Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Устоз республика жамғармаси Низоми (ЎзР ВМ 30.12.1997 й. 576-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 30 декабрлагн

576-сон қарорига

3-ИЛОВА


"Устоз" республика жамғармаси

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР



1. "Устоз" республика жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида"ги Фармонига мувофик ташкил этилган бўлиб, таълим муассасалари, биринчи навбатда, олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг ривожланган хорижий мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни ўрганиши, ўқитишнинг янги педагогик технологиялари билан танишиши ва чет элларда тажриба орттиришини таъминлаш мақсадини кўзда тутган нотижорат хайрия жамғармаси ҳисобланади.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг карорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа реквизитларга эга бўлади ҳамда банкларда ўз ҳисоб рақамини очади.


4. Жамғарма муассисларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобига маблағ билан таъминланади ва ўз фаолиятини амалга оширади.


5. Жамғарманинг манзили - Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45-уй.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ



Жамғарманинг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича таълим муассасалари, биринчи навбатда, олий таълим муассасалари профессор-педагог ходимлари сафидан етук ўқитувчи кадрлар тайёрлашга кўмаклашиш, шу мақсадда таълим тизими профессор-педагогларининг ривожланган демократик мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибалар, ўқитишнинг янги педагогик технологияларини ўрганишини ва чет элларда малака оширишини ташкил қилиш ва таъминлаш;

олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун профессор-ўқитувчи кадрларни чет элдаги етакчи ўқув ва илмий марказларда тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иқтидорли ёш педагогларни аниқлаш, уларнинг қобилияти, ижодий салоҳиятларини ривожлантириш мақсадида касб малакасини юксалтиришга кўмаклашиш;

профессор-педагог кадрларни хорижий таълим муассасаларида малака оширишга юбориш мақсадида танловлар ўтказиш;

хорижда малака ошираётган ва тажриба орттираётган профессор-педагогларнинг таълим олиш жараёни, шунингдек, ўқишдан кейинги меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш, уларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;

Жамғарманинг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишни жадаллаштиришга қаратилган мукофотларини таъсис этиш;

педагогик фаолиятнинг ижтимоий мақоми ва обрў-эътиборини ошириш борасида фаолият кўрсатиш, чунончи, "Йилнинг энг яхши тарбиячиси", "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси", "Йилнинг энг яхши илмий раҳбари" каби Жамғарма совриндорларини аниқлаш учун кўрик-танловларни тайёрлаш ва ўтказиш;

Профессор-педагог ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида ҳомийлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ички ҳамда чет эллик сармоядорларнинг инвестицияларини юқори малакали профессор-педагог ва ўқитувчи кадрлар тайёрлашга жалб қилиш;

таълимга доир халқаро лойиҳа ва дастурларда иштирок этиш;

узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига ривожланган демократик мамлакатлар таълим тизимининг илғор тажрибаларини ёйиш;

таълимни ахборот билан таъминлаш тизимини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимини жаҳон ахборот тармоғи билан илғор ахборот технологиялари асосида боғлашга кўмаклашиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори малакали чет эл мутахассисларини жалб қилиш;

Ўзбекистонлик етакчи профессор-педагоглар, олимлар ва мутахассисларнинг ўқув-услубий, илмий асарларини нашр этишга кўмаклашиш.

Жамғарма ўқитувчи, профессор-педагог ходимларнинг чет эллардаги етакчи ўқув муассасалари ва марказларида тажриба орттиришларига оид дастурлар, лойиҳалар тузади, уларни шу мақсадда жамланган маблағлар ҳисобига амалга оширади.



III. МАЛАКА ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ

ВА МУДДАТЛАРИ



Жамғарма йўлланмаси бўйича профессор-педагогларни малакасини ошириш қуйидаги шаклда олиб борилади:


профессор-педагогларни қайта тайёрлаш (6 ойгача);

малака ошириш (3 ойгача);

тажриба алмашиш (2 ойгача).



IV. ЖАМҒАРМА ГРАНТЛАРИНИ

ОЛИШ ТАНЛОВИ ТАРТИБИ



1. "Устоз" жамғармаси Ўзбекистон Республикаси таълим тизимидаги профессор-педагогларнинг ривожланган демократик мамлакатлар таълимидаги ижобий тажрибаларни, ўқитишнинг янги педагогик технологияларини ўрганиши, чет элларда малака ошириш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича танловларни ташкил этади ҳамда улар ҳақидаги ахборотларни матбуотда мунтазам равишда эълон қилиб боради.

Танлов ғолибларининг Жамғарма грантлари бўйича хорижий мамлакатларда малака ошириши (қайта тайёрлаш) шартнома асосида олиб борилади.

Танловнинг асосий мақсади объективлик, ошкоралик, кенг қамровлиликни таъминлаш, жамоатчиликнннг фикрини инобатга олган ҳолда ватанпарвар, юқори малакали, маданиятли, жиддий илмий талабларга жавоб бера оладиган, ўз соҳасининг етук мутахассисларини саралаб олишдан иборат.


2. "Устоз" жамғармаси грантларини олиш танловларида Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган, олий маълумотли, таълим муассасаларининг, биринчи навбатда олий таълим муассасаларининг қуйидаги танлов мезонларига муносиб бўлган профессор-педагоглари ва ходимлари иштирок этишлари мумкин:


- танлаган мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат тажрибасига эга бўлган ва ўз соҳасини мукаммал ўзлаштирган педагоглар;

- узлуксиз таълим соҳасининг ташаббускори ва ижодкорлари, йилнинг энг яхши ўқитувчиси, йилнинг энг яхши тарбиячиси, йилнинг энг яхши илмий раҳбари каби республика ва вилоятлар кўрик-танловлари ғолиблари;

- илмий-услубий соҳада изланувчан, услубий тавсиялар, дастурлар, қўлланмалар, дарсликлар, мақолалар, ихтиролар, янги педагогик технологияларнинг муаллифлари, таълим-тарбия соҳасида докторлик илмий изланиши олиб бораётган педагог-ходимлар;

- юқори савияда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий билимларга эга бўлган педагог-ходимлар;

- ўз соҳасида хорижий илғор тажрибаларни ўрганишга истак билдирган ва шу мамлакат тилини биладиган, соғлом, ватанпарвар, юксак миллий маданият соҳиблари.


3. Танловга қуйидаги ҳужжатлар топширилади:


- танлов комиссияси номига ариза;

- ўқув муассасаси тавсияномаси;

- таълим, илмий даража ва унвонлар тўғрисидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари;

- мазкур ҳужжатларнинг хорижий таълим олиб бориладиган тилдаги таржимаси;

- чоп этилган услубий тавсиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар ва ихтиролар рўйхати;

- расмий анкета;

- меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

- тиббий маълумотнома;

- фотосурат;

- юқори малака мутахассислигини белгилайдиган бошқа ҳужжатлар.


4. Танлов икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этиладиган жойлардаги танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади. Комиссия таркибига "Устоз" жамғармаси вакили киритилади.

Комиссия танловда қатнашиш истагини билдирган педагоглар, тарбиячилар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳужжатларини ўқув муассасалари тавсиясига асосан қабул қилади ва танловни ташкил этади.

Танловнинг мазкур босқичи юқорида келтирилган мезонлар бўйича тузилган махсус тестлар асосида амалга оширилади.

Иккинчи босқич "Устоз" жамғармаси ҳузуридаги марказий танлов комиссияси томонидан амалга оширилади ва соҳалар йўналишлари бўйича ҳамда чет тили бўйича синов-суҳбатлар шаклида ташкил этилади.

Марказий танлов комиссияси таркиби Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


5. Танловлар "Устоз" жамғармаси бошқаруви тасдиқлаган жадвал асосида амалга оширилади.


6. Танлов босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўз соҳалари ва тоифаларига мувофиқ "Устоз" жамғармаси режаси асосида хорижга боришга йўлланмалар оладилар.


7. "Устоз" жамғармаси танловидан ўтган ва ўқишга жалб этилган номзодларнинг асосий иш жойларидаги лавозимлари ва маошлари сақланиб қолади,



V. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ



Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатлар тузиш.


2. Низом мақсадлари доирасида республика ҳудудида ва унинг ташқарисида кўргазмалар, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва ўтказиш.


3. Ўзбекистон Республикасининг қонунларига риоя қилган ҳолда, Низом мақсадларини бажариш учун зарур бўлган таълим соҳасида хизматлар кўрсатишни уюштирадиган кичик ва қўшма корхоналар, марказлар таъсисчиси бўлиш.


4. Мавжуд қонунчилик доирасида ноширлик фаолиятини амалга ошириш.


5. Низом мақсадларини бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган ва Низомга зид бўлмаган ташқи иқтисодий фаолият ва бошқа фаолиятларни амалга ошириш.



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНИ



1. Жамғарманинг раҳбар органи Бошқарув бўлиб, у Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссиясига ҳисобот беради.


2. Бошқарув Жамғарманинг ҳайъат органи бўлиб, унинг таркиби ва раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув йиғилишларига Раис раҳбарлик қилади.

Раис ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Бошқарув йиғилишлари заруриятга кўра (камида 6 ойда бир марта) ўтказилади, Бошқарув қарорлари Раис имзоси билан расмийлаштирилади.

Бошқарувнинг вазифалари доирасига қуйидагилар киради:

Жамғарма фаолиятининг унинг мақсадларига доир йўналишларини ишлаб чиқиш ва назорат қилиш;

етакчи профессор-ўқитувчи кадрлар тайёрлаш мақсадида ривожланган демократик давлатлардаги илғор таълим муассасалари ва марказларини аниқлаш ҳамда улар билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;

Жамғарма ҳомийлари билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш, молиявий маблағлар, шунингдек, чет эл инвестицияларини излаб топиш ва юқори малакали чет эл мутахассисларини етакчи профессор-педагог ва ўқитувчи кадрларни тайёрлаш жараёнига жалб этиш;

Жамғарма грантларининг ҳар йиллик сонини белгилаш ҳамда уларни тақсимлаш, Марказий танлов комиссияси таркибини тасдиқлаш;

жойлардаги Жамғарма танлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

чет элларда малакасини оширган ҳамда қайта тайёрланган профессор-педагоглар ва ўқитувчиларнинг меҳнат фаолияти мониторингини олиб бориш;

ижро этувчи директор томонидан тақдим қилинган Жамғарма фаолиятининг ҳар йиллик режаларини тасдиқлаш;

Жамғарманинг йиллик ҳисоботини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис ўринбосари - Ижро этувчи директор Жамғарманинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни амалга оширишга раҳбарлик қилади.

Ижро этувчи директор вазифалари доирасига қуйидагилар киради:

Жамғарма фаолиятининг унинг мақсадлари асосида белгиланган йўналишларини амалга ошириш;

Бошқарув қарорларини ҳаётга татбиқ этиш;

республика минтақалари бўйича чет эл тажрибаларини ўрганишга ва малакасини оширишга муносиб профессор-педагог кадрларни аниқлашга доир танловларни ташкил қилиш ва натижаларини умумлаштириш;

танлов натижасида белгиланган Жамғарма грантлари бўйича грант совриндори билан чет давлатда малака ошириш (қайта тайёрлаш) юзасидан шартнома тузиш ва унинг бажарилишини таъминлаш;

Жамғарма вазифаларини амалга ошириш учун етакчи мутахассислардан иборат ишчи ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини таъминлаш;

таълимнинг устувор йўналишлари бўйича тажриба орттираётган ва малака ошираётган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат ва ижтимоий фаолиятларига доир мониторингни амалга ошириш, улар билан доимий алоқада бўлиш.


4. Ижро этувчи директор Жамғарма ходимларининг ишини ташкил қилади ва бошқаради, Жамғарма номидан фаолият кўрсатади, шу жумладан, унинг молиявий-хўжалик ишларини амалга оширади, Жамғарма номидан битимлар тузади, Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. Ижро этувчи директор Жамғарманинг Низом доирасидаги барча фаолияти учун масъулдир.


5. Жамғарманинг ижро этувчи директори мақомига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, ижро этувчи директор ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади.



VII. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ



1. Жамғарманинг мол-мулки асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилар)дан, айланма маблағлардан, шунингдек, маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.

Жамғарма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.


2. Жамғарма маблағлари:

Жамғарманинг Низомдаги фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет ажратмалари;

муассислар ажратмалари;

хайрия, ҳомийлик тушумлари, холисона тушумлар, шу жумладан, чет эл инвестициялари, грантлари ва бошқа Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган маблағлари ҳисобига шаклланади.


3. Жамғарманинг хайрия, ҳомийлик тушумлари ва холисона тушумлар ҳисобига сотиб олган мол-мулклари, чет эл инвестициялари, грантлари Жамғарманинг ўз мулки ҳисобланади.


4. Жамғарма асосий фондларни ва бошқа моддий бойликларни қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этади.


5. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлов ундириб олиниши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.



VIII. ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ



Жамғарма ўз фаолияти натижаларини амалдаги қонун ва қоидаларга биноан тезкорлик билан таҳлил қилади ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.



IX. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ



Жамғарма фаолиятини тўхтатиш ёки қайта ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунларига биноан амалга оширилади.



































Время: 0.0587
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск