Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.1998 й. 542-сон "Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.1998 й.

N 542



НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ, СУЮЛТИРИЛГАН

ВА СИҚИЛГАН ГАЗ СОТИШ ТИЗИМИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ, УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ВА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ИШЛАТИЛИШИ УСТИДАН НАЗОРАТНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Автотранспорт воситалари учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш ва ёнилғи тақсимлашнинг талон тизими келтириб чиқарадиган суиистеъмолларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газни давлат талони бўйича сотиш тизими 1999 йил 1 февралдан бошлаб бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда:

бир транспорт бирлигига (махсус  автотранспортдан ташқари) ойлик йўл босиш лимитини ва нефть маҳсулотлари сарфи нормасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар, корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан ажратмалар ҳисобидан сақланаётган ҳамда тижорат ва давлат ташкилотларининг  маъмурий-бошқарув аппаратига хизмат кўрсатувчи хизмат автотранспорти сонини қисқартириш тўғрисида икки ҳафта муддатда таклиф киритсин;

хизмат сафарлари учун ходимларнинг шахсий автомобилларидан фойдаланганлиги учун компенсация  миқдори ва уни тўлаш  тартиби тўғрисида икки ҳафта муддатда таклиф киритсин.

3. "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси:

ёнилғи-мойлаш материаллари, суюлтирилган ва сиқилган газнинг, ёнилғи тегишли турининг олинган ҳажмига назорат-касса аппаратининг чекини мажбурий равишда тақдим этган ҳолда, ажратилган лимитлар доирасида ведомостлар асосида, ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали сотилишини ташкил этсин;

бир ҳафта муддатда барча ёнилғи қуйиш шохобчаларини назорат-касса аппаратлари билан жиҳозласин;

"Ўзавтотранс" корпорацияси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда  ёнилғи-мойлаш материаллари, суюлтирилган ва сиқилган газни талонсиз сотиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Банклар уюшмаси билан биргаликда ёнилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи-мойлаш материаллари, суюлтирилган ва сиқилган газни тижорат банкларининг сўмлардаги электрон карточкалари бўйича сотиб олиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун тақдим этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси республиканинг барча ёнилғи қуйиш шохобчалари назорат-касса аппаратлари билан ўз вақтида жиҳозланиши ва улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўздавстандарт" маркази билан биргаликда ишлатилаётган автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтиши, белгиланган давлат стандартларига риоя қилиниши, шунингдек спидометрлар тамғаланиши устидан назоратни кучайтирсин.


7. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, компаниялар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари:

бир ой муддатда хизмат енгил автомобиллари учун белгиланган харажатлар лимити доирасида уларнинг ишлаш сменасини ва фойдаланиш кунларини белгиласинлар, бунда ёнилғи-мойлаш материаллари ажратилган лимитлардан ортиқча сарфланишига йўл қўймасинлар;

ёнилғи-мойлаш материаллари, суюлтирилган ва сиқилган газнинг белгиланган нормативлари доирасида тежалган қийматнинг 50 фоизигача миқдордаги маблағларни ҳайдовчиларни мукофотлашга йўналтирсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги  қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф тайёрласин.

Вазирликлар ва идоралар идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов


























Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск