Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.1998 й. 432-сон "Автомобиль ойнаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.1998 й.

N 432



АВТОМОБИЛЬ ОЙНАСИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Автомобиль ойнаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг Фарғона 2-уйсозлик комбинати базасида, лойиҳа бўйича йиллик қуввати 200 мингта автокомплектни ташкил қиладиган ва 2001 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топшириладиган, автомобиль ойнаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Ўзавтосаноат"  уюшмаси билан Италиянинг "Текинт" компанияси ўртасида автомобилларнинг олд томони ойнаси  қалинлиги 4 мм бўлган триплекс, ён ва орқанги томони ойнаси  қалинлиги 3 дан 4 миллиметргача бўлган тобланган ойна ишлаб чиқариш бўйича технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан қиймати 43,5 млн Германия маркаси бўлган контракт имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, контрактни маблағ билан таъминлаш:

контракт қийматининг 37 млн Германия маркаси миқдоридаги 85 фоизи Италиянинг "САЧЕ" компанияси суғурта қопламаси остида Италиянинг "Националь дел Лаворо" банки кредити ҳисобига қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 6,5 млн Германия маркаси миқдоридаги 15 фоизи, шунингдек банк комиссияси ҳамда "Националь дел Лаворо" банкининг жалб этиладиган кредити бўйича бошқа харажатлар "Асака" банки кредити ҳисобига амалга оширилади.


4. Махфий.


5. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитларни ва улар бўйича фоизлар 1, 2-иловаларга* мувофиқ "Ўзавтосаноат" уюшмасининг ўз маблағлари ҳисобига қоплансин.


6. Автомобиль ойнаси ишлаб чиқариш бўйича янгидан ташкил этиладиган корхонани қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош буюртмачи этиб  "Ўзавтосаноат" уюшмаси, бош пудратчи этиб  "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" корпорацияси, бош лойиҳачи этиб  "Ўзоғирсаноат" акциядорлик жамияти белгилансин.


7. "Ўзавтосаноат" уюшмасига 1999 йил 1 июлгача корхонани  лойиҳалашни ва ишчи чизмалар бўйича қуришни айни бир пайтда амалга оширишига истисно тартибида рухсат этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги автомобиль ойнаси ишлаб чиқариш бўйича технологик асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар етказиб бериш юзасидан контрактларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Италиянинг "САЧЕ" компанияси суғурта қопламаси остида Италиянинг "Националь дел Лаворо" банки билан кредит битими тузсин ва олинган кредитларни "Ўзавтосаноат" уюшмасига белгиланган тартибда қайта молиялаштирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Италиянинг "Националь дел Лаворо" банки ва Италиянинг "САЧЕ" компанияси олдидаги;

"Ўзавтосаноат" уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва "Асака" банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолатлар беришга вакил қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан бериладиган кафолатлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин. 


12. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг автомобиль ойнаси ишлаб чиқариш бўйича ташкил қилинаётган корхонасига, "ЎзДЭУавто" қўшма корхонаси учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи сифатида, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 ноябрдаги 509-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги автомобиль ойнаси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзавтосаноат" уюшмаси буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳа доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, уларни консуллик йиғимларидан озод қилган ҳолда,  келиш визалари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзавтосаноат" уюшмасининг янгидан ташкил этилаётган корхонаси буюртманомаларига биноан хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, турар жойи бўйича миллий паспортлари рўйхатдан  ўтказилишини ва рўйхатдан ўтказилганлик муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


16. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг янгидан ташкил қилинаётган корхонаси буюртманомаларига биноан келаётган  хорижий мутахассисларга республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш ҳақини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича тўлаш ҳуқуқи берилсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



















































Время: 0.1850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск