Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Меҳрибонлик уйи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.02.1995 й. 59-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 18 февралдаги

59-сон қарорига

3-ИЛОВА



Меҳрибонлик уйи тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Меҳрибонлик уйлари етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун давлат интернат таълим муассасасидир.


2. Меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади.


3. Меҳрибонлик уйининг асосий вазифаси оилавий муҳитдан маҳрум бўлган болалар ва ўсмирларни тўлиқ руҳий соғломлаштиришга, ижтимоий-меҳнат мослашувига ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишга кўмаклашувчи, уй шароитига энг кўп даражада яқинлаштирилган муҳитни яратишдир.


4. Меҳрибонлик уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари тасарруфида бўлади.


5. Меҳрибонлик уйидаги болалар сони Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан санитария ва гигиена нормаларига риоя қилган ҳолда белгиланади, лекин тарбияланувчиларнинг сони 240 нафардан ошмаслиги керак.


6. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳар хил ёки бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларига бирлаштирилади. 7 ёшгача бўлган турли ёшдаги болалар гуруҳларида тарбияланувчилар сони 12 нафар қилиб белгиланади, бир хил ёшдаги тарбияланувчилар гуруҳларида эса: 4 ёшгача болалар - 10 нафар, 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар гуруҳида эса - 16 нафар бола бўлади; гуруҳ ва синфлардаги ўқувчилар сони I-IX. синфларда - 25 киши, X-XI синфларда-20 киши бўлиши лозим.


7. Меҳрибонлик уйларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Меҳрибонлик уйлари қулай экологик шароитлар мавжуд бўлган жойларда ташкил қилинади.


8. Меҳрибонлик уйи мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган, ўз номи ёзилган муҳрга, бурчакли штампга, бланк ва белгиланган намунадаги лавҳага эга бўлади.


9. Меҳрибонлик уйларида меҳнаткашларнинг хат, ариза, мурожаат ва шикоятларини кўриб чиқиш ишлари ҳамда фуқароларни қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда олиб борилади.



II. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ТУЗИЛМАСИ

ВА УНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


10. Ўзбекистон Республикасида етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун давлат интернат таълим муассасаларининг қуйидаги турлари фаолият кўрсатади:

а) Мактабгача тарбия меҳрибонлик уйи;

б) Меҳрибонлик уйи (мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун ёки фақат мактаб ёшидаги болалар учун);

в) Махсус коррекцион меҳрибонлик уйи (жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун).


11. Тарбияланувчиларни ўқитиш меҳрибонлик уйларига яқин бўлган бошланғич (I-IV синф); таянч (V-IX синф); ўрта (X-XI (XII синф) мактабларда ёки бошқа ўрта ўқув муассасалари (лицей, гимназия ва бошқалар) да, шунингдек, меҳрибонлик уйининг ўзида белгиланган тартибда ташкил қилинган таянч (ёки фақат бошланғич) мактабда амалга оширилади.

Таълимнинг ҳар бир босқичидаги ўқувчиларнинг ёши ва ўқиш муддати меҳрибонлик уйи ёки тарбияланувчилар ўқиётган ўқув муассасасининг Уставига биноан белгиланади.


12. Етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар билим олаётган ўрта ўқув муассасаларининг ўқув-тарбиявий ва бошқа масалалари меҳрибонлик уйи педагогик жамоаси билан яқин ҳамкорликда ҳал қилинади.


13. Меҳрибонлик уйларидаги ўқув ишлари етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларнинг руҳий-физиологик хусусиятларини ҳисобга олиб, инсонпарварлик, демократик ва дунёвий принциплар асосида, ўқув дастурларини, маънавий, жисмоний ва меҳнат тарбиясини танлашга табақалаштирилган тарзда ёндашган ҳолда қурилади.


14. Муассаса тарбияланувчиларнинг илмий билимлар асосларини, тадбиркорлик, меҳнат ва бошланғич касб малакасини давлат стандартига мувофиқ ҳолда ўзлаштиришни, шунингдек, болаларнинг шахсий ижодий қобилиятларини ва ахлоқий фазилатларини ўстиришни таъминлайди.


15. Меҳрибонлик уйлари болалар ва ўсмирлар умумий таълимини, тарбияланувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш талабларига мувофиқ уларнинг ҳаёти ва турмушини ташкил этиш ва усулларини танлашда мустақилдирлар ва бунинг учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.


16. Меҳрибонлик уйларидаги таълим ва тарбия ишларида тиллардан фойдаланиш "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.


17. Мактабгача тарбия меҳрибонлик уйлари ўз фаолиятини мактабгача тарбия муассасаларининг тарбия Дастурига мувофиқ ташкил қиладилар.


18. Тарбияланувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш, уларнинг бўш вақтларини ва дам олишини ташкил қилиш мақсадида меҳрибонлик уйларида ҳам муассасанинг, ҳам бошқа давлат, жамоат ва хусусий ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига турли клублар, секциялар, тўгараклар, студиялар ташкил этилади.

Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маданий-эстетик, табиий-илмий, техник, спорт ва бошқа йўналишлардаги мактабдан ташқари муассасалар ишларида қатнашишлари мумкин.


19. Тарбияланувчиларнинг маданий-оммавий, спорт ва меҳнат фаолиятининг турли шаклларида қатнашиши ташаббускорлик, мустақиллик ва виждонийлик принциплари асосида амалга оширилади.


20. Меҳрибонлик уйларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз устав ва низомлари асосида фаолият кўрсатадиган болалар, ёшлар жамоатчилик ташкилотлари ва бирлашмалари ташкил қилиниши мумкин.


21. Таътил вақтида болаларнинг дам олиши шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда, дала ҳовлиларда, шунингдек, туристик, спорт, соғломлаштириш оромгоҳларида, дам олиш уйларида, санаторийларда, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан ажратиладиган бепул йўлланмалар бўйича ташкил этилади.


22. Таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбиркорларнинг тиббий-педагогик жиҳатдан ўзаро боғлиқлигини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг меҳрибонлик уйида кеча-кундуз бўлишларини ҳисобга олган ҳолда тузилади ва муассаса Кенгаши томонидан тасдиқланади.



III. ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР


23. Меҳрибонлик уйларига йил давомида қуйидагилар қабул қилинади:

а) етим болалар;

б) суд қарори билан ота-онасидан ажратиб олинган болалар;

в) ҳукм қилинган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддатли даволанишда бўлган ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда ҳуқуқий муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек, турар жойи аниқланмаган ота-оналарнинг болалари.


24. Меҳрибонлик уйларига кўп болали, кам таъминланган оилаларнинг болалари ҳам ушбу оилаларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинча қабул қилинадилар. Шунингдек, меҳрибонлик уйларига ёлғиз оналарнинг фарзандлари ёки фақат ота-онасидан биттаси (отаси) бўлган болалар ҳам вақтинча қабул қилинадилар.


25. Меҳрибонлик уйларига йўлланма балоғатга етмаган бола яшайдиган жойдаги ҳокимликларнинг қарорига асосан, шу муассаса тасарруфида бўлган давлат таълимни бошқариш органлари томонидан берилади.


26. Меҳрибонлик уйларига 3 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар.

Жисмоний ёки руҳий ривожланиш жиҳатидан нуқсонлари бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар махсус коррекцион умумтаълим мактаб-интернатларига ёки махсус коррекцион меҳрибонлик уйларига юбориладилар.


27. Меҳрибонлик уйига юбориладиган ҳар бир бола учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) давлат муассасасига йўлланма;

б) ҳокимликнинг болани меҳрибонлик уйига жойлаштириш ҳақидаги қарори (қарорда балоғатга етмаган бола, унинг оиласи ва ишнинг ҳамма томонлари ҳақида асосланган, тўлиқ маълумотлар бўлиши шарт);

в) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, гувоҳнома бўлмаган тақдирда боланинг ёшини тасдиқловчи тиббий экспертиза хулосаси тақдим этилади;

г) боланинг соғлиғи ҳақида тиббий ҳужжатлар (тиббий текширишлар натижалари илова қилинган ҳолда);

д) маълумоти ҳақида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

е) ота-онаси ёки болани асраб олган кишилар ҳақидаги маълумотлар (ота-онасининг вафоти ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суднинг ҳукми ёки қарори, ота-онасининг сурункали касаллиги ёки қидирувда эканлиги ҳақидаги, ота-онасининг йўқлиги ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялай олмаслиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар);

ж) боланинг турмуш шароити ва тарбияси ҳақидаги текширув далолатномаси;

з) боланинг ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа яқин қариндошлари мавжудлиги ва уларнинг яшаш жойлари ҳақида маълумотнома;

и) боланинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар бор бўлса) рўйхати, бу мулкнинг қаерда жойлашганлиги, уни сақлаш учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларни сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақидаги маълумот;

к) болага турар жой бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

л) пенсия олувчи болаларнинг пенсия дафтарчаси, бола фойдасига алимент ундириш ҳақидаги суд қарори, омонат дафтарчаси.

болани мазкур Низомнинг 24-бандига мувофиқ меҳрибонлик уйига жойлаштиришда юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга ота-онанинг аризаси, турар жойи ва оила аъзолари ҳақида ижтимоий таъминот органларидан маълумотномалар тақдим этилади. Бу ҳолда "е", "з", "и", "к", "л" кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинмайди.


28. Бир оиланинг аъзолари бўлган болалар ва ўсмирлар ёки қариндошлар бир муассасага юбориладилар. Тиббий ёки бошқа сабабларга кўра ушбу болаларни алоҳида тарбиялаш керак бўлган ҳоллар бундан мустаснодир.


29. Тарбияланувчиларни мактабгача тарбия меҳрибонлик уйларидан меҳрибонлик уйларига ўтказиш 1 июндан 25 августга қадар амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидан болаларни мактабгача тарбия меҳрибонлик уйларига қабул қилиш бола 3 ёшга тўлгандан сўнг ушбу Низомнинг 27-бандига мувофиқ амалга оширилади.


30. Битириб чиқаётган ёки меҳрибонлик уйидан бошқа жойга ўтказилаётган тарбияланувчиларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:

а) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 16 ёшга тўлганларга эса паспорт ҳам;

б) давлат муассасасида бўлгани ҳақида маълумотнома;

в) соғлиғи ҳақида маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);

г) маълумоти тўғрисида ҳужжат (мактаб ёшидаги болалар учун);

д) ота-онаси ёки яқин қариндошлари ҳақида маълумотнома;

е) боланинг мол-мулкка, пул маблағларига, турар жойга (ўзи ёки ота-онасига қарашли бўлган) эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчалари, алиментлар ундириб олиш тўғрисидаги ижро варақаси ва шахсий ҳужжатлар йиғма жилдидаги бошқа ҳужжатлар;

ж) муассасани битириб кетаётганда бола моддий ва пул нафақаси олганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


31. Тарбияланувчиларнинг меҳрибонлик уйларини битириб чиқаётганлиги ҳақидаги қарор муассаса Кенгаши томонидан қабул қилинади ва меҳрибонлик уйи бевосита бўйсунадиган давлат таълимни бошқариш органлари томонидан тасдиқланади.


32. Тарбияланувчиларнинг ўз ота-оналари ёки яқин қариндошлари ёнига қайтиб боришлари муносабати билан уларни меҳрибонлик уйидан чиқариш Низомнинг 31-бандига мувофиқ ва боланинг ёши, йилнинг қайси даври ва қайтишининг сабабидан қатъи назар, боланинг турар жойидаги давлат таълимни бошқариш органининг тегишли хулосаси мавжуд бўлганда амалга оширилади.


33. Меҳрибонлик уйи директори болаларни қабул қилиш ва уларни муассасадан чиқариш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.


34. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг билим олиши ва тарбияси тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.


35. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ озиқ-овқат, кийим, пойабзал, юмшоқ кўрпа-тўшак билан таъминланадилар.


36. Меҳрибонлик уйларининг тарбияланувчилари кинотеатрлар, кўргазмалар, музейлар, спорт иншоотларига бепул кириш ҳамда шаҳар жамоат (шаҳар атрофи) транспорт воситаларида (таксидан ташқари), шу жумладан, метрода бепул юриш ҳуқуқига эгадирлар.


37. Меҳрибонлик уйининг маъмурияти битирувчиларнинг ишга жойлашишларига, ўқув муассасаларининг навбатдаги босқичига кириб ўқишига зарур ёрдам кўрсатадилар.


38. Меҳрибонлик уйининг тарбияланувчиларига ҳунар-техника ўқув муассасаларига, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқишга кираётганда ва ишга жойлашаётганда 3-иловага мувофиқ бир сидра янги кийим-кечак, пойабзал, асбоб-анжомлар, шунингдек, белгиланган норма бўйича дастлабки харажатлар учун бир йўла пул нафақаси берилади.


39. Меҳрибонлик уйларининг битирувчилари ҳунар ўқув юртини (ҳунар билим юртини, ўрта махсус ва олий ўқув юртини) тугатгунга қадар, агар мазкур ўқув юртида ётоқхона бўлмаса ҳамда мазкур ўқув юрти ва меҳрибонлик уйи битта аҳоли пунктида жойлашган бўлса, меҳрибонлик уйларида тўлиқ давлат таъминотида яшаш ҳуқуқига эгадирлар.


40. Меҳрибонлик уйининг собиқ тарбияланувчилари - ҳунар, ўрта махсус ўқув юртларининг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари дам олиш ёки байрам кунларида, таътил вақтида меҳрибонлик уйига келганларида, у ерда бепул овқат ва турар жой билан таъминланадилар.


41. Битириб чиққандан сўнг бир йил мобайнида собиқ тарбияланувчининг бир корхонадан (муассасадан) бошқасига ўтиши зарурати туғилганда, у бир ойдан кўп бўлмаган вақт давомида меҳрибонлик уйи ҳисобидан бепул овқатланиши мумкин ва унга қайта ишга жойлашишда ёрдам кўрсатилади.


42. Тарбияланувчилар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, ахлоқий ва одоб-ахлоқ нормаларига; меҳрибонлик уйининг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга; билимларни, амалий кўникмаларни, касб маҳоратини мунтазам ва пухта эгаллашга, ўзларининг умумий маданий савиясини ошириб боришга бурчлидирлар.

Тарбияланувчиларнинг бошқа ҳуқуқ ва бурчлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, меҳрибонлик уйи Устави билан белгиланади.



IV. КАДРЛАР


43. Меҳрибонлик уйига педагог ходимлар белгиланган тартибда контракт асосида қабул қилинади.


44. Тиббий хизмат кўрсатиш муассасанинг тиббиёт ходимлари томонидан (соғлиқни сақлаш муассасаларидан тор ихтисосдаги мутахассисларни жалб этган ҳолда) амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) болаларнинг саломатлиги ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирларини ўтказиш, санитария-гигиена нормативларига амал қилиш, тарбияланувчиларнинг овқатланиш тартиби ва сифати учун жавоб берадилар.

Меҳрибонлик уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари таҳлили маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари томонидан амалга оширилади.


45. Меҳрибонлик уйларида таълим жараёнини психологик таъминлашни психолог амалга оширади.



V. МЕҲРИБОНЛИК УЙИНИ БОШҚАРИШ


46. Меҳрибонлик уйининг давлат-жамоатчилик бошқаруви демократия, ошкоралик принциплари асосида ва муассаса жамоаси билан жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.

Муассасага умумий раҳбарликни унинг белгиланган тартибда тузилган ва иш юритадиган Кенгаши амалга оширади.


47. Муассасада ўзини-ўзи бошқариш жамоатчилик органлари: жамоанинг умумий йиғилиши (конференция), меҳрибонлик уйи Кенгаши фаолият кўрсатиши мумкин.


48. Меҳрибонлик уйига бевосита раҳбарликни тегишли давлат таълимни бошқариш органи белгиланган тартибда тайинлаган директор амалга оширади.

Меҳрибонлик уйи ўқув-тарбия жараёнининг аҳволига ва фаолиятига директор тўлиқ жавобгардир.


49. Меҳрибонлик уйи мазкур Низом ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан рўйхатга олинган Устав асосида фаолият кўрсатади.

Жамоа ҳаётининг норма ва қоидалари (унинг ўзига хос хусусиятларини ва ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда), ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва масъулияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган ва муассаса фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа масалалар Устав билан белгиланади.


50. Ҳар бир меҳрибонлик уйида ҳомийлик Кенгаши тузилади. У жамоатчилик органи ҳисобланади ва ўз олдига тарбияланувчиларнинг моддий таъминотини яхшилашга, меҳрибонлик уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва хўжалик фаолиятини ривожлантиришга ёрдам беришни мақсад қилиб қўяди. Ҳомийлик Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган Низом асосида амалга оширади.



VI. МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


51. Меҳрибонлик уйларининг моддий-техника базаси зарур иморатлар, спорт иншоотлари, ер, коммуникациялар, асбоб-анжомлар, транспорт воситалари ва ўқитиш, тарбиялашда ҳамда таълим-тарбия соҳасидаги бошқа вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган (муассасанинг ўзига хос хусусияти билан боғлиқ бўлган) бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.

Муассасанинг биноси техника хавфсизлиги қоидалари ҳамда санитария-гигиена қоидаларига мувофиқ жиҳозланади ва фойдаланилади.


52. Меҳрибонлик уйларини маблағ билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш давлат нормативлари асосида, республика ҳамда маҳаллий бюджетлар (муассаса кимнинг тасарруфида эканлигига қараб) ва қўшимча манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Моддий-техникавий базани ривожлантириш, шу жумладан, лойиҳалаш ва қуриш жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда устувор тартибда норматив асосда амалга оширилади.


53. Қуйидагилар маблағ билан таъминлашнинг қўшимча манбалари ҳисобланади:

қўшимча таълим хизматлари кўрсатишдан, амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа тижорат фаолияти турларидан тушган маблағлар;

муассасанинг ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари, корхоналари, цехлари ва хўжаликлари маҳсулотларини сотишдан, бинолар, иншоотлар, асбоб-анжомлар ва транспортни ижарага беришдан тушган даромад сифатидаги маблағлар;

маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг дотация тарзида берган маблағлари, банкларнинг кредит ва ссудалари;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, алоҳида шахслар қилган хайр-эҳсон пуллари ва қимматбаҳо ашёлар.


54. Меҳрибонлик уйи Кенгаши қўшимча манбалар орқали олинган маблағлардан мустақил фойдаланади.


55. Муассасаларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари олиб қўйилмайди.

Йил охирида тўпланиб қоладиган пул маблағлари қолдиғи, олинган манбаларидан қатъи назар, олиб қўйилмайди ва таълим муассасаси Кенгашининг хоҳишига биноан сарфланади.


56. Меҳрибонлик уйлари мавжуд иш ҳақи маблағлари доирасида ставкаларга, лавозим маошларига табақаллаштирилган қўшимчалар белгилаш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни рағбатлантиришни ташкил этишнинг турли шаклларини мустақил равишда қўллаш ҳуқуқига эга.


57. Муассасада бухгалтерия ва статистика ҳисобини юритиш тартиби белгиланган тартибда бошқариб борилади. Ҳисоб-китоб операциялари тўлов топшириқномалари ва чек дафтарчалари бўйича амалга оширилиши мумкин.


58. Муассасанинг ҳужжатларни юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги белгилаган тартибда олиб борилади.


59. Меҳрибонлик уйлари ҳузурида белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Низом асосида ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилиши мумкин.

Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари ушбу хўжаликларни ривожлантиришга, уларга зарур қишлоқ хўжалиги ерлари, ем-хашак, уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари ва шу кабиларни ажратишга ёрдам берадилар.



VII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКДА ҚАТНАШИШ


60. Меҳрибонлик уйлари, қонунчиликда белгиланган тартибда, ҳозирги давридаги етимлик, етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар таълими муаммолари бўйича халқаро ҳамкорликда қатнашадилар.

Меҳрибонлик уйлари хорижий мамлакатларнинг ўқув юртлари илмий муассасалари билан тўғридан-тўри алоқа ўрнатиш, улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил этиш ҳуқуқига эгадирлар.


-------------------------

* Иловалар рус тилида берилган.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 2-сон, 5-модда





























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск