ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.1998 й. 497-сон "Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни фаоллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.1998 й.

N 497



ЭКИНЛАРНИ ПАЙҲОН ҚИЛИШГА ҚАРШИ

КУРАШНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Кўрилаётган чораларга қарамай, экинзорларни пайҳон ва нобуд қилиш  ҳоллари давом этмоқда. Бу эса ғалла ҳосили ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари анча қисмининг йўқ бўлишига олиб келмоқда.

Буларнинг барчаси хўжалик раҳбарларининг ушбу масаланинг муҳимлигини тушуниб етмаслиги ва етарли баҳо бермаслиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги  ва Прокуратураси томонидан зарур ва таъсирчан чора-тадбирлар кўрилмаслиги сабабли мавжуд бўлмоқда.

Юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва қишлоқ хўжалик экинлари пайҳон қилинишининг олдини олиш бўйича  ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар  Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва хўжаликлар раҳбарларининг  Ўзбекистон Республикаси   Президентининг 1994 йил 21 ноябрдаги ”Экинзорларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида”  Фармонининг бажарилишини ташкил этиш бўйича ишлари суст деб топилсин.

Улардан қишлоқ хўжалиги экинларининг сақланишини таъминлаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш талаб қилинсин. Бу мақсадда қуйидагилар  амалга оширилсин:

Чорва молларини экинзорларда боқиш ва олиб ўтишга, автотранспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникасини экинзорлар устидан ҳайдаб ўтишга ва экинзорларни пайҳон қилишга олиб келадиган бошқа бузғунчиликлар билан кураш фаоллаштирилсин;

экинзорларга эгалик қилувчи хўжаликларнинг раҳбарлари ички ишлар органлари, фуқароларнинг  ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик кучлари билан биргаликда пайҳон қилиш ҳолларини  мунтазам аниқлаш бўйича рейдларни ўтказиш,  бу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича  чора-тадбирлар кўрсинлар. Пайҳон қилиш  ҳоллари тез учрайдиган  жойларда кузатув постлари ўрнатилсин. Дала қоровулларининг иш самарадорлиги оширилсин;

Пайҳон қилиш ҳолатлари аниқланган вақтда чорва моллари, пайҳонга сабаб бўлган автотранспорт ва қишлоқ хўжалиги техникаси эгаларини аниқлаш учун тезкор чоралар кўрилсин. Уларга нисбатан қонуний чоралар кўриш учун тўпланган материаллар тегишли идораларга юборилсин.


2. Пайҳон ва нобуд қилиш жойида ушланган чорва моллари ўзини ўзи бошқариш органларига топширилсин, фавқулодда ҳоллардагина етказилган зарар қоплангач, ўзини ўзи бошқариш органларининг қарори билан чорва моллари  ўз эгаларига қайтарилиши мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси   Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) экинзорлар пайҳон қилинишининг олдини олиш юзасидан кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар кўрсин, олдини олиш ишларни олиб бориш мақсадида қўшимча постлар жорий этсин, амалдаги қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ  қонунбузарларга қатъий чоралар кўрилиб, ҳар бир пайҳон қилиш ҳолати юзасидан айбдорларни  жавобгарликка тортсин.


4. Ўзбекистон Республикаси  Прокуратураси (Б.Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) мулк эгалиги шаклидан қатъий назар экинзорларни қўриқлашни таъминламаган ва пайҳон қилиш ҳолларига йўл қўйган хўжалик раҳбарларини жавобгарликка  тортиш масаласини ҳал этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси  Прокуратураси (Б.Мустафоев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 ноябрдаги ”Экинларни пайҳон қилинишига қарши курашни кучайтириш тўғрисида”ги Фармонининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси   Адлия вазирлиги (С.Мирсафоев) экинларни пайҳон қилганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини тарғиб қилиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.

Оммавий ахборот воситалари мазкур йўналишда олиб борилаётган ишларни матбуот, радио ва телевидение орқали мунтазам равишда ёритиб борилишини таъминласин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси  Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  ”Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг” компанияси, Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда 1999 йилнинг январь ойида экинзорларни пайҳон ва нобуд қилишга қарши кураш  ҳақидаги ишларини атрофлича кўриб чиқсинлар ва уларнинг самарадорлигини ошириш  чора-тадбирларни белгилаб, амалга оширсинлар. Натижалари ҳақида ҳар ой Вазирлар  Маҳкамасига ахборот бериб турсинлар.


8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари Б. Олимжанов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 11, 43-модда.




























Время: 0.1842
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск