Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.02.2008 й. 1768-сон билан рўйхатга олинган 21.01.2008 й. Халқ таълими вазирлигининг 2-сон, Молия вазирлигининг 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 13 февралда 1768-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлигининг

2008 йил 21 январдаги

2, 4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва

мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорининг 18-бандига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасалари деб юритилади) ва мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда интернатлар деб юритилади) болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасалари ва интернатларга татбиқ этилади, қуйидагилар бундан мустасно:

а) футбол бўйича мактаб-интернатлар;

б) турли касалликлар билан касалланган болалар учун мактаб-интернатлар;

в) кам таъминланган оилалардаги болалар учун мактаб-интернатлар;

г) етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун мактаб-интернатлар.


2. Давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилмайдиган мактабгача таълим муассасалари ва интернатлари таъминотига маблағлар миқдори ва пул тўлаш тартиби уларнинг муассислари томонидан белгиланади.


3. Мактабгача таълим муассасаларида болалар ва интернатларда тарбияланувчилар таъминоти учун тўланган тўловлар бюджетда назарда тутилган маблағлар билан бирга мақсадли равишда болалар (тарбияланувчилар)нинг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш учун йўналтирилади.


4. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.


5. Агар оилада икки ва ундан ортиқ болалар турли мактабгача таълим муассасаларига қатнаса, ушбу тоифа оилалар учун белгиланган тўлов миқдорларини қўллаш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тегишли равишда бир мактабгача таълим муассасасидан бошқасига болаларнинг бошқа мактабгача таълим муассасаларга қатнаши тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим.


6. Мактабгача таълим муассасаларида ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган касалликлари бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва умумий типдаги мактабгача таълим муассасалари қошидаги гуруҳларда тарбияланувчи болалар таъминоти учун тўловлар олинмайди.


7. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактабгача таълим муассасалари ёки интернатлар маъмурияти ўртасида тузилган шартномага асосан тўланади.


8. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатлардаги болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ҳар ойда тўлови тўланаётган жорий ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади.


9. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатлардаги болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар банк муассасаларига тўланади. Бунда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мактабгача таълим муассасасига тақдим этилади.


10. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, мактабгача таълим муассасаси ёки интернатга тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.


11. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлардан тушган тушумлар:

юридик шахс мақомига ва бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига эга бўлган мактабгача таълим муассасаси ёки интернат;

мактабгача таълим муассасаси юридик шахс мақомига эга бўлмаса, ҳудудий молия органининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими ёки ушбу муассаса балансида бўлган бошқа идораларнинг бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.


12. Ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланадиган ғазначилик хизматига ўтган ҳудудлар бўйича мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар ҳисобида турадиган мактабгача таълим муассасалари ва интернатлар бўйича белгиланган тартибда ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва алоҳида шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.


13. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган муддатдан кейин икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тўхтатилиши ёхуд болалар (тарбияланувчилар) мактабгача таълим муассасаси ёки интернатдан чиқарилиши мумкин.


14. Кредитор қарздорлик пайдо бўлган санадан 90 календарь кун мобайнида мактабгача таълим муассасасидаги бола таъминоти учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда, болани ушбу мактабгача таълим муассасасига тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Кўрсатилган муддат бузилган тақдирда мактабгача таълим муассасасига болани тиклаш янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.



II. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ТЎЛОВЛАР

ҲИСОБ-КИТОБИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


15. Мактабгача таълим муассасасидаги бола таъминоти учун тўловларнинг бир кунлик қийматини аниқлаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар бир ойлик тўловларининг миқдори мактабгача таълим муассасасининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига бўлинади.


16. Бола касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлган) туфайли, шунингдек ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг меҳнат таътили даврида боланинг мактабгача таълим муассасасига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар, кейинги тўловларда ҳисобга олинади (фақат мактабгача таълим муассасасининг иш кунлари сони ҳисобга олинади).

Боланинг касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлгани) туфайли боланинг келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси ёки участка врачи томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.


17. Бола уйда қолган бошқа барча ҳолатларда мактабгача таълим муассасасида болалар таъминоти учун тўловлар умумий асосларда ундирилади.


18. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризасига кўра тўловлар тўлиқ бўлмаган ой учун яъни, боланинг ушбу мактабгача таълим муассасасига қатнашни тўхтатадиган ва рўйхатдан чиқариладиган кунгача бўлган давр учун ундирилиши мумкин.


19. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактабгача таълим муассасасига боланинг ушбу муассасага қатнаши тўхтатилиши тўғрисида камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Агар бу ҳақда мактабгача таълим муассасаси огоҳлантирилмаган бўлса, тўланган пулни қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Бунда боланинг мактабгача таълим муассасаларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатга қолиши, ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўланмагунча мумкин эмас.


20. Мактабгача таълим муассасаси бошқа иш режимига ўтган ҳолатларда, муассаса бошқа иш режимига ўтган кундан бошлаб тўловлар болаларнинг бўлиши тегишли узайтирилган, муддатли гуруҳлар учун белгиланган миқдорда тўланади.



III. ИНТЕРНАТЛАРДА ТЎЛОВЛАР

ҲИСОБ-КИТОБИ ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


21. Интернатлардаги тарбияланувчилар таъминоти учун тўловларнинг бир кунлик қийматини аниқлаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бир ойлик тўловларининг миқдори интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига бўлинади.


22. Тарбияланувчининг касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлган) туфайли, шунингдек ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг меҳнат таътили даврида тарбияланувчининг интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар, кейинги тўловларда ҳисобга олинади (фақат интернатнинг иш кунлари сони ҳисобга олинади).

Тарбияланувчининг касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлган) туфайли тарбияланувчининг келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси ёки участка врачи томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.


23. Тарбияланувчи уйда қолишининг бошқа барча ҳолатларида интернатда тарбияланувчилар таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.


24. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризасига кўра тўловлар тўлиқ бўлмаган ой учун яъни, тарбияланувчининг ушбу интернатга қатнашни тўхтатадиган ва рўйхатдан чиқариладиган кунгача бўлган давр учун ундирилиши мумкин.


25. Ота-оналар интернатга тарбияланувчининг ушбу муассасага қатнаши тўхтатилиши тўғрисида камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Агар бу ҳақда интернат огоҳлантирилмаган бўлса, тўланган пулни қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Бунда тарбияланувчининг интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатга қолиши, ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўланмагунча мумкин эмас.



IV. КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР

БОЛАЛАРИНИ ТЎЛОВЛАРДАН

ОЗОД ҚИЛИШ ТАРТИБИ


26. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар таъминоти учун тўловлардан кам таъминланган оилаларнинг болалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу муассасаларда (интернатларда)ги уларнинг умумий сонидан 15 фоизи доирасида озод қилинади. Бунда ота-оналари (биттаси ёки иккаласи) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган кам таъминланган оилаларнинг болалари, биринчи навбатда тўловлардан озод қилинади.


27. Болалар (тарбияланувчилар)ни тўловлардан озод қилиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотнома асос бўлади.

Ушбу ҳужжатлар мактабгача таълим муассасаси ва интернатга тегишли тартибда кўриб чиқиш учун тақдим этилади.


28. Тўловлардан озод қилинадиган кам таъминланган оилаларнинг болалари (тарбияланувчилар) рўйхати молиявий йил бошлангунга қадар (умумий режадаги болалар, тарбияланувчилар сонидан 15 фоиз доирасида) васийлик кенгаши мажлиси баёнига асосан мактабгача таълим муассасаси ёки интернат раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


29. Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оилаларнинг болалари қаторидан, рўйхат мактабгача таълим муассасасидан ёки интернатдан бутунлай чиқиб кетиши муносабати билан ўзгартирилган ҳолларда юқорида кўрсатилган рўйхат тўлдириб бориладиган захира шакллантирилади. Рўйхат оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болаларини унга биринчи навбатда киритиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади.



V. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИ


30. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва маблағларни тушириш бўйича бухгалтерия ҳисоби:

юридик шахс мақомига эга бўлмаган мактабгача таълим муассасаларида - ҳудудий молия органининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими томонидан;

юридик шахс мақомига эга бўлган мактабгача таълим муассасаларида - уларнинг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.


31. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун ота-оналар тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг таҳлилий ҳисоби 327-шакл бўйича мактабгача таълим муассасаларидаги болалар таъминоти учун ота-оналар билан ҳисоб-китоблар жадвали (ведомости)да юритилади.


32. Банкка тўланган ёки топширилган суммалар 01 8 30 "Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатлари" типи, объекти ва объект ости бўйича ғазна харажатларини тиклаш учун 294-шакл дафтарига ёзиб борилади.


33. Тўловларни ҳисоблаш 305-шакл бўйича болаларни давомат табелига асосан амалда қатнаган кунлари учун ҳар ойнинг охирги иш кунида амалга оширилади.


34. Бухгалтерия ҳисобида ота-оналар киритадиган тўловларини ҳисоблаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилади:


Д-т                                     К-т

172                                              236


35. Ота-оналар томонидан тўланган маблағлар суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:


Д-т                                 К-т

       09 ёки 10 ҳисобварақлари тегишли                          172

                 ёрдамчи ҳисобварақлар


36. Йил охирида 236 ёрдамчи ҳисобварағи дебет қисмига бюджет бўйича (200 ёрдамчи ҳисобварағи) амалдаги харажатлар 236 ёрдамчи ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилган суммалар доирасида кўчириб ёзилади.


37. Ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда ғазначилик хизматига ўтган минтақалар бўйича ота-оналар тўловларини ҳисоблаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилади:


Д-т                                     К-т

172                                              236


38. Ота-оналардан келиб тушган суммалар уларни мактабгача таълим муассасаларининг (интернатларнинг) алоҳида шахсий ҳисоб рақамларида акс эттирган ҳолда ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ёзилиб борилади, жумладан:

а) тўловларни шахсий ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан:


Д-т                                       К-т

104                                                172


б) кейинчалик мактабгача таълим муассасалари (интернатлар)нинг алоҳида шахсий ҳисоб рақамларига ўтказган ҳолда.


Д-т                                       К-т

120                                                172

104                                                120


39. Тушган маблағларни мактабгача таълим муассасалари (интернатлар) томонидан сарфлашда қуйидаги ўтказмалар қўлланади:


Д-т                                       К-т

178                                                104

209                                                178


40. Йил охирида 236 ёрдамчи ҳисобварағи дебет қисмига бюджет бўйича (209 ёрдамчи ҳисобварағи) амалдаги харажатлар 236 ёрдамчи ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилган суммалар доирасида кўчириб ёзилади.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


41. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида келиб тушиши, ҳисоб ва ҳисоботни юритиши, шунингдек, тушган маблағлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


43. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.





Низомга

ИЛОВА


Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг таъминоти

учун тўловлар ундирилмайдиган болалар касалликлари

РЎЙХАТИ


1. Қулоғи кар (жумладан заиф эшитадиган)

2. Кўзи ожиз (жумладан кўриш қобилияти паст)

3. Нутқнинг оғир бузилишлари (алалия, дизартрия, ринолалия, афазия, дудуқлик, нутқнинг I ва II даражали умумий ривожланмаганлиги)

4. Таянч-ҳаракат аппаратининг бузилиши (церебраль фалажлик, полиомиелит асоратлари, артрогиппоз, хондродистрофия, миопатия)

5. Ақли заифлик, руҳий ривожланишининг сустлиги (ақлий қобилиятнинг бузилиши)

6. Сил касаллигининг илк кўриниши (бемор билан алоқада бўлиш ва тубвираж), шунингдек сил касаллиги ва гепатит касаллигидан кейинги тиклаш даври.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 6-7-сон, 34-модда.









































Время: 0.0291
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск