Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.1998 й. 537-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.1998 й.

N 537



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ

САНАЦИЯ ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жорий йилда 104 та паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.

Санация қилинаётган хўжаликлар фаолиятини баҳолашнинг дастлабки натижалари шундан далолат берадики, улардан кўпчилиги ғалла ва пахта етиштириш ҳамда давлатга сотиш юзасидан белгиланган топшириқларни муваффақиятли бажаришди, уларда ишлаб чиқаришни бошқариш даражаси ошди, ҳисобга олиш тизими тартибга солинди, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволи мустаҳкамланди. Уларнинг кўпчилиги қишлоқ хўжалиги йилини фойда билан якунлашди. Қишлоқ хўжалигидан 41 мингга яқин ортиқча ишчи кучи бўшатилди.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш борасида тўпланган ижобий тажрибани ҳисобга олиб, шунингдек Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга оширишни давом эттириш ва хўжаликларнинг зарар кўриб ишлашини бартараф этиш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг иловага мувофиқ зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини 1999 йилдан бошлаб қўшимча санация қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда иловада кўрсатилган санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ташқи бошқарувчиларини белгиланган тартибда икки ҳафта муддатда тайинласинлар.


3. Ҳудудий комиссияларга қуйидагилар юзасидан масъулият юклансин:

а) санация қилинадиган хўжаликларнинг муносиб раҳбарлари - ташқи бошқарувчиларини Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда танлаш ва тайинлаш;

б) санация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва Ҳукумат комиссиясига тақдим этиш, унда:

- экин майдонларини, тузилган шартномаларни, товар-моддий бойликлар қолдиқларини, мол-мулкни, қурилиши тугалланмаган ишлаб чиқаришларни хатловдан ўтказиш ҳамда ортиқча асосий фондлар ва моддий бойликларни сотишни;

- дебиторлик қарзларни ундириш тадбирларини;

- санация даврида молиявий соғломлаштириш режаси (бизнес-режа)ни назарда тутсин.

Маҳаллий меҳнат органлари билан биргаликда, маҳсулот бирлиги етиштириш юзасидан харажатлар нормативларидан келиб чиққан ҳолда, ходимларнинг чекланган сонини белгиласин ҳамда икки ой муддатда нормативдан ортиқча ходимларни бўшатсин.


4. "Агробанк" АТБ, "Мевасабзавотбанк", "Ғалла-банк" ҳамда бошқа тижорат банклари:

ташқи бошқаришни амалга ошириш учун махсус счётлар очсинлар ҳамда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотлар билан, товар-моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларини фақат махсус счётдан тўлов топшириқномалари бўйича маҳсулот етиштириш юзасидан норматив харажатлар доирасида амалга оширсинлар;

дебиторлик қарзларни ундиришда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмаклашсинлар.


5. Иловада кўрсатилган санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра тўлов манбалари билан таъминланмаган кредиторлик қарзлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли вазирликлар ва идораларга имтиёзли фоизсиз кредитга қайта расмийлаштирилсин, ушбу кредит санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2004 йилдан бошлаб 3 йил давомида тенг улушларда тўланади.

Кредиторлик қарзларни қайта расмийлаштириш "Ўзкимёсаноат" уюшмаси, "Ўзагрокимётаъминот", "Ўзнефтмаҳсулот" бирлашмалари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзбек ипаги" уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўзагросуғурта" компанияси, Энергетика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги корхоналари ва ташкилотларининг бюджетга муддатида тўланмаган  тўловлар бўйича қарзлари санация қилинаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг кўрсатиб ўтилган идоралардан 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра кредиторлик қарзи миқдоридаги кредит суммасига ҳисобдан чиқарилган ҳолда амалга оширилсин.


6. Санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг:

1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган тўловлари, шу жумладан пеня, 2001 йилгача кечиктирилсин. Тўлов муддати кечиктирилган қарзлар бу корхоналар томонидан 2001 йилда тўланади;

Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Йўл жамғармасидан пеня қўшилмаган ҳолдаги қарзларини тўлаш 2001 йилгача кечиктирилсин, кейинчалик улар 2002 йилдан бошлаб 3 йил давомида тенг улушларда тўланади.

Тижорат банклари санация қилинадиган корхоналар қарзларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитига қайта расмийлаштириш операциялари ўтказилиши ва уларнинг қайтарилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Ижтимоий суғурта жамғармаси ва Йўл жамғармаси билан тузилган шартномалар бўйича қарзларнинг қайтарилиши ва уларнинг муддати кечиктирилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар.


7. "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси:

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари олдида 1999 йил 1 январгача вужудга келган суғурта тўловлари бўйича қарзларни 1999 йил 1 апрелгача тўласин;

санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1999 йил 1 январдаги ҳолатига кўра вужудга келган суғурта тўловлари бўйича қарзларини ҳисобдан чиқарсин;

санация қилинадиган хўжаликларга мажбурий суғурта билан бир қаторда хўжаликларни ихтиёрий суғурталашни таъминлашни тавсия этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги санация қилинадиган хўжаликлар ёнидан ўтувчи хўжаликлараро коллектор-дренаж тизимлари аҳволини бир ой  муддатда текшириб чиқсин ҳамда 1999 йилга ажратилган маблағлар доирасида уларни тозалашни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги аҳоли 1999 йил 1 январгача  фойдаланган электр энергияси ва газ учун бевосита хўжаликлар аҳолиси томонидан икки ой мобайнида ҳақ тўланишини таъминласинлар.


10. "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 1998 йил ҳосилидан тайёрланган пахта хом ашёсини қайта ишлашни 1999 йил 1 мартгача тугалласин ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қоладиган пахта хом ашёси ва пахта толаси учун узил-кесил ҳисоб-китоб қилсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари хусусийлаштирилган чорвачилик фермаларининг, ижарага берилган боғлар, узумзорлар, иссиқхоналар ва бошқа объектларнинг аҳволини ўрганиб чиқсинлар ҳамда санация қилинадиган хўжаликларнинг иқтисодий манфаатларига зарар етказилган ҳолларда шартномаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қилсинлар.

12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар  билан биргаликда бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, ушбу мақсадлар  учун корхоналар, аҳоли, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва "Бизнес-фонд" маблағларини жалб этсин.


13. Мазкур қарор билан белгиланган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг санация қилиниши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


14. Корхоналар банкротлиги ва  санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1999 йил 1 январгача манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимларидан ишчи гуруҳлар ташкил этсин ва уларни ташкилий-тушунтириш ишларини ўтказиш учун санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига юборсин;

1999 йил биринчи чорагидан бошлаб ҳар чоракда санация қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий соғломлаштириш дастурларининг бажарилишини таҳлил қилсин ҳамда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмасдан Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


15. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилишни ёритишга доир махсус эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси раиси Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 26 декабрдаги

537-  сон қарорига

ИЛОВА



Зарар кўриб ишлаётган 1999 йилда санация

қилинадиган қишлоқ хўжалиги корхоналари

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


Амударё тумани


1. "Дўстлик"

2. "Тўлкин"

3. Ўразбоев номидаги

4. "Ўзбекистон"

5. "Бердах"


Беруний тумани


1. "Қиятобод"

2. Навоий номидаги

3. "Махтумқули"

4. "Бийбозор"

5. "Азат"

6. "Гулистон"

7. "Олтинсой"


Кегайли тумани


1. "Халқобод"

2. "Кегайли"


Тўрткўл тумани


1. Адақаев номидаги

2. "Уллибоғ"

3. Дурдиев номидаги

4. Эломонов номидаги

5. "Пахтообод"


Чимбой тумани


1. "Кенес"

2. "Катта Ариқ"

3. "Бахытлы"


Шуманай тумани


1. А.Мусаев номидаги

2. Дослык байрағы

3. Кўккўзов номидаги


Эллиққалъа тумани


1. "Қилчиноқ"

2. Т.Амиробод номидаги

3. "Эллиққалъа"

4. "Қирққизобод"



Андижон вилояти


Улуғнор тумани


1. "Андижон"

2. "Дўстлик"

3. "Улуғнор"

4. М.Эминов номидаги


Бўз тумани


1. Улуғбек номидаги


Пахтаобод тумани


1. "Маданият"

2. Бухоро вилояти


Олот тумани


1. "Пахтакор"

2. Ф.Хўжаев номидаги

3. "Ўзбекистон"


Бухоро тумани


1. А.Шокиров номидаги


Жондор тумани


1. "Зарафшон"

2. "Ўзбекистон"

3. Охунбобоев номидаги

4. "Бухоро"


Қоракўл тумани


1. Е.Сафаров номидаги

2. Янгибозор

3. "Пайкент"


Қоровулбозор тумани


1. "Гулистон"


Пешку тумани


1. "Ўзбекистон"

2. "Туркистон"


Шофиркон тумани


1. Хўжаев номидаги

2. У.Асадов номидаги

3. "Ҳайдаробод"

4. М.Одилов номидаги



Жиззах вилояти


Арнасой тумани


1. "Хоразм"


Жиззах тумани


1. "Самарқанд қудуқ"

2. Ш.Рашидов номидаги

3. Бобур номидаги


Дўстлик тумани


1. "Дўстлик"

2. Қ.Раҳимов номидаги

3. Исроилов номидаги

4. "Манас"

5. Қулбеков номидаги


Зомин тумани


1. А.Тоиров номидаги


Зарбдор тумани


1. "Нурафшон"

2. "Зарафшон"

3. "Истиқбол"


Зафаробод тумани


1. "Мустақиллик"

2. Ф.Хўжаев номидаги


Мирзачўл тумани


1. "Мирзачўл"

2. "Янгидала"

3. "Дўстлик"


Пахтакор тумани


1. "Бўстон"

2. "Пахтакор"

3. "Бахмал"

4. "Зафар"

5. "Оқбулоқ"

6. "Навруз"

7. Қашқадарё вилояти


Баҳористон тумани


1. "Кўҳна Фазли"

2. "Чандир"


Ғузор тумани


1. "Янгикент"

2. Навоий номидаги

3. "Наврўз"


Қамаши тумани


1. "Оқработ"

2. Муҳаммадиев номидаги


Касби тумани


1. Беруний номидаги


Нишон тумани


1. "Туркманистон"


Усмон Юсупов тумани


1. Р.Ғоипов номидаги

2. Автономов номидаги

3. "Тошкент"


Чироқчи тумани


1. Оқчев номидаги



Навоий вилояти


Навоий тумани


1. "Хазара"


Хатирчи тумани


1. А.Темур номидаги



Наманган вилояти


Мингбулоқ тумани


1. Навоий номидаги


Косонсой тумани


1. "Тергачи"

2. "Намуна"

3. "Қуқумбой"

4. "Деҳқонобод"

5. Уйчи тумани

6. Навоий номидаги


Учқўрғон тумани


1. "Учқўрғон"


Наманган тумани


1. Турсунов номидаги


Поп тумани


1. "Наврўз"



Сурхондарё вилояти


Узун тумани


1. К.Алиев номидаги


Шеробод тумани


1. Э.Бердиев номидаги

2. "Ўзбекистон"


Шўрчи тумани


1. Ж.Хўжамиёров номидаги

2. Т.Бердиев номидаги



Сирдарё вилояти


Оқолтин тумани


1. А.Тоиров номидаги

2. Бобур номидаги

3. Уқубоев номидаги

4. "Чинобод"


Боёвут тумани


1. Маҳмудов номидаги


Гулистон тумани


1. "Ишонч"

2. У.Носир номидаги

3. "Дўстлик"


Мирзаобод тумани


1. "Тошкент"

2. Беруний номидаги

3. "Оқ олтин"


Меҳнатобод тумани


1. Юнусов номидаги

2. Қаҳҳоров номидаги

3. "Янгиер"

4. Х.Норчаев номидаги


Сирдарё тумани


1. Маманов номидаги

2. "Янги ҳаёт"


Ховос тумани


1. А.Темур номидаги


Шароф Рашидов тумани


1. Т.Малик номидаги

2. "Қўшчинор"

3. Ш.Рашидов номидаги

4. Ф. Хўжаев номидаги



Тошкент вилояти


Оққўрғон тумани


1. "Қаҳрамон"

2. "Маданият"


Бекобод тумани


1. "Ўзбекистон"


Пискент тумани


1. "Қирққизобод"

2. Дўстбеков номидаги



Фарғона вилояти


Охунбобоев тумани


1. Алигавҳаров номидаги

2. "Дўрмон"


Тошлоқ тумани


1. "Яккатут"

2. Морозиков номидаги

3. "Заркент"

4. Эргашев номидаги

5. "Оқолтин"


Фурқат тумани


1. "Қўқон"

2. Ёзёвон тумани

3. "Шарқ юлдузи"

4. Охунбобоев номидаги

5. У.Тошбоев номидаги

6. Юсупов номидаги

7. Ёқубов номидаги

8. "Чўлигулистон"


Риштон тумани


1. Ўзбекистон 5 йиллиги номидаги


Учкўприк тумани


1. Шамсутдинов номидаги

2. Отажонов номидаги



Республика бўйича жами - 150 та хўжалик













Время: 0.1362
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск