Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.1992 й. 17-сон "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий - технология комплексини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.1992 й.

N 17



"ФАН ВА ТАРАҚҚИЁТ" ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ - ТЕХНОЛОГИЯ

КОМПЛЕКСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ва илмий муассасаларининг мавжуд илмий-техника имкониятларидан самарали фойдаланиш, оригинал ва комплекс тадқиқотлар ўтказишда уларнинг фаолиятини халқ хўжалиги турли тармоқларининг илмий ташкилотлари ва корхоналари билан кооперативлаштириш, илмий ишланмаларни жорий этишни жадаллаштириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат техника дорилфунунининг "Композицион ва полимер материаллар" илмий-тадқиқот бўлими негизида "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплекси ташкил этилсин.


2. "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплекси бир ой муддат ичида комплекснинг Устави ва тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1992 йилнинг январида Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника дорилфунуни "Композицион ва полимер материаллар" илмий-тадқиқот бўлимининг биносини мавжуд асбоб-ускуналар, илмий-тадқиқот ишлари учун ажратилган маблағлар ҳажми, штатлар ҳамда илмий, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни сақлаш иш ҳақи фонди билан 6иргаликда "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексига ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маҳаллий саноат вазирлигига қарашли "Полимер" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Файз" ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Прогресс" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Электр-рўзғорбоп товарлар ва хўжалик буюмлари ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмасининг Бектемир пахта тозалаш заводи, "Композит" илмий-техника маркази, Андижон "Ўзбекистон" ишлаб чиқариш савдо-харид бирлашмаси, "Янги технология" илмий-технология маркази "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплекси учун базавий корхоналар сифатида белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда "Фан ва таракқиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексини маблағ билан таъминлаш манбалари тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин ва ҳал этсин.


6. Ўзбекистон Респу6ликаси Иқтисодиёт қўмитаси 1992-1995 йилларда республикани ривожлантиришнинг асосий параметрларида "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексининг махсус конструкторлик бюроси ва тажриба-ишлаб чиқариш биносини лойиҳалаштириш ва қуришни ҳамда маҳаллий хом ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиш йўли билан янги композицион материаллар яратиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар учун "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексига илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга маблағ ажратишни назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт қўмитаси ва Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексига биркитилган номлар рўйхати бўйича белгиланган тартибда моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексининг ташкил топиши ва фаолиятига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига "Фан ва тараққиёт" Ўзбекистон республика илмий-технология комплексига илмий-методик ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий ривожланиш, фан ва маданият бўлимига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                     И. Жўрабеков

















Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск