Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлашнинг Вақтинчалик тартиби (ЎзР ВМ 17.03.2003 й. 140-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 мартдаги

140-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли асосда

кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифларни

шакллантириш ва тасдиқлашнинг

ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда республика ихтисослаштирилган марказлари (кейинги ўринларда матнда "Марказлар" деб юритилади) томонидан аҳолига пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам турларига тарифларни шакллантириш, тасдиқлаш ва қўллашнинг асосий қоидалари ва усулларини белгилаб беради.


2. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ эксперимент тартибида ташкил этилган Марказларга нисбатан татбиқ этилади.


3. Марказлар жорий таъминотга бюджетдан маблағ билан таъминлаш босқичма-босқич қисқартирилиши ва 2008 йилдан кечикмай ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплашга ўтишни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларига тарифларни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда мустақил равишда белгилайди.

Марказлар кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқлигини таъминлашлари шарт.


4. Рўйхати Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб юқори технологияли (қиммат) турларига имтиёзли тарифлар харажатларнинг бир қисмини тегишли йил учун кўрсатилган мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджети маблағлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига қоплаш ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади.



II. МАРКАЗЛАР ТОМОНИДАН ПУЛЛИ АСОСДА

КЎРСАТИЛАДИГАН ТИББИЙ ЁРДАМ УЧУН

ТАРИФЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


5. Марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифлар тиббий хизматларнинг мазкур тури учун ташҳис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг харажатларни маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритиш ва молиявий натижаларни шакллантиришга оид талабларини ҳисобга олган ҳолда тиббий хизматлар таннархи калькуляцияси асосида шакллантирилади.

Бунда:

меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар Ягона тариф сеткаси бўйича ҳозирги вақтда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва базавий маошлардан келиб чиқиб қабул қилинади;

дори-дармонларга харажатлар устаманинг чекланган миқдорини 20 фоизгача қўлланилган ҳолда ишлаб чиқарувчиларнинг улгуржи сотиш нархларидан (контракт қиймати ёки импорт бўйича харид) келиб чиқиб қабул қилинади.


6. Марказлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар қиймати:

амалдаги нархлар ва тарифлардан, молиявий нормалар ва нормативлардан келиб чиқиб хизматлар (ишлар, маҳсулотлар) таннархига киритиладиган харажатлардан;

давр харажатларига киритиладиган харажатлардан (маъмурий-бошқарув ходимлари таъминоти ва бошқа операция харажатлари);

чекланган миқдори умуман Марказ бўйича тиббий хизматлар (ишлар, маҳсулотлар) қийматининг 15 фоизи даражасидан ошмаслиги керак бўлган фойда нормасидан келиб чиқиб шакллантирилади.


7. Амалдаги прейскурантларда бажарилиши бир марталик хусусиятга эга бўлган тиббий хизматларнинг айрим турларига тарифлар мавжуд эмаслиги Марказда бундай хизматларни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда уларни кўрсатишни мижозларга рад этиш учун Марказга асос бўлиб хизмат қилмайди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллар пайдо бўлган тақдирда Марказ раҳбари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бажарилган тиббий хизматлар тури, ҳажми ва қийматини кўрсатиб бир марталик хусусиятга эга бўлган кўрсатиладиган тиббий хизматларга тарифларни мустақил равишда тасдиқлайди.


8. Тарифларни шакллантиришда Марказлар 2012 йил 31 декабргача бўлган даврда тиббий хизматлар қийматига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларини тўлиқ миқдорда киритадилар. Бунда бюджетга солиқлар ва божхона тўловлари тўлашдан озод этиш натижасида бўшаб қолган сумма 10 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли йўналтирилади.



III. ТАРИФЛАРНИ БЕЛГИЛАШ,

ТАСДИҚЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


9. Марказлар кўрсатилаётган тиббий хизматларга ўзлари томонидан ишлаб чиқиладиган тарифларни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бажариладиган хизматлар ҳажмини ва бажарилган буюртмалар (хизмат кўрсатилган мижозлар) сонини кўрсатган ҳолда хизматларга тарифларнинг лойиҳалаштирилаётган даражаларини, хизматлар, вақт нормаси, асосий ва қўшимча материаллар сарфи нормасининг тасдиқланган тавсифларини, хизматларнинг мазкур турига калькуляцияни ҳамда тушунтириш хатини тақдим этадилар.

Тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилгандан кейин Марказлар мазкур Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича пуллик тиббий хизматларга нархлар прейскурантларини тасдиқлайдилар.


10. Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатишда Марказлар белгиланган тартибда тасдиқланган прейскурантлар бўйича нархларни қўллайди.

Марказларнинг пулли тиббий хизматларига нархлар прейскурантлари Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимлари ва кассасида кўзга кўринарли жойга ёпиштириб қўйилади.


11. Кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар таннархига таъсир кўрсатувчи омиллар ўзгарган тақдирда Марказлар тарифларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритади.



IV. МАРКАЗЛАР ТОМОНИДАН КЎРСАТИЛАДИГАН ПУЛЛИК

ТИББИЙ ЁРДАМ УЧУН ТАРИФЛАР ТЎҒРИ ҚЎЛЛАНИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА УНИНГ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


12. Марказларнинг раҳбарлари хизмат кўрсатиш шаклларидан қатъи назар мижозларга тиббий хизматлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли кўрсатилиши, шунингдек пуллик тиббий хизматларга тарифларни шакллантириш тартибига риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар.


13. Белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар тўғри қўлланилиши назорат қилиниши Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.


14. Тиббий хизматларнинг айрим турларига янги тарифлар тасдиқлангандан кейин хизматларнинг мазкур турига илгари амал қилган барча вақтинча тарифлар ўз кучини йўқотади.





Ихтисослаштирилган марказлар томонидан

пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам

учун тарифларни шакллантириш ва

тасдиқлашнинг Вақтинчалик тартибига

ИЛОВА

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

ТАСДИҚЛАЙМАН

________________________

(Марказнинг номи)

________________________

(Директорнинг имзоси)

200__ йил "___"__________

Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


______________________га

(хизматлар номи)


ПРЕЙСКУРАНТ


_____________дан ________________гача амал қилади

Т/р

Хизматлар номи

Ўлчов бирлиги

Тариф

(нарх) - сўм

Масъул __________________

(имзо)



Изоҳ:


1. Қўшимча прейскурантга илова сифатида меҳнат ва моддий харажатлар ёйиб кўрсатилган ҳолда режали калькуляция бўлиши керак.


2. Қўшимчаларнинг тартиб рақами Марказнинг тарифлар (нархлар)ни рўйхатдан ўтказиш дафтари бўйича кўрсатилади.


3. Дафтарда қуйидаги устунлар назарда тутилиши керак:

хизматлар номи;

нарх тасдиқланган сана;

буйруқнинг тартиб рақами;

нархнинг амал қилиш муддати;

изоҳ.


4. Келишиб олиш ҳар бир вазирлик ва идорада уч иш кунида амалга оширилади.
































Время: 0.0398
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск