Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ВМ 1998 йил 7 октябрдаги 427-сонли қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 октябрдаги

427-сон қарорига

ИЛОВА



Аҳолини  фавқулодда вазиятлардан муҳофаза

қилиш соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси  аҳолисини табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан (кейинги ўринларда - фавқулодда вазиятлар деб аталади) муҳофаза қилиш соҳасида, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарликдан ўтаётган аҳоли гуруҳларини тайёрлашнинг асосий вазифаларини, шакллари ва усулларини белгилайди.


2. Қуйидагилар:

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳоли, умумтаълим мактаблари ва идоравий бўйсуниши ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, республика ва вилоят бўйсунишида бўлган шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар бирлашмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари (кейинги ўринларда-мутахассислар деб аталади);

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли  фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёргарликдан ўтишлари лозим.


3. Қуйидагилар фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳолининг барча гуруҳларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш қоидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини, жамоа ва якка тартибда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини ўргатиш;

бошқарувнинг барча даражадаги раҳбарларини аҳолини фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш учун кучлар ва воситаларни  тайёрлаш ва уларни бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ходимларнинг ўз вазифаларини амалий эгаллаши.


4. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган аҳолини тайёрлаш иш жойларида машғулотлар ўтказиш ва тавсия қилинадиган дастурларга мувофиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни мустақил равишда ўрганиш, кейинчалик ўқув машқларида ва машғулотларда олинган билимлар ва малакаларни мустаҳкамлаш йўли билан амалга оширилади.


5. Умумтаълим мактаблари, лицейлар, гимназиялар, касб-ҳунар таълими ўқув юртларининг ўқувчиларини, ўрта ва олий ўқув юртларининг талабаларини тайёрлаш фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги умумтаълим дастурларига мувофиқ ўқиш вақтида амалга оширилади.

Дастурлар Ўзбекистон Республикаси  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси  Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


6. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари - Ўзбекистон Республикаси  Бош вазирининг биринчи ўринбосари -Республика фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан ўтказиладиган ҳар йилги йиғинлар, ўқув машқлари ва машғулотларда;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари - Ўзбекистон Республикаси  Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро муҳофазаси институтида; 

ҳарбийлаштирилмаган қўшилмаларнинг раҳбарлари бошлиқлар таркиби  авария-қутқарув, ҳарбийлаштирилган ва доимий тайёр махсус қўшилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари - Фавқулодда вазиятлар бўйича раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларида, шунингдек ўқув машқлари ва машғулотларда;

ҳарбийлаштирилмаган қўшилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ходимлари - бевосита иш жойларида тайёрланади.


7. Аҳолининг фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасидаги тайёргарлигини текшириш мақсадида команда  штаб, тактик-махсус ва комплекс ўқув машқлари ва машғулотлар мунтазам ўтказилади.

Уч кеча-кундузгача давом этадиган команда-штаб ўқув машқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида 5 йилда бир марта, шаҳарлар ва туманларда 3 йилда бир марта ўтказилади.

Команда-штаб ўқув машқлари ёки машғулотлар вазирликлар ва идораларда, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда бир йилда бир марта ўтказилади ва бир кеча-кундуз давом этади.

Команда-штаб ўқув машқларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тўғридан-тўғри ва оператив бўйсунадиган ҳарбий қисмлар ва авария-қутқариш кучларининг оператив гуруҳлари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қўшилмаларининг олти соатгача давом этадиган тактика-махсус ўқув машқлари 3 йилда бир марта, тайёргарлиги оширилган қўшилмалари билан - ҳар йили ўтказилади.

Икки кеча-кундузгача давом этадиган комплекс ўқув машқлари ходимлари сони 300 дан ортиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ҳамда 600 дан ортиқ ўринга эга бўлган даволаш-профилактика муассасаларида 3 йилда бир марта ўтказилади.

Бошқа ташкилотларда 6 соатгача давом этадиган машғулотлар 3 йилда бир марта ўтказилади.

Умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан машғулотлар ҳар йили ўтказилади.


8. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини тайёрлаш маҳалла фуқаролар йиғинларининг ўқув-маслаҳат пунктларида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш масалалари бўйича суҳбатлар ўтказиш, лекциялар ўқиш, ўқув фильмлари кўриш, яшаш жойида ўқув машқлари ва машғулотларга жалб этиш, шунингдек қўлланмалар ва эслатмаларни мустақил ўрганиш, радиоэшиттиришларни тинглаш, теледастурларни кўриш орқали амалга оширилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасида аҳолининг тайёргарлигига ташкилий-услубий раҳбарликни, ишларни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга оширади, шунингдек Фуқаро муҳофазаси институтида ва Фавқулодда вазиятлар бўйича  раҳбарлар таркибини тайёрлаш ҳудудий марказларида ўқитиш дастурлари ҳажми ва даврийлигини белгилайди.


10. Фавқулодда вазиятлардан ҳимояланиш соҳасида ўқув машқларига ва машғулотларга жалб қилинадиган фуқаролар:

ўқув машқлари ва машғулотлар давомида ўзлари дуч келиши мумкин бўлган хавф тўғрисида хабардор қилиниш;

ўқув машқлари ва машғулотларда соғлиғига етказилган зарар учун компенсация олиш;

ўқув машқлари ва машғулотларда қатнашиш даврида ўқув машқлари ва машғулотларни режалаштирувчи ва ўтказувчи ташкилотлар ҳисобига иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши ҳуқуқига эга бўладилар.


11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлашни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш соҳасидаги ўқув машқлари ва машғулотлар ташкил этилишини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ҳудудий ҳарбийлаштирилмаган қўшилмалар таркибида раҳбарларни тайёрлаш ва ходимларни ўқитиш, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўтказилаётган ўқув машқлари ва машғулотлар, шунингдек ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолини ўқитиш маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.



































Время: 0.1417
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск