Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.05.2007 й. 95-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 8 майдаги

95-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) меҳнат, бандлик, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий таъминлаш соҳасидаги сиёсатни амалга оширувчи республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари;

бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари;

туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари;

ҳудудий реабилитация марказлари;

ногиронлар ва қариялар учун "Мурувват" ва "Саховат" уйлари;

уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар;

Тошкент шаҳрида ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази;

Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация қилиш Республика инспекцияси;

тиббий-меҳнат экспертизаси хизматлари;

Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази;

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ногиронлар учун ихтисослаштирилган республика касб-ҳунар коллежлари;

2-сон юридик коллеж;

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизими ходимлари малакасини ошириш Республика курслари;

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги;

фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюролар;

Жўнаб кетишдан олдинги мослашув ва ўқитиш маркази;

Ахборот-компьютер маркази;

Республика аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш илмий маркази.


4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


5. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги бошқа ташкилотлар орқали ҳал қилади.


6. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


7. Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек Вазирлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


8. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида депозит ва бошқа ҳисоб рақамларига, шу жумладан валюта ва махсус ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлади.



II. ВАЗИРЛИКНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

минтақалар бўйича меҳнат бозорини шакллантиришда самарали сиёсатни амалга ошириш, демографик омилларни, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва таркибий қайта ташкил этишнинг истиқболли йўналишларини эътиборга олган ҳолда бандликнинг янги шаклларини кенг татбиқ этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг ўсишини таъминлаш;

демографик ўзгаришлар ва кадрларнинг касбий тайёргарлиги билан боғлиқ ўзгариб бораётган талабларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳолига касбий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш;

аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш, камхарж оилалар, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатишда табақалаштирилган тарзда ва аниқ ёндошувни кучайтириш;

меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни амалга ошириш, меҳнат муносабатларини, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


10.1. Меҳнат бозорини шакллантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида:

Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозларини амалга оширади, аҳолини иш билан самарали таъминлаш чора-тадбирлари комплексини асослаган ҳолда меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ишлаб чиқади;

республика ва ҳудудларнинг меҳнат ресурслари сони ва таркибини ўрганади ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолининг иш билан бандлик даражаси ва таркибини энг тўлиқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг аҳволи мониторингини ташкил этади;

ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозлари асосида аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

миграция жараёнларини таҳлил қилади, ташқи меҳнат миграциясини ва хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ишсизларни ҳисобга олишни ташкил қилади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланишини тадқиқ этади ҳамда улар натижалари асосида ишчи кадрлар ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни, ишдан бўшаб қолган ходимларни ва аҳолининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш, шунингдек бўш иш жойлари бўйича ахборотларнинг шакллантирилишини ва таҳлил этилишини ташкил қилади;

шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар ҳисобини амалга оширади;

ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишда қатнашади;

иш билан таъминлаш ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда ҳокимликларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротга учраши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва ташкилотларга корхоналар ҳамда фуқаролар ўртасида кооперациялаш асосида касаначиликни кенгайтириш масалаларида кўмаклашади;

меҳнат бозори инфратузилмаси фаолияти такомиллаштирилишини таъминлайди;

ишсизлар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;

ишсизларни касб-ҳунарга ўқитишни, уларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.


10.2. Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий таъминлаш соҳасида:

муҳтож оилалар, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кекса фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилганлиги ва аниқлигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда қатнашади;

давлат ижтимоий сиёсатини амалга ошириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш механизмининг ишлаши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар ва махсус ҳаракатланиш воситалари берилишида қатнашади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда муҳим ижтимоий-меҳнат нормалари ва нормативлари рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;

Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини тадқиқ этади, уни юксалтиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни, аҳолининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади;

ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг таъминланишини ташкил этади;

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этади;

энг кам иш ўринларининг ажратилиши ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил этади;

деҳқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий муҳофаза чора-тадбирлари рўёбга чиқарилишини ташкил этади;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлашда қатнашади;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларнинг энг кам миқдорини белгилашга доир таклифлар тайёрлайди.


10.3. Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш шартларини ва уни муҳофаза қилишни такомиллаштириш соҳасида:

меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш методларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади;

вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг меҳнатни нормалаштириш ва ишчи касблари ҳамда мутахассислар ва хизматчиларнинг лавозимлари тариф-малака тавсифномаларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштиради;

меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар ва касблар, лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида хўжалик бошқаруви органларига ва ташкилотларга методик ва амалий ёрдам беради;

тегишли касаба уюшмалари органларининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органларининг) ҳамда иш берувчиларнинг (улар бирлашмаларининг) таклифларига кўра тармоқ битимлари тузишда қатнашади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун норматив базани яратиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш норматив ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилишини, келишилиши ва тасдиқланишини ташкил этади, иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишда методик ёрдам кўрсатади;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг шикастланишга хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш соҳасида юридик шахсларни аттестациядан ўтказади, шунингдек уларнинг мутахассисларини ўқитиш ва аттестациядан ўтказишни амалга оширади;

меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширади;

вазирликлар ва идораларнинг Имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлари юзасидан хулосалар беради;

Ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини татбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар беради, шунингдек ушбу Рўйхатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритади;

Ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсацияларнинг амалдаги рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва норматив-методик ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

меҳнат, унинг шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, иш билан таъминлаш ҳамда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва боқувчисини йўқотган, давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож оилаларни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни мувофиқлаштиради.


10.4. Пенсия хизмати кўрсатиш ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар билан таъминлаш соҳасида:

пенсиялар, нафақалар ва компенсация тўловларини (компенсация тўловлари бўйича - бюджет ташкилотларидан ташқари) ўз вақтида тайинлаш ва тўлашни амалга оширади;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга, шунингдек деҳқон хўжаликларининг ижтимоий суғурта бадалларини тўлаётган аъзоларига ҳомиладорлик ва туғруқ, чақалоқ туғилганлиги бўйича нафақаларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлашни ҳамда дафн маросими учун тўловни амалга оширади;

меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигидан ногиронлик бўйича "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш учун маблағларни айбдор юридик ва жисмоний шахслардан регрессив даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олишни амалга оширади;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг, шунингдек шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларининг қорамол ўстириш ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятининг бошқа турлари билан шуғулланаётган аъзоларининг меҳнат дафтарчаларини юритиш ва сақлашни амалга оширади;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш мониторингини олиб боради;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан пенсиялар, нафақалар ва компенсацияларнинг ўз вақтида тўланиши бўйича ўзаро яқин алоқани амалга оширади;

юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига ижтимоий суғурта бўйича нафақаларни олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг ишончлилигини текширади;

пенсиялар, нафақалар ҳамда компенсация тўловларининг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилади;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бюджети лойиҳасини ишлаб чиқишда қатнашади;

ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан пенсиялар ҳамда ижтимоий суғурта бўйича нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини текширишга доир назорат-тафтиш ишларини амалга оширади ва ташкил қилади;

ишламаётган ва ишлаётган фуқароларга пенсиялар, нафақалар ҳамда компенсация тўловларини тўлаш учун маблағларга бўлган эҳтиёж ҳажмини аниқлайди ва ҳар ойда, белгиланган муддатларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи дирекциясига буюртманома тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим этади;

пенсиялар, нафақалар ҳамда бошқа ижтимоий тўловларни тайинлаш ва тўлаш ишларини ташкил этади ва уларга методик раҳбарлик қилади;

имтиёзли пенсияларни тартибга солиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;

имтиёзли пенсия таъминоти учун ҳуқуқ берувчи ишлаб чиқаришлар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш масалалари юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, уларни такомиллаштириш бўйича келишилган таклифлар тайёрлайди;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда пенсия таъминотининг нодавлат тизимини яратиш ва ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда қатнашади.


10.5. Ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида:

ижро этувчи ҳокимият республика, вилоят, туман, шаҳар органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган бошқа аҳоли гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;

ижтимоий таъминот муассасаларида ("Мурувват" ва "Саховат" уйларида, пансионатларда, санаторийларда) яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил қилади, ушбу муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини таъминлайди;

ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ташкил этади ва уларнинг ишини назорат қилади;

аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;

ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи нодавлат хизматлар ташкил этишга кўмаклашади ҳамда уларнинг иши устидан назоратни таъминлайди;

ўзига қарашли ташкилотларнинг аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларини молиялаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган ишларини, шу жумладан уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради.


10.6. Ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва реабилитация қилиш соҳасида:

ногиронларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва реабилитация қилиш ишларига раҳбарликни амалга оширади;

ногиронларнинг касб-ҳунар-техника таълими ва уларни қайта ўқитиш бўйича идоравий таълим муассасаларига раҳбарлик қилади;

инфратузилма объектларининг ногиронлар ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;

ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ногиронларнинг нодавлат ва бошқа ташкилотларига ёрдам беради;

ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;

ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожлантирилишига кўмаклашади;

ҳаракатланишнинг махсус воситаларига, ишлаб чиқариш ва маиший тусдаги мосламаларга, ногиронларни реабилитация қилиш ва уларни парваришлашнинг бошқа техник воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва уларни ишлаб чиқариш учун буюртмалар беради;

аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этишни, давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлар билан биргаликда протез-ортопедия буюмлари ва ногиронларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш воситаларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш, уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилишини таъминлайди;

ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.


10.7. Молия-хўжалик фаолияти соҳасида:

Вазирлик тизимида режа-молия ишларини, тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни, шунингдек ушбу соҳадаги илмий тадқиқотларни маблағ билан таъминлашни белгиланган тартибда ташкил этади;

аҳолига ижтимоий ёрдам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этишни иқтисодий жиҳатдан асослаб беради;

Вазирлик тизими ходимлари меҳнатини нормалашнинг ташкил этилишини такомиллаштириш тадбирларини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;

тасарруфидаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;

давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларидан тасарруфидаги ташкилотлар томонидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, Вазирлик тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади.



III. ВАЗИРЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларидаги фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига меҳнатга ҳақ тўлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини бошқаришни такомиллаштириш ва ривожлантириш, меҳнат ва ижтимоий таъминот органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улар учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ҳайъат мажлисларида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар масъул ходимларининг Вазирлик ваколатига тегишли масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жазолар бериш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

илмий муассасаларни, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан хорижий олимлар ва мутахассисларни Вазирлик ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилишга шартнома асосида жалб этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг меҳнат, иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, пенсия таъминоти, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини бекор қилиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


12. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.

Вазирлик, зарур ҳолларда, давлат бошқаруви органлари билан биргаликда, белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.


13. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, тақдим этилаётган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.



IV. ВАЗИРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Вазирликка қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


15. Вазир:

Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги органлар ва ташкилотлар иши учун шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини, шунингдек Вазирликнинг марказий аппарати, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини ва Вазирликка бўйсунадиган ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини Вазирлик томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.


16. Вазирликда 9 киши - Вазир (ҳайъат раиси), вазир ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик ва унинг тизими бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, Вазир ва унинг ўринбосарлари бундан мустасно.

Вазирлик ҳайъати ўзининг мунтазам равишда ўтказиладиган мажлисларида Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, ўзига қарашли бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, Вазирликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир, пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда, мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ҳамда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига ҳамда Вазирликка бўйсунадилар ва ҳисобот берадилар.


18. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари раҳбарларини тайинлаш тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири томонидан амалга оширилади. Вазир туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ҳамда бандликка кўмаклашувчи марказлар, ТМЭКлар, шунингдек ҳудудий бош бошқармаларга қарашли тиббий-ижтимоий ва даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларини тайинлашга розилик беради.


19. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари тўғрисидаги низомлар тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ҳамда бандликка кўмаклашувчи марказлари тўғрисидаги низомлар тегишли туман (шаҳар) ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан тасдиқланади.



V. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


20. Вазирлик ходимларини моддий рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


21. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.


22. Белгиланган тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари Вазирлик ходимларига иш ҳақи тўлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш манбаи ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 19-20-сон, 195-модда.






































Время: 0.0100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск