Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.1998 й. 434-сон "Қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.1998 й.

N 434



ҚАЙМОҒИ ОЛИНМАГАН СУТНИ ҚАЙТА

ИШЛОВЧИ КИЧИК ЗАВОДЛАР ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Илғор хорижий технологияни ўзлаштириш негизида сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларнинг турларини кўпайтириш, сифатини ошириш ҳамда мамлакатнинг ички бозорини улар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Исроилнинг етакчи фирмалари технологияси ва асбоб-ускуналари асосида қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи ва ҳар хил сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик заводлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Нукус, Тошкент шаҳарлари ва вилоят марказларининг шаҳар атрофи зоналарида қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи 15 та кичик завод ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик заводлар ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари зиммасига юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзинвестлойиҳа" инжиниринг компанияси Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда технологик асбоб-ускуналарни етказиб берувчи фирмаларни тендер асосида аниқласинлар, лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун тақдим этсинлар.

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти лойиҳаларнинг тақдим этилган техник-иқтисодий асосланишларини белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон банклар уюшмасининг "Барака" универсал лизинг компанияси қаймоғи олинмаган сутни қайта ишловчи кичик  заводлар ташкил этиш лойиҳаларини рўёбга  чиқаришнинг мувофиқлаштирувчиси этиб белгилансин.

"Барака" универсал лизинг компанияси техник-иқтисодий асослашларни экспертиза қилиш ва ўтказилган тендер натижаларига кўра қаймоғи олинмаган сутни қайта ишлаш бўйича технологик асбоб-ускуналар етказиб беришга Исроил фирмалари билан ўн кун муддатда контрактлар тузсин, бунда контрактлар шартларида сервис хизмати кўрсатилишини ва кадрлар ўқитилишини назарда тутсин ҳамда етказиб берилган асбоб-ускуналарни лизинг асосида лизингни олувчиларга берсин.


5. Белгилансинки, кичик заводлар ташкил этиш лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш:

"Бизнес-фонд" ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг улушли қатнашиши ва қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини тугаллаш, ишлаб чиқариш олди харажатларига ҳақ тўлаш ва айланма маблағларни шакллантириш учун лизинг олувчиларга бериладиган миллий валютадаги кредитлари ҳисобига;

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки, Исроил банкларининг Исроилнинг "Ифтрик" суғурта агентлиги қопламаси остидаги кредит линиялари ва бошқа кредит линиялари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қаймоғи олинмаган сутни қайта ишлаш бўйича технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан  контрактларга ҳақ тўлаш учун "Барака" универсал лизинг компаниясига  эркин  муомаладаги валютада бериладиган кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, кўрсатиб ўтилган кредитларни қайтариш қаймоғи олинмаган сутни қайта ишлаш бўйича кичик заводлар лизинг олувчиларининг "Барака" универсал лизинг компаниясига қайтариладиган лизинг тўловлари сифатида  тўланадиган сўм тушуми ҳисобига, кейинчалик кўрсатиб ўтилган маблағлар республика валюта биржасида конвертация қилинган ҳолда, амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки лойиҳалар ўзини қоплаши ва кредитлар қайтарилиши тасдиқланган тақдирда белгиланган тартибда кредит битимлари тузсин ва маблағларни қаймоғи олинмаган сутни қайта ишлаш бўйича технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш ва ўрнатиш учун "Барака" универсал лизинг компаниясига қайта молияласин.


8. Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Исроилнинг "Ифтрик" суғурта агентлиги қопламаси остида Исроил банклари томонидан маблағ билан таъминланаётган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига "Барака" универсал лизинг компанияси мажбуриятлари юзасидан кафолатларни имзолаш ваколати берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси кафолатлари бўйича Исроил банклари билан тузилган банклараро битимларга иловаларда белгиланган шакл бўйича юридик хулоса берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қаймоғи олинмаган сутни қайта ишлаш бўйича технологик асбоб-ускуналар етказиб бериш юзасидан  контрактлар тузилгандан кейин бир ҳафта муддатда уларни экспертизадан ва рўйхатдан ўтказсин.


11. Исроилнинг "Агридев" компанияси томонидан мутахассислар тайёрлаш бўйича семинарлар ва уларнинг малакасини ошириш курслари мунтазам ташкил этилиши, ишлаб чиқариш технологиясига риоя этилиши устидан назорат қилиниши, асбоб-ускуналарга техника  хизмати кўрсатилиши ва тайёр маҳсулот бозори мониторинги ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин.


12. "Ўзгўштсутсаноат" уюшмасига кичик сут заводларини "Мармакс" қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилётган ўраш-жойлаш материаллари билан барқарор таъминлаш топширилсин.


13. Махфий.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов

































Время: 0.1379
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск