Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1995 й. 167-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.1995 й.

N 167



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ

АКАДЕМИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши академиясини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 19 апрелдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг тузилмаси ва Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Академияга ректор ва уч нафар проректордан иборат раҳбарият бошчилик қилиши, шунингдек, ўқитувчи-профессорлар таркибининг тингловчиларга 1:4 нисбатан бўлиши белгилаб қўйилсин.


3. Қуйидагилар:

Академия профессор-ўқитувчилар таркиби учун тариф ставкалари миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бошқа ходимларга - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгилансин.


4. Академия раҳбарияти бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий-кадрлар сиёсати бўйича Давлат маслаҳатчиси билан келишган ҳолда Академияда тайёрланадиган мансабдор шахслар рўйхатини, уларни қабул қилиш ҳамда ўқишни тамомлагандан кейин тақсимлаш (ишга юбориш) тартибини ишлаб чиқсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Академия тингловчилари учун ўқиш муддати мобайнида асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа шаҳарлик тингловчиларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўқиш даврида асосий иш жойидан суткалик харажатлар ҳамда ўқиш жойига келиш ва қайтиб кетиш йўл ҳақи тўланади. Бошқа шаҳарлик тингловчилар ўқиш даврида ётоқхона билан таъминланадилар


6. Академия ректори мақомига, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий-маиший таъминот, тиббий хизмат ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчисига, Академия проректорлари эса - Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппаратининг бош консультантига тенглаштирилсин.


7. Академияда ходимларни моддий рағбатлантириш учун профессор-ўқитувчилар иш ҳақи фондининг 50 фоизи доирасида махсус жамғарма ташкил этилиши назарда тутилсин.

Академия ректорига профессор-ўқитувчилар таркибига кўрсатиб ўтилган жамғарма ҳисобидан тариф ставкасининг 50 фоизигача ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.


8. Академия ректорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Академиянинг штат жадвалини тасдиқлаш, шунингдек, зарурат бўлганда Академия тузилмасига ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш ставкаларини амалдаги энг кам иш ҳақининг 30 фоизи доирасида белгилаш;

жаҳон тажрибасини назарда тутган ҳолда Академияда ишлаш учун мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилишнинг турли иқтисодий шаклларидан фойдаланиш.


9. Академияда Президент Аппарати, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ва масъул ходимларининг давлат ва жамият қурилиши, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий ривожлантиришнинг долзарб муаммолари бўйича маъруза билан мунтазам чиқишлари амалиётга жорий этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

йирик мутахассисларни ишга таклиф этиш, ўқитувчилар ва энг яхши тингловчиларнинг хорижий давлатларда тажриба орттиришлари, Академия профессор-ўқитувчилар таркибининг халқаро илмий конференцияларда қатнашиши, шунингдек, хорижий мамлакатларда нашр қилинадиган даврий нашрларга обуна бўлиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларини харид қилиш учун 1995 йилдан бошлаб ҳар йили Академия буюртманомалари бўйича эркин алмаштириладиган валютада зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин;

Академия буюртманомаларига мувофиқ 1995 йилда аудиторияларни халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозлашга, асбоб-ускуналар, офис мебели, махсус компьютер техникаси, халқаро ахборот тармоғига интеграциялашиш учун замонавий телекоммуникация алоқа воситаларини харид қилишга маблағлар ажратсин;

Академияни маблағ Билан таъминлаш, шу жумладан, мазкур қарор шартларига мувофиқ иш ҳақи учун, унинг балансидаги бинолар ва иншоотларни жиҳозлаш ва мукаммал тузатиш, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда асарларни нашр қилиш учун тақдим этиладиган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратсин;

Академияга 4 та енгил автомашина харажатлари учун лимит ва 2 та микроавтобус сотиб олиш учун зарур маблағ ажратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси:

Академияни кутубхонани тўлдириш учун махфий бўлмаган босма асарлар ва китоб маҳсулотининг (ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, тарихий) назорат нусхаларини (2 нусхада) текин олувчи ташкилотлар рўйхатига киритсин;

Академия буюртмалари бўйича ўқув-услубий ва илмий маҳсулотлар тезкорлик билан нашр этилишини ташкил қилсин.


12. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ўз таркибий бўлинмаларида Академия тингловчиларининг тажриба орттиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар ва бунга кўмаклашсинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45-уйдаги бинолар мажмуига жойлаштирилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1995 йил 1 августга қадар Академия биноси хоналарини ўқиш жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта ўзгартириш, реконструкция қилиш ва мукаммал тузатиш ишларини амалга оширсин ва бинони Академия балансига ўтказсин.

Молия вазирлиги амалда бажарилган ишлар бўйича маблағ ажратсин.

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ва "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясига зарур моддий-техника ресурслари сотсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Академияни замонавий алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси ва бошқа алоқа турлари билан таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси ўқитувчилик ва тадқиқот ишларини олиб бориш учун таклиф этиладиган чет эллик мутахассислар учун Академия буюртманомаларига кўра ўз тасарруфидаги меҳмонхона фондидан жой ажратсин.


16. Академияга ўқитувчилик ва тадқиқот ишларини олиб бориш учун таклиф қилинадиган хорижий олимлар ва мутахассисларнинг яшаш ва транспорт харажатларини Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича сўмларда тўлашга рухсат этилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 12 майдаги

167-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенте ҳузуридаги

Давлат ва жамият қурилиши академиясининг

ТУЗИЛМАСИ


Ректор

Илмий кенгаш

Кафедралар


Ўқув ва услубий ишлар бўйича проректор


Кадрлар тайёрлаш деканати

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш деканати

Кадрларни шартнома (контракт) асосида ўқитиш деканати

Ўқув бўлими

Тажриба орттириш бўлими

Амалий ва кўчма машғулотлар бўлими

Республика мувофиқлаштириш-услубиёт маркази


Илмий ишлар бўйича проректор


Илмий-тадқиқот ишлари бўлими

Давлат, илмий ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўлими

Ўқув-компьютер маркази

Тижорат-тадқиқот ишлари (шартномалар, грантлар бўйича)

Журнал, нашриёт бўлими

Кутубхона


Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича проректор


Режалаштириш бўлими

Халқаро алоқалар бўлими

Бухгалтерия

Хўжалик бўлими

Умумий бўлим

Спорт мажмуи

Босмхона

Меҳмонхона мажмуи

Кадрлар бўлими

Танлов гуруҳи

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 12 майдаги

167-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат ва жамият қурилиши академияси

ўқитувчи-профессорлар таркиби

СТАВКАЛАРИ

Лавозим, унвон


Ягона тариф сеткаси бўйича разряд


Кафедра мудири


20

Профессор


19

Доцент


18

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 5-сон, 17-модда


























Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск