Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.1998 й. 424-сон "Тўлов балансининг даромад қисми тўлиқ ва ўз вақтида тўлдирилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.1998 й.

N 424



ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ДАРОМАД ҚИСМИ

ТЎЛИҚ ВА ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛДИРИЛИШИНИ

ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Экспортнинг прогноз ҳажмлари сўзсиз бажарилишини,  экспорт-импорт товарларининг Ўзбекистон Республикаси  божхона чегараси орқали ўтиши тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва ишончли ҳисобга олинишини, хорижий валютадаги тўловлар ўз вақтида тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси  ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси  резидентлари томонидан тузилган экспорт контрактларининг амалга оширилиши мониторингини ўтказиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги бир ҳафта муддатда Марказий банк, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Давлат статистика ҳисоботи шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича йўриқномаларни ҳамда тўлов баланси параметрларини тақдим этиш ва шакллантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Давлат божхона қўмитаси, ваколатли банклар, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар ташқи савдо фаолияти бўйича кўрсаткичлар статистика органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.

Қайд этилсинки, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар, ваколатли банклар ва Давлат божхона қўмитаси раҳбарлари статистика органларига тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига  экспорт прогнози бажарилиши, валюта тушуми тушиши ва унинг мажбурий сотилиши ўз вақтида таъминланмаганлиги учун вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар ва ваколатли банклар раҳбарларининг жавобгарлигини кучайтиришга оид тузатишлар киритиш ҳақидаги таклифларни  белгиланган тартибда киритсинлар.

8. Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда шу йил 1 ноябрдан бошлаб вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, корхоналар ва ваколатли банклар бўйича экспорт-импорт операциялари прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ва валюта тушуми мажбурий сотилишининг ҳар ойлик мониторингини жорий қилсинлар.

9. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банк республика хўжалик юритувчи субъектлари томонидан экспорт-импорт операциялари амалга оширилиши ва валюта тушуми тушиши устидан оператив назорат қилиш механизмини амалга ошириш мақсадида ташқи савдо ахборот таъминоти ягона электрон тизимини ишлаб чиқсинлар ва 1999 йил 1 январдан бошлаб жорий этсинлар.

10. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва концернлар раҳбарлари 1999 йил учун экспорт дастурини ва товарлар (ишлар, хизматлар) экспортига буюртмалар портфелини (шартномаларни) шакллантириш учун бир ой муддатда:

- ишлаб чиқариш қувватларининг  фойдаланилишини ўрганиб чиқсинлар ва ишлаб чиқариш тузилмасини хилма-хиллаштириш ҳамда корхоналарни маҳсулотнинг экспортга йўналтирилган янги турларини ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар;

- маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш ҳисобига, шу жумладан хизматлар экспорти ҳисобига прогноз қилинаётган йилга экспорт ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни хатловдан ўтказсинлар;

- Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда минтақавий ва халқаро бозорлар конъюнктурасини, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талаб, нархлар ва эҳтиёжларни ўрганиб чиқсинлар ҳамда материалларни прогнозлаштирилаётган йилга товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ҳажмини шакллантириш учун Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига тақдим этсинлар.


11. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тузилмасида, ходимлар сони доирасида, экспорт ва импортнинг ўртача ва узоқ муддатли прогнозлари ишлаб чиқилиши ва мониторингини, шунингдек унинг бажарилиши таҳлил қилинишини таъминловчи ташқи иқтисодий фаолиятни таҳлил этувчи бўлинма ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






























Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск