ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.1998 й. 483-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
20.11.1998 й.
N 483
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА
ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА
ҲУКУМАТЛАРАРО ҚЎШМА КОМИССИЯНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД ҚИСМИНИ ТУЗИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан 1997 йил 2 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисидаги Протоколга мувофиқ ҳамда анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш ва икки давлат ўртасидаги халқаро шартномалар ва битимларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми иловага мувофиқ тузилсин.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми аъзолари бошқа ишга ўтганлари тақдирда уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар унинг таркибига киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида" 1997 йил 18 февралдаги 83-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1998 йил 20 ноябрдаги
483-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон
Республикаси ўртасида икки томонлама
ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма
комиссиянинг Ўзбекистонга оид қисми
ТАРКИБИ
Олимжонов Бахтиёр |
- |
Бош вазирнинг ўринбосари, комиссия раиси |
Ғаниев Элёр Мажидович |
- |
Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, комиссия раисининг ўринбосари |
Зайнутдинов Ибрат Анварович |
- |
"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси раиси, комиссия раисининг ўринбосари |
Комиссия аъзолари: |
||
Отаев Валерий Йўлдошевич |
- |
Энергетика ва электрлаштириш вазири |
Комилов Ўткир Толипович |
- |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
Эрметов Нормат Эрметович |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси |
Сидиқназаров Қаҳрамон Мелибоевич |
- |
"Ўзавтотранс" давлат-акциядорлик корпорацияси раиси |
Матёқубов Отаназар |
- |
Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари |
Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич
|
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Бекмуродов Адҳам Шарипович |
- |
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари |
Халилов Баҳодир Халилович |
- |
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари |
Жулин Николай Иванович |
- |
"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси раисининг ўринбосари, "Ўзгазузатиш" давлат бирлашмасининг бош директори |
Парпиев Ботир Раҳматович |
- |
Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Саматов Пўлат Азизович |
- |
Адлия вазирининг ўринбосари |
Ёқубов Носир Норович |
- |
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси |
Раҳимов Саидаҳмад Бориевич |
- |
Марказий банк раисининг ўринбосари |
Лебедев Геннадий Серафимович |
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг етакчи мутахассиси, комиссия котиби |
Гузаиров Шерзод Акромович |
- |
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бошқармаси бошлиғи |
Солиҳов Абдуғаффор Мухторович |
- |
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси бўлими бошлиғи |