Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларни давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлашнинг Вақтинчалик тартиби (ЎзР ВМ 17.03.2003 й. 140-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 мартдаги

140-сон қарорига

8-ИЛОВА



Имтиёзли тоифага кирувчи беморларни давлат бюджети

маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлашнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда матнда Марказлар деб юритилади) томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган тиббий хизматлар қийматини тўлаш масалаларини тартибга солади.


2. Ушбу Вақтинчалик тартибнинг амал қилиши фақат:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ тажриба тариқасида ташкил этилган Марказларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташҳис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади.



II. ИМТИЁЗЛИ ТОИФАГА КИРУВЧИ БЕМОРЛАРГА

ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


3. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни қабул қилиш Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари томонидан соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган йўлланмалар асосида амалга оширилади.

Марказларда тиббий ёрдам олиш учун бериладиган йўлланма қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар йўлланмадан ташқари, шунингдек касаллик тарихидан (амбулатория картасидан) кўчирма ва уларнинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифадаги шахслар жумласига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этишади.

Мазкур ҳужжатлар белгиланган намуна бўйича касаллик тарихи очиш учун асос ҳисобланади.


4. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби Республика марказлари томонидан ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг Вақтинчалик қоидаларига ўхшашдир.


5. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам бюджет маблағлари ҳисобига, ушбу Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича Марказ ва мижоз ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.


6. Шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар Марказ Директорининг, у бўлмаганда эса Марказнинг масъул навбатчи врачининг билдиришномаси билан қабул қилинади. Марказлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам беморларни Шошилинч тиббий ёрдам марказларида даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ кўрсатилади ва уларнинг шифохонага ётқизилиши кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштирилади.



III. БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ МИҚДОРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


7. Давлат бюджети маблағларини олиш учун Марказ томонидан навбатдаги молия йили учун бюджет маблағлари олишга буюртманома тузилади, у қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади:

имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда бўлиши;

ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлари, Марказ томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамга белгиланган тарифлар, шу жумладан тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қимматли) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар  бундай тиббий ёрдам турлари рўйхати ва уларнинг сарф-харажатларини қоплаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;

барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳисоблаш ва давлат бюджетига тўламаслик натижасида бўшайдиган маблағлар ҳажмининг прогноз ҳисоб-китоблари, шунингдек бўшайдиган мазкур маблағларни Марказни ривожлантириш ва замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашга йўналтириш.


8. Навбатдаги йил учун бюджет буюртманомаси Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий йилнинг 1 июнидан кечикмай тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказларнинг бюджет буюртманомаларини кўриб чиқиб, умумлаштиргандан кейин навбатдаги йил учун Марказлар бўйича йиғма бюджет буюртманомасини, Марказлар бўйича харажатларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.


9. Марказни жиҳозлаш учун бюджет маблағлари ҳажмини прогнозлаштириш вақтида Марказга берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси ҳисобга олинади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молия йили учун давлат бюджети параметрлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда, Марказлар учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳар бир Марказ бўйича тақсимлаган ҳолда алоҳида сатр билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджет маблағлари ҳажмларини, Марказларнинг имтиёзли тоифадаги беморларга (поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда) бепул тиббий хизмат кўрсатиш бўйича харажатларини қоплашга ҳамда аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга мақсадли маблағларни алоҳида сатр билан ажратган ҳолда Марказларга етказади.


11. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

келгуси йил учун бизнес-режани ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

штат жадвалини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлардан ва миқдори чеклаб қўйилмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини белгилайди.



IV. МАРКАЗНИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ

БИЛАН МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


12. Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Марказга ҳар ойда, моддалар бўйича тақсимланмасдан алоҳида қаторда ажратилади ҳамда Марказнинг банк муассасасидаги махсус бюджет ҳисоб рақамига ўтказилади. Бюджет маблағларидан:

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрни ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ харажатларини қоплаш;

Тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қимматли) турларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказ харажатларини қоплаш учун фойдаланилиши мумкин.


13. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш харажатлари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни шифохонага жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштириш (юбориш) йўли билан уларга юқори малакали ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади.


14. Даволанган имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ва имтиёзли тарифлар бўйича даволанган аҳолининг ҳақиқий сони учун Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда амбулаторияда ва стационарда кўрсатилган тиббий ёрдам қиймати ташҳис ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларидан, амалдаги тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


15. Ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташҳис қўйиш тартиботлари, агар уларни амалга ошириш зарурияти мижозда қўшимча касалликлар топилиши туфайли пайдо бўлган тақдирда, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда мижознинг қиймати давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланадиган даволанишда бўлишининг чекланган муддати ташҳис ва даволаш сифатининг белгиланган стандартларида белгиланган муддатдан 3 кундан ошмаслиги керак.

Қўшимча даволаш ва ташҳис қўйиш тартиботлари Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам асорати ёки Марказ ходимларининг нотўғри ташҳиси ва хатти-ҳаракати сабабли кўрсатилган тақдирда қўшимча харажатлар Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.


16. Бюджетдан маблағ ажратиш, молиявий таъминотнинг мустаҳкамланиб бориши, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплашга эришилишига қараб уни босқичма-босқич қисқартириб бориш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


17. Молия йили охирида бюджет маблағларининг фойдаланилмай қолган суммаси бюджетга олиб қўйилмайди ва Марказ ихтиёрида қолади, улардан келгуси молия йилида:

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қимматли) турлари тарифларини арзонлаштириш;

Марказни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун фойдаланиш мумкин.



V. ҲИСОБОТ БЕРИШ


18. Марказ ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Молия вазирлигига бажарилган тиббий хизматлар ҳажми тўғрисида, беморларни пулли ва имтиёзли тоифалар бўйича ажратган ҳолда ҳисобот тақдим этади.





Беморларнинг имтиёзли тоифасини давлат

бюджети маблағлари ҳисобига даволаш

қийматини тўлашнинг Вақтинчалик тартибига

ИЛОВА


Имтиёзли тоифага кирувчи беморга давлат бюджети

маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида

ШАРТНОМА


Тошкент шаҳри                                               __ й. "    " __________


Республика ихтисослаштирилган ___________________ маркази номидан Марказ тўғрисидаги Низом асосида иш кўрувчи, кейинчалик "Бажарувчи" деб юритилувчи, Марказ директори ____________________________ бир томондан,

(Ф.И.О.)

_________________________________ да яшовчи, кейинчалик "Мижоз" деб юритилувчи фуқаро _____________________________________________________

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами,

_____________________________ иккинчи томондан, мазкур Шартномани

берилган санаси ва жойи)

қуйидагилар тўғрисида туздилар.



1. Шартнома мавзуси


1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатларда тиббий хизматлар кўрсатади, ушбу тиббий хизматлар учун Бажарувчига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

Тиббий хизматлар рўйхати

Тиббий ходимнинг номи ва илмий даражаси

Бирликлар сони

Бирлик қиймати

Умумий қиймати

Хизматларни бажариш муддатлари

1.






2.






Жами:


Х

Х



1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан Хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.



2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбурдир:

а) Мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;

б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;

в) Мижознинг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

г) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра врачлар консилиумини чақириш;

д) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;

е) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;

ж) Мижознинг ҳуқуқларига риоя қилиш.


2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.


2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбурдир:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;

в) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.


2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташҳис қўйиш ва даволаш стандартлари ва тарифлар билан танишиш;

в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;

г) ўзининг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

д) врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;

е) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;

ж) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;

з) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.



3. Томонларнинг жавобгарлиги


3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.


3.2. Хизматлар кўрсатишнинг шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун Мижозга "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорларда муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.


3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.


3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.


3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавогбарликдан озод қилинади.



4. Шартноманинг бошқа шартлари


4.1. Мижоз учун қўшимча ташҳис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш,, агар санаб ўтилганлар Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши туфайли пайдо бўлган асоратлар ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташҳис қўйиши ва хатти-ҳаракатлари муносабати билан талаб этилса, уларнинг қийматини Бажарувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.


4.2. Мижоз учун қўшимча ташҳис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш қиймати, агар юқорида санаб ўтилганлар Мижозда қўшимча касалликлар аниқланиши муносабати билан талаб этилса, мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Марказга ажратилган бюджет маблағлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобига тўланади.


4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.



5. Низоларни ҳал этиш тартиби


5.1. Мазкур Шартномани бажариш пайтида пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.


5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.



6. Якуний қоидалар


6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.


6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.


6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.



7. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари

БАЖАРУВЧИ


МИЖОЗ

республика ихтисослаш-

(Ф.И.О.)

тирилган

маркази

(тўлиқ номи, манзили)

(паспорт рақами ва серияси, ким

ҳ/р №

томонидан ва қачон берилган)

МФО

CИP


Директор

(йўлланманинг рақами ва санаси,

(Ф.И.О.)


йўлланмани берган орган)

М.Ў.

имзо



(шахснинг имтиёзли тоифага тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва берилган санаси)

____________________

(Яшаш жойи)


























Время: 0.0146
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск