Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.1999 й. 9-сон "Муборак ҳаж зиёратига борувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.01.1999 й.

N 9




МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА

БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ҲАҚИДА


Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш,  муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтиёз ва зурур шароитларни яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 1999 йилги ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Зиёратчилар рўйхати фуқароларни ўз-ўзини бошқариш ташкилотлари орқали кенг жамоатчилик фикрини эътиборга олган ҳолда тузилсин.


2. 1999 йил ҳаж сафарини ташкил этишда  Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита  ёрдам кўрсатсин.


3. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (А.Рўзметов) 1999 йил март-апрель ойларида зиёратчиларнинг Жидда шаҳрига бориб-келишлари учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг харажатларини камайтириш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Комилов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни  кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш ҳамда зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З.Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1380 (бир минг уч юз саксон) АҚШ долларини имтиёзли  воситачилик ҳақи олмаган ҳолда алмаштириб беришни таъминласин.

Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўмларини жойларда умумлаштирилган ҳолда йиғиб олиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.

Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори конвертация қилинсин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоблари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.


9. Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсати комиссияси ҳажга борувчи фуқаролар ва ҳожиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳининг сафар харажатлари учун республика биржаси орқали Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига 5 280 000 (беш миллион икки юз саксон минг) АҚШ долларини сотишни таъминласин.


10. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти ва талабларини, уни амалга оширишнинг тартиб-қоидаси, муддати, барча шартларини, унинг якунларини кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Караматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



























Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск