ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларини моддий-техник таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1992 й. 125-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги олий ўқув юртларини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 28 февралдаги Фармонини бажариш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1992 й.

N 125




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ЯНГИ ОЛИЙ

ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА” 1992 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ

ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги олий ўқув юртларини ташкил қилиш тўғрисида” 1992 йил 28 февралдаги Фармонини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бир ой муддат ичида қуйидаги бинолар, иншоатлар, ўқув-моддий базалари, 1992 йил тақсимоти режаларида кўзда тутилган модий-техника ресурслари, транспортга лимитлар ҳамда капитал қурилиш ва жорий тузатиш учун амалдаги нормативлар балансдан-балансга бепул ўтказилсин:

дорилфунунларга айлантирилган, Халқ таълими вазирлигига қарашли тугатиладиган давлат педагогика институтлари - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига;

Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини ирригациялаш ва механизациялаш муҳандислари институтининг  Қарши деҳқончилик-иқтисодиёт институтига айлантирилган Қарши филиали - Қишлоқ хўжалиги вазирлигига.


2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат деҳқончилик дорилфунунининг Нукус филиалини ташкил этиш учун Нукус давлат дорилфунуни деҳқончилик факультетининг моддий-техника базасини, қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетини ва иқтисодиёт факультетининг тегишли қисмини вақтинча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ихтиёрига ўтказсин.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Алоқа вазирлиги янгидан ташкил қилинган ўзига қарашли олий ўқув юртларининг устав ва тузилмаларини, филиаллар учун - Низом ва тузилмаларини бир ой муддат ичида ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар. Тугатилаётган ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқишни тугатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилсин.


4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда янгидан ташкил қилинган ўқув юртларини малакали ва тажрибали профессор-ўқитувчи кадрлар билан мустахкамлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин, мутахассислар тайёрлашнинг юқори савияда бўлишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, “Ўзшартномасавдо”, Молия вазирлиги, “Союзторгоборудование” ишлаб чиқариш-савдо корхонаси мутахассислар тайёрлаш, бюджет, капитал маблағлар режасига тегишли ўзгартишлар киритсинлар, янгидан ташкил қилинган ва қайтадан тузилган ўқув юртларини сақлаш учун қўшимча маблағлар ва моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари бир ой муддат ичида янги ташкил қилинган институтлар ва олий ўқув юртлари бўлимларини жойлаштириш, шу мақсадда халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бино ва иншоатларидан фойдаланмаган ҳолда, қўшимча майдонлар ажратиш масаласини ҳал этсинлар, моддий-техника базасини, шу жумладан, ўқув жараёнини нормал ташкил қилиш мақсадида ўқув-маслаҳат пунктларига доимий амалий ёрдам кўрсатсинлар. Доимий ишлаш учун юбориладиган профессор-ўқитувчи кадрларга турар жой ажратиш назарда тутилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Тошкент давлат деҳқончилик дорилфунунининг Нукус филиалига ва Қарши деҳқончилик-иқтисодиёт институтига ўқув-тажриба хўжалиги учун биттадан совхоз ажратсинлар.


8. Янгидан ташкил қилиниши, қайта ташкил этилиши ва республиканинг ҳуқуқий тасарруфига берилиши ҳисобига ўқув юртлари тармоқларининг анчагина кенгайишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 январдаги 3-сон қарорининг 11-моддаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига татбиқ этилмасин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск