Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 26.12.2007 й. 1753-сон билан рўйхатга олинган Халқ таълими вазирининг 28.11.2007 й. 297-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 26 декабрда 1753-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирининг

2007 йил 28 ноябрдаги

297-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни

қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг

фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 43-сон, 431-модда) мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда матнда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) қабул комиссиясининг фаолиятини тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мактабгача таълим муассасасига болалар 2 ёшдан бошлаб 6-7 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиш туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори билан ташкил этиладиган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳузуридаги давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (бундан буён матнда қабул комиссияси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

2. Қабул комиссияси халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими ҳузурида беш кишидан иборат таркибда ташкил этилади ва унинг таркиби қуйидаги мутахассислардан шакллантирилади:

Қабул комиссияси раиси - халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири;

Қабул комиссияси котиби - халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг мактабгача таълими бўлими мутахассиси;

Қабул комиссияси аъзолари - мактабгача таълим муассасаси мудирлари ва услубчилари.


3. Муассислари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлган мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш қабул комиссиясининг қарорига биноан халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан мазкур низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда бериладиган йўлланмалари асосида амалга оширилади.

Муассислари бошқа органлар бўлган мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш уларнинг муассислари томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу мактабгача таълим муассасалари болаларни халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг йўлланмалари бўйича шартнома асосида қабул қилиши мумкин.

4. Нодавлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш ва уларнинг чиқиб кетиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ ва нодавлат мактабгача таълим муассасасининг устави билан белгиланади.



II. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИНИНГ ИШ ТАРТИБИ,

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


5. Қабул комиссияси ҳафтада икки марта, яъни, сешанба ва жума кунлари болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш масаласида фуқароларни қабул қилади.


6. Мактабгача таълим муассасасига йўлланма олиш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;

б) боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;

в) боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;

г) турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;

д) ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно).

Қабул комиссиясига ҳужжатлар топширилаётган вақтда ушбу банднинг "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асли солиштириш учун тақдим қилинади ва ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг эгасига қайтарилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги болалар:

I ва II гуруҳ ногиронлари;

кўп болали оилаларнинг болалари;

ҳарбий хизматчиларнинг болалари;

талабалар ва педагогларнинг болалари мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланадилар.

Қабул комиссияси, шунингдек ота-оналари мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ёрдам берган болаларни истисно тарзида навбатдан ташқари қабул қилиши мумкин. Бундай болалар контингенти мактабгача таълим муассасаси режадаги қуввати умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.


8. Мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланувчи болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни қўшимча равишда тақдим этади:

а) I ва II гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

б) кўп фарзандли оила эканлиги тўғрисида турар жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан маълумотнома;

в) талабалар учун таълим муассасасидан маълумотнома;

г) ҳомийлар тўғрисида - мактабгача таълим муассасасининг раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан тасдиқланган ҳомийлик ёрдами кўрсатилганлиги ҳақидаги далолатнома;

д) педагоглар - иш жойидан маълумотнома.


9. Йўлланма олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 7 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади ва бу ҳақда 3 кунлик муддат ичида ариза берувчиларга маълум қилинади.

10. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) танлаган мактабгача таълим муассасасида бўш ўрин (жой) бўлмаган ҳолларда уларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилади ёки ота-оналарнинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) хоҳишига кўра тегишли ҳудуддаги бўш ўрин (жой) мавжуд бўлган ҳамда улар танлаган мактабгача таълим муассасасига яқин масофада жойлашган бошқа мактабгача таълим муассасасига йўлланма берилади.

11. Қабул комиссияси котиби қуйидаги ҳужжатларни юритади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги қабул комиссиясининг қарорига асосан бериладиган йўлланмаларни қайд қилиш дафтари;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилганларни қайд қилиш дафтари.

Дафтарлар рақамланган, тикилган ва тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган бўлиши шарт ва уларнинг юритилиши тегишли йилнинг 2 сентябрь кунидан бошланиб, 31 август кунида тугатилади ҳамда ушбу ҳужжатлар 3 йил мобайнида сақланади.

12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 15 кунлик муддатда олинган йўлланмани мактабгача таълим муассасасига тақдим этиши шарт. Ушбу муддат ичида йўлланма тегишли мактабгача таълим муассасасига тақдим этилмаса, мазкур йўлланма ўз кучини йўқотади.



III. ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИГА

КЎМАКЛАШИШ ВА ТАҚСИМОТ


13. Мактабгача таълим муассасаларининг мудирлари ҳар ойнинг биринчи санасида қабул комиссиясига мактабгача таълим муассасасидаги мавжуд бўш ўринлар ҳақида ёзма хабар берадилар ва шу асосда мактабгача таълим муассасаларидаги бўш ўринлар ҳар бир мактабгача таълим муассасаси бўйича ёшига қараб тақсимот қилинади.


14. Ҳар йили июнь - август ойларида янги ўқув йили ҳисобига мактабгача таълим муассасаларига жадвал асосида оммавий равишда йўлланма берилади. Мактабгача таълим муассасалари болаларни йўлланмаларга асосан бўшаган ўринлар (жойлар) ҳисобига қабул қилади.

15. Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси бир вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида бошқа тумандаги мактабгача таълим муассасасига ўтказилаётганда, тарбияланувчи ўтаётган жойдаги мактабгача таълим муассасаси жойлашган жойдаги халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими ҳузурида ташкил этилган қабул комиссияси билан сўров хати юбориш орқали амалга оширилади.

Бунда сўров хатини олган қабул комиссияси ўз ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача таълим муассасалари томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган маълумотлар асосида мавжуд бўш ўрин ҳақида 3 кунлик муддатда сўровнома юборган қабул комиссиясига жавоб хати юборади ва шу асосда мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчисини бошқа мактабгача таълим муассасасига кўчириш амалга оширилади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


16. Мазкур Низом талабларининг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.


17. Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича қабул комиссияси фаолият юритиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.





Низомга

1-ИЛОВА


(Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири)


___-сонли ЙЎЛЛАНМА

________________________ халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими


___-сонли мактабгача

таълим муассасаси мудири

_____________



    

      

20___ йил "___" __________



     

Боланинг Ф.И.О:


Туғилган йили ва санаси:


Отаси:


Онаси:


Ота-онасининг иш жойи:


Яшаш манзили:


Асос:


Халқ таълими муассасалари

фаолиятини методик таъминлаш ва

ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими

мудири, қабул комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Мактабгача таълим

бўлими услубчиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:




    

(имзо)


(Ф.И.О.)

    

   

  



    

(имзо)


(Ф.И.О.)

    

     

   



      

(имзо)


(Ф.И.О.)

          





Низомга

2-ИЛОВА


Қабул комиссиясининг қарорига асосан

бериладиган йўлланмаларни қайд қилиш

ДАФТАРИ

Т/р

Боланинг

Ф.И.О.


Боланинг

туғилган

йили ва

санаси


Боланинг

яшаш

манзили


Мактабгача

таълим

муассасаси

рақами


Йўлланма

рақами


Асос


Ота-онанинг

(уларнинг

ўрнини босувчи

шахсларнинг)

имзоси


1.







2.








3.








Шулардан:

____________ та навбатда турганларга;

____________ та ҳомийлик ёрдами кўрсатганларга;

____________ та I ва II гуруҳ ногиронларига;

____________ та кўп болали оилаларнинг болаларига;

____________ та ҳарбий хизматчиларнинг болаларига;

____________ та талабаларнинг болаларига;

____________ та педагогларнинг болаларига;

____________ та 6-7 ёшгача бўлган болаларга;

____________ та бошқаларга;


Жами: ____________та.






Низомга

3-ИЛОВА


Қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма

олиш учун навбатга қўйилганларни қайд қилиш

ДАФТАРИ

Т/р

Навбатга

қўйилган

кун


Навбат

рақами


Боланинг Ф.И.О.

Боланинг

туғилган йили

ва санаси


Йўлланма берилган

мактабгача таълим

муассасаси рақами


Йўлланма

берилган

йил ва сана


1.






2.







3.







Жами: ____________та.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 544-модда.










































Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск