Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш кенгашининг Низоми (ЎзР ССВ 10.04.2008 й. 150-сон буйруғига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2008 йил 10 апрелдаги

150-сон буйруғига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги қошидаги Тиббий фаолиятни

лицензиялаш Кенгашининг

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.


2. Лицензия талабгорларининг аризаларини кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши (кейинчалик матнда "Кенгаш" деб номланади) ташкил этилади.


3. Кенгаш таркибини раис, раис ўринбосарлари, Кенгаш аъзолари ва котиб ташкил этади. Кенгашнинг шахсий таркиби ва Низоми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади.


4. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, бошқа меъёрий ҳужжатлар ва мазкур Низом асосида амалга оширади.



II. ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ КЕНГАШИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Кенгаш раисининг ваколатлари ва мажбуриятлари:


- Кенгаш ишини ташкиллаштириш;

- Кенгаш таркибига ўзгартириш киритиш;

- Кенгаш мажлисини олиб бориш ва Кенгаш қарорини имзолаш;

- тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни имзолаш;

- Кенгаш ва экспертларнинг фаолиятларини таъминловчи буйруқ ва фармойишлар чиқариш;

- ўз ваколатларини вақтинчалик Кенгаш раисининг ўринбосарига юклатиш;

- меҳнат келишуви асосида қўшимча тарзда мутахассисларни ишга ёллаш;

- ўз ваколатлари ва мажбуриятларини бажаришда қонунчилик ва тиббий фаолиятни лицензиялашга доир меъёрий ҳужжатларига риоя этиш;

- ўрнатилган тартибда Кенгаш ҳисобидан моддий рағбатлантирилиш ва иш ҳақи олиш.


6. Кенгаш раиси ўринбосарининг ваколатлари ва мажбуриятлари:


- Кенгаш мажлисини олиб бориш ва Кенгаш қарорини имзолаш;

- лицензияловчи орган билан лицензиат орасидаги лицензия шартномасини имзолаш;

- экспертларнинг фаолиятини таъминловчи фармойишлар чиқариш;

- лицензия талабгорининг тиббий фаолият кўрсатиш учун тайёрлаган шароитини ўрганиш мақсадида экспертларни жойига юбориш бўйича фармойиш чиқариш;

- тегишли хулосаларни тайёрлаш учун шартнома асосида қўшимча тарзда экспертларни ёллаш;

- лицензияловчи орган номидан суд органларига киритиладиган даъво аризаларини имзолаш;

- лицензияловчи орган номидан суд мажлисида қатнашиш учун ишончномаларни имзолаш;

- меҳнат келишуви асосида қўшимча тарзда мутахассисларни ишга ёллаш;

- ўз ваколатлари ва мажбуриятларини бажаришда қонунчилик ва тиббий фаолиятни лицензиялашга доир меъёрий ҳужжатларга риоя этиш;

- ўрнатилган тартибда Кенгаш ҳисобидан моддий рағбатлантирилиш ва иш ҳақи олиш.


7. Кенгаш аъзосининг ваколатлари ва мажбуриятлари:


- Кенгаш йиғилишидан энг камида 3 кун олдин лицензия талабгори томонидан топширилган ҳужжатларни ва эксперт хулосаларини ўрганиш ва ўз ваколати доирасида баҳолаш;

- ҳужжатлар ва эксперт хулосалари асосли деб топилганда ва қонун талабларига жавоб берган тақдирда келишув варақасини имзолаш;

- топширилган ҳужжатлар қонун талабларига жавоб бермаган ҳолларда ва/ёки эксперт хулосалари асоссиз деб топилганда расмий эътирозни ёзма равишда Кенгашга тақдим этиш;

- Кенгаш йиғилишида қатнашиш;

- Кенгаш йиғилишида қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган эксперт хулосалари юзасидан уларни тўлдириш ёки қайта тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;

- Кенгаш қарорини имзолаш;

- ўз ваколатлари ва мажбуриятларини бажаршида қонунчиликка ва тиббий фаолиятни лицензиялашга доир меъёрий ҳужжатларга риоя этиш;

- Кенгаш ишини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини бериш;

- ўрнатилган тартибда Кенгаш ҳисобидан моддий рағбатлантирилиш ва иш ҳақи олиш.


8. Кенгаш аъзоси қуйидагилар бўйича шахсан жавобгардир:


- мазкур Низомга асосан ўзига юклатилган мажбуриятларни бажаришда қонун ва меъёрий ҳужжатларга риоя этмаслик ва уларнинг бузилишига йўл қўйиш;

- ҳужжатларни кўриб чиқишда ўрнатилган муддатга риоя этмаслик;


9. Кенгаш котибининг ваколат ва мажбуриятлари:


- Кенгаш даражасида кўриб чиқиладиган материалларни Кенгаш йиғилишига тайёрлаш;

- Кенгаш аъзоларини Кенгаш мажлиси ўтказиладиган кун ва вақти ҳақида хабардор қилиш;

- Кенгаш йиғилишида қатнашиш, мажлис баённомасини юритиш ва уни имзолаш;

- ўз ваколатлари ва мажбуриятларини бажаришда қонунчиликка ва тиббий фаолиятни лицензиялашга доир меъёрий ҳужжатларга риоя этиш;

- Кенгаш ишини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини бериш;

- ўрнатилган тартибда Кенгаш ҳисобидан моддий рағбатлантирилиш ва иш ҳақи олиш.


10. Кенгаш котиби Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг масъул шахсидан ўрнатилган тартибда қабул қилиб олган ҳужжатларнинг сифатига, уларни сақлаш ҳамда ушбу Низом ва қонунчилик талаблари асосида белгиланган муддатда лицензиялаш Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилишига шахсан жавобгардир.


11. Кенгаш котиби йўқлиги вақтида унинг вазифаси Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи томонидан бошқарма ходимларидан бирига юклатилади.



III. КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ ВА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Кенгаш мажлиси 20 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилиши керак.


13. Зарурат туғилганда Кенгашнинг навбатдан ташқари мажлислари ўтказилиши мумкин.


14. Кенгаш мажлисининг ўтказилиш кунини Кенгаш раиси белгилайди.


15. Кенгаш ўзининг мажлисида лицензия талабгорининг ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, эксперт хулосаларни баҳолаб, муҳокама қилиб, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


16. Кенгаш Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси тақдимномасига асосан лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар чиқаради.


17. Лицензиатлар томонидан лицензия талаб ва шартларига риоя этиши бўйича ўтказилган текширувлар натижаларининг муҳокамаси асосида Кенгаш амалдаги қонунчилик ва тизимдаги меъёрий ҳужжатларга асосланиб қуйидаги қарорлар қабул қилади:

- Кенгаш мажлиси муҳокамасига киритилган масалалар юзасидан лицензиатларга уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар сабабларини бартараф этиш мажбуриятини юклаш ва лицензияларнинг амал қилишини 10 кун муддатга тўхтатиб туриш;

- суд органларига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш, тугатиш ва бекор қилиш бўйича даъво аризаларини киритиш;

- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия олмасдан тиббий фаолит юритиши аниқланган ҳолатлар тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларига юбориш;

- лицензиат томонидан лицензия талаб ва шартларининг бузилиши аниқланган ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хат ва ҳужжатларни юбориш.


18 Кенгаш мажлиси вақтида Кенгаш котиби томонидан баённома ёзилади. Баённома Кенгаш раиси, раис ўринбосарлари, Кенгаш котиби ва Кенгаш аъзолари томонидан имзоланади.


19. Кенгаш мажлиси, унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашгандагина ҳақиқий деб ҳисобланади. Кенгаш қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолда Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.



IV. ЛИЦЕНЗИЯЛАШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ


20. Лицензия бериш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш мақсадида лицензия талабгоридан, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади. Лицензияни қайта расмийлаштиришда, лицензиялар дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.


21. Ушбу тушумлар ҳисобидан ташкил топган маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Тиббий фаолиятни лицензиялаш Кенгаши аъзолари ҳамда Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзоларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низом ва Лицензияловчи орган ҳисобига лицензиатлар томонидан тўланган йиғимлардан ташкил топган маблағлар жамғармасини сарфлаш Тартиби асосида сарфланади.

























Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск