Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1998 й. 508-сон "Кейс" корпорацияси иштирокидаги қўшма корхоналарни қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.1998 й.

N 508


"КЕЙС" КОРПОРАЦИЯСИ ИШТИРОКИДАГИ

ҚЎШМА КОРХОНАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


"Кейс" корпорацияси иштирокидаги қўшма корхоналар томонидан қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган техника ва кўрсатилаётган сервис ва лизинг хизматлари қийматини пасайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, "Кейс" корпорацияси томонидан қўшма корхоналарнинг устав  фондига улуш сифатида олиб келинаётган асбоб-ускуналар, моддий-техника ресурслари, бутловчи буюмлар, транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи солиқлар ва божларнинг барча турларидан озод қилинади.


2. "ЎзКейсмаш", "ЎзКейсТрактор", "ЎзКейссервис" ва  "ЎзКейсагролизинг" қўшма корхоналари беш йил муддатга:

техника ишлаб чиқариш ҳамда лизинг ва сервис хизматлари кўрсатиш учун импорт қилинаётган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа моддий-техника ресурсларига Ўзбекистон Республикаси  ҳудудида амал қилувчи барча бож тўловлари (қўшилган қиймат солиғи, акцизлар ва божлар)дан;

Ўзбекистон Республикаси  ҳудудида ишлаб чиқарилаётган техникага ҳамда кўрсатилаётган лизинг ва сервис хизматларига қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси  Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бизнес-режалар асосида "ЎзКейсмаш", ЎзКейсТрактор", "ЎзКейссервис" ва "ЎзКейсагролизинг қўшма корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш, сервис ва лизинг хизматлари кўрсатиш учун асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни импорт қилишга доир контрактларни рўйхатдан ўтказсин.


5. Махфий.


6. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси  "ЎзКейсмаш", "ЎзКейссервис", ЎзКейсагролизинг" ва "ЎзКейсТрактор" қўшма корхоналарини етказиб берилган техника, эҳтиёт қисмлар ва кўрсатилган сервис ва лизинг хизматларига ҳақ тўлаш учун 23202-махсус счёт бўйича аванс тўловлари ҳисобига махсус траншларга киритишни назарда тутсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов























Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск