Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.1998 й. 506-сон "Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.1998 й.

N 506



ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

БОЖХОНА    ЧЕГАРАСИ    ОРҚАЛИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Тақиқланган товарлар ва юкларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали ноқонуний  олиб келинишини ва транзит қилинишини бартараф этиш, юк транспорт воситаларининг кириб келиши ва чиқиб кетишини, транзити ва ҳаракат қилишини тартибга солиш, йўл, маиший хизмат ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини ташкил қилиш, шунингдек автотранспорт воситалари ҳаракати  устидан назоратни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Тожикистон Республикасининг юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш Бекобод, Андархон, Панжикент, Узун, Ғишткўприк, Олот, Хўжайли, Хўжаобод назорат-ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади.



2.

Белгилансинки, Тожикистон Республикаси автотранспорт воситаларидан йиғимлар тўловчилар томонидан бевосита божхона постларидаги тижорат банклари бўлимлари орқали эркин муомаладаги валютада тўланади, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, йиғимлар тўланишини назорат қилиш божхона органлари томонидан амалга оширилади.


3. Тожикистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали транзит билан ўтаётганда бир автотранспорт воситаси учун 200 ЭКЮ миқдорида ёхуд тўлов кунидаги эквивлентдаги эркин алмаштириладиган валютада  божхона йиғимлари ундирилган ҳолда акциз солиғи солинадиган товарларнинг мажбурий божхона кузатуви жорий этилсин.

Божхона кузатуви учун йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмларда ундирилади, бунда эркин алмаштириладиган валюта банк бўлимларида алмаштирилганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади. Олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясининг 4-моддасига мувофиқ МДП дафтарчаси (МДП конвенцияси)ни қўллаган ҳолда ўтиб кетаётган автотранспорт воситаларига нисбатан божхона кузатуви йиғимлар ундирилмасдан қўлланилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов) республика ҳудуди орқали келаётган транзит транспорт воситалари кириб келган кундан бошлаб кўпи билан уч сутка мобайнида уларнинг чиқиб кетиши устидан назорат ўрнатсин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона жиҳатидан расмийлаштирилмаган юкли автотранспорт воситалари аниқланган ҳолларда улар божхона қонун  ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўриш учун  энг яқин орадаги божхона  органига тоопширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Комилов) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Тожикистон Республикаси юк транспорт воситаларининг кириб келиши, чиқиб кетиши ва транзити ҳамда ҳаракат қилишининг қабул қилинган тартиби тўғрисида дипломатик йўллар билан Тожикистон Республикаси элчихонасига хабар берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



























Время: 0.1719
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск