ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1998 й. 475-сон "1999 йил ҳосили учун кузги-қишки агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1998 й.

N 475



1999 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН

КУЗГИ-ҚИШКИ АГРОТЕХНИКА

ТАДБИРЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш” давлат-кооператив қўмитаси, агросаноат комплексини бошқаришнинг бошқа органлари келгуси йил ҳосили учун кузги-қишки тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши учун талабчанликни бўшаштириб юбордилар, муҳим агротехника усулларини бажаришнинг меъёр ва қоидалари қўпол равишда бузилишига лоқайдлик билан қарамоқдалар ва бунга тоқат қилиб келмоқдалар.

Натижада кузги шудгорлаш органик ва минерал ўғитлар солинмасдан сифатсиз ўтказилмоқда. Кўп ҳолларда ерларни текислаш, шўр ювиш, пушта олиш, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишлари экиш олди даврига кўчирилмоқда, бу эса кампаниябозликка, экиш муддатларининг чўзилиб кетишига, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайиб кетишига олиб келмоқда.

Вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг, қишлоқ хўжалигини бошқариш органлари раҳбарларининг кузги-қишки тадбирларни ўтказишга жинояткорона-совуққонлик билан муносабатда бўлиши жорий йилда ҳам давом этмоқда. Натижада кўпчилик хўжаликлар, туманлар ҳанузгача асосий агротехника усули - кузги шудгорлашга киришганлари йўқ.

1999 йил ҳосили учун агротехника тадбирларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, бу ишлардаги мавжуд жиддий камчиликларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисидан, вилоятлар ва туманлар ҳокимларидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, агросаноат комплексини бошқаришнинг бошқа органлари раҳбарларидан:

1998 йил 5 декабргача ҳамма жойда кузги шудгорлашни;

1999 йил 1 февралгача экиш техникасининг бутун комплексини тузатишни;

1999 йил 15 февралгача коллектор-дренаж ва суғориш тармоқларини тозалашни;

шўрланган ерларни ювишни 20 февралгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса 1999 йил 10 мартгача тугаллаш учун кузги-қишки дала ишларини авж олдириш, бу ишларни бажаришга ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси, туман, вилоятнинг мавжуд имкониятлари ва заҳираларини сафарбар қилиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш талаб қилинсин.

Ушбу мақсадларда:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган кузги шудгорлашни тугаллаш, коллектор- дренаж ва суғориш тармоқларини тозалаш, шўрланган ерларни ювиш муддатлари бўйича таклифлари 1, 2-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин;

кузги шудгорлаш, ерларни текислаш ва мелиорация ишларини бажаришга идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар саноат, қурилиш ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва корхоналарнинг ҳайдов тракторлари, экскаваторлари ва бошқа ер ковлаш техникаси шартнома асосида жалб қилинсин;

кузги-қишки агротехника тадбирлари сифатли ўтказилишига, ушбу тадбирларни бажаришда банд бўлган механизаторларга зарур ишлаб чиқариш ва маиший шароитлар яратилишига алоҳида эътибор берилсин; 

ишларнинг сифатли бажарилганлиги учун механизаторларни моддий рағбатлантириш ҳамда ишларни бажаришда агротехника талаблари бузилганлиги учун иқтисодий таъсир кўрсатиш чора-тадбирларидан кенг фойдаланилсин.

Кузги-қишки агротехника тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмаслигига йўл қўяётган ва бу ишлар сифатсиз бажарилаётганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан республика қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишгача жазолашнинг қаттиқ чоралари кўрилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси мутахассислар ва олимлардан ишчи гуруҳлар тузсинлар ва уларни кузги шудгорлаш тугаллангунга қадар кузги-қишки тадбирларни ташкил этиш ва улар сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси билан республика минтақаларига юборсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари жойларда ана шундай гуруҳлар ташкил этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳайдов агрегатлари икки сменада ишлашини таъминласинлар, кўчма тузатиш бригадалари ташкил этсинлар, двигателлар, узеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни алмаштириш фондлари ташкил этсинлар, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси эса машина-трактор парклари ва хўжаликларнинг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатларига эҳтиёт қисмлар тайёрланишини ва етказиб берилишини таъминласин.


4. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни ва уларни 1998-1999 йил куз-қиш даврида 3-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб беришни таъминласин.


5. Махфий.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 ноябрдаги

475-сон қарорига

1-ИЛОВА



1999 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш юзасидан

ТОПШИРИҚ-ЖАДВАЛ


Топшириқ,

минг гектар

Қатнашаётган

тракторлар сони


Кузги

шудгорлашни

тугаллаш

муддати


ҳаммаси


шу жумладан

"Магнум"

тракторлари



Қорқалпоғистон Республикаси


147

1537

159

02.12.98

вилоятлар:






Андижон


83

674

87

01.12.98

Бухоро


110,7

692

87

05.12.98

Жиззах


103

656

166

05.12.98

Қашқадарё


161,9

1259

209

05.12.98

Навоий


42,2

342

42

01.12.98

Наманган


93,3

682

82

02.12.98

Самарқанд


111,9

1267

137

03.12.98

Сурхандарё


103

864

106

03.12.98

Сирдарё


127

653

153

05.12.98

Тошкент


139

828

128

05.12.98

Фарғона


95

757

107

01.12.98

Хоразм


98

1088

88

01.12.98

ЖАМИ:


1415

11299

1551

05.12.98

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 ноябрдаги

475-сон қарорига

2-ИЛОВА



1998-1999 йиллар куз-қиш даврида шўр ювиш,

ерларни суғориш ва  коллектор-дренаж

тармоқларини тозалаш бўйича

ТОПШИРИҚ


Ерларнинг

шўрини

ювиш,

минг гектар


Ерларни

суғориш,

минг гектар



Коллектор-дренаж

тармоқларини тозалаш (км)


Ҳаммаси

шу жумладан


хўжаликларо

ратармоқлар


хўжаликлар

ичидаги

тармоқлар


Қорқалпоғистон Республикаси


329

31*

2298

195

2103

вилоятлар:







Андижон


27

74

1273

570

703

Бухоро


182

23*

1861

540

1321

Жиззах


40

70

240

80

160

Қашқадарё


33

72

320

150

170

Навоий


21

30*

450

220

230

Наманган


28

78

1646

534

1112

Самарқанд


7

43

467

233

234

Сурхандарё


27

93

950

170

780

Сирдарё


80

56*

940

210

730

Тошкент



14

1630

600

1030

Фарғона


83

78

2524

723

1801

Хоразм


168


1906

410

1496

ЖАМИ:


1025

662

16505

4635

11870

*) - Ерларни суғориш шўрланган ерларнинг шўрини ювиш билан биргаликда амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 17 ноябрдаги

475-сон қарорига

3-ИЛОВА



1999 йил пахта ҳосили учун минерал

ўғитлар етказиб бериш


100 % ф.м.,

минг тонна


Фосфорли ўғитлар


Калийли ўғитлар


30 мартгача ҳаммаси


шу жумладан

1998 йилда


30

мартгача

ҳаммаси


шу жумладан

20 ноябргача


ноябрь


декабрь


20 гача


21-30


1-5


Қорқалпоғистон Республикаси


9,6

-

-

-

5,0

-


вилоятлар:








Андижон


10,5

0,6

1,2

1,2

6,7

-


Бухоро


13,0

0,1

1,5

1,5

7,2

-


Жиззах


8,8

0,3

1,1

1,1

2,5

1,5


Қашқадарё


14,2

1,3

1,6

1,6

5,0

1,9


Навоий


4,5

0,1

0,5

0,5

2,8

1,2


Наманган


9,2

-

1,1

1,1

6,0

-


Самарқанд


7,8

0,1

1,0

1,0

4,5

-


Сурхандарё


11,2

1,7

1,0

1,0

5,6

-


Сирдарё


12,0

0,1

1,6

1,6

3,8

1,2


Тошкент


8,2

-

1,1

1,1

3,4

-


Фарғона


12,2

0,2

1,3

1,3

7,4

-


Хоразм


9,3

-

-

-

5,9

-


ЖАМИ:


130,5

4,5

13,0

13,0

65,8

5,8

              



















Время: 0.1900
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск