ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.12.2002 й. 438-сон "Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.12.2002 й.

N 438


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДАГИ ДИПЛОМАТИК

ВАКОЛАТХОНАЛАРИНИНГ ШТАТ ЖАДВАЛЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг айрим хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003 йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонасида иккинчи котиб лавозимини қисқартириш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонасида иккинчи котиб лавозими жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчихонаси штат жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси штат жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджетда навбатдаги молиявий йилга тасдиқланган чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб штат жадвалларидаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган дипломатик муассасалар таъминотига маблағлар ажратсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси балансидаги моддий ва пул бойликларини белгиланган тартибда хатловдан ўтказсин ҳамда улардан бундан кейин фойдаланиш бўйича таклифни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Малайзияда Ўзбекистон Республикаси Элчихонасини очиш тўғрисида" 1996 йил 22 ноябрдаги 409-сон қарорига 1-илова;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Индонезия Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 1997 йил 25 июндаги 322-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 декабрдаги

438-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

Малайзиядаги Элчихонасининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ

(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)

Т/р

Лавозими


Штатдаги

ходимлар

сони

Элчининг маошига

(1700$) нисбатан

ходимларнинг

маоши


Ойлик

маош

Бир

йилга

иш ҳақи

фонди


Дипломатик ходимлар таркиби


1.

Элчи, у айни вақтда ўриндошлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси


1

100

1 700

20 400

2.

Маслаҳатчи


1

85

1 445

17 340

3.

Биринчи котиб


1

75

1 275

15 300

4.

Иккинчи котиб*


1

70

1 190

14 280

5.

Жами:


4


5 610

67 320

Маъмурий-техник ходимлар таркиби


6.

Катта бухгалтер


1

65

1 105

13 260

7.

Механик-ҳайдовчи, айни пайтда хўжалик мудири


1

45

765

9 180

8.

Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки Элчихона ходимларининг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (ошпаз, фаррош, қоровул ва бошқалар)




1 000

12 000


Жами:


2


2 870

34 400


Ҳаммаси:


6


8 480

101 760

*) янгидан жорий этиладиган лавозим.





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 13 декабрдаги

438-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг

Индонезиядаги Элчихонасининг

ШТАТ ЖАДВАЛИ

(ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)

Т/р

Лавозими


Штатдаги

ходимлар

сони


Элчининг маошига

(1700$) нисбатан

ходимларнинг

маоши


Ойлик

маош


Бир

йилга

иш ҳақи

фонди


Дипломатик ходимлар таркиби


1.

Элчи*


1




2.

Биринчи котиб


1

75

1 275

15 300

3.

Жами:


2


1 275

15 300

Маъмурий-техник ходимлар таркиби


4.

Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки Элчихона ходимларининг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар (ошпаз, фаррош, қоровул ва бошқалар)




300

3 600


Жами:




300

3 600


Ҳаммаси:


2


1 575

18 900

*) Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчиси ўриндошлик бўйича Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчиси ҳисобланади.






































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск