Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2005 й. ПҚ-148-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.08.2005 й.

N ПҚ-148



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ТУЗИЛМАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-133-сонли қарорини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасини унинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ тартибга келтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасига қўшимача иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий параметрлар ва молия-валюта баланси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасида Индустрияни ривожлантириш, таркибий ва инвестиция сиёсати бош бошқармаси тугатилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмасига вазирнинг иқтисодиётни модернизация қилиш ва инвестиция дастурлари масалалари бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг чекланган сони 158 штат бирлигидан (хизмат кўрсатиш ходимларидан ташқари) иборат янгиланган тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмаси ўзгарганлигини эътиборга олган ҳолда уни жорий таъминлашга давлат бюджети маблағлари ҳисобига зарур сарф-харажатларни назарда тутсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 февралдаги 58-сонли қарорига 2 ва 4-бандлар ҳамда мазкур қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 8 августдаги

ПҚ-148-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

вазирлиги марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ


Вазир

Вазир ёрдамчиси

1

Вазирнинг биринчи ўринбосари - Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси

а

Вазирнинг макроиқтисодий параметрлар ва молия-валюта баланси масалалари бўйича биринчи ўринбосари

а

Вазирнинг иқтисодиётни модернизациялаш ва инвестиция дастурлари масалалари бўйича ўринбосари

а

Вазир ўринбосари - Агросаноат комплексини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

а

Вазир ўринбосари - Демография ва ижтимоий ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи

а

а

а

а

а

а

а

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш бош бошқармаси

1

а

а

а

Молия-валюта баланси бошқармаси

1

а

а

Таркибий қайта ўзгартиришлар ва иқтисодиётни модернизациялаш масалалари бошқармаси

1

а

а

Инвестиция дастурлари ва қурилиш комплекси масалалари бошқармаси

1

а

а

Қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш бўлими

9

Демография ва аҳоли турмуш даражаси бошқармаси

1

Ижтимоий ривожлантириш бошқармаси

1

Макроиқтисодий параметрлар прогнозлари мониторинги бўлими

8

Йиғма молия ва валюта баланслари бўлими

6

Таркибий қайта ўзгартиришлар дастурларини шакллантириш ва иқтисодиётни модернизациялаш бўйича йиғма бўлим

6

Инвестиция дастурларини шакллантириш ва мониторинг бўйича йиғма бўлим

6

Қайта ишловчи саноат ва озиқ-овқат бўлими

5

Демография ва меҳнат бозори бўлими

5

Соғлиқни муҳофаза қилиш ва таълимни ривожлантириш бўлими

5

Мониторинг кўрсаткичлар ва пул агрегатлари прогнози ва мониторинги бўлими

6

Ташқи савдо ва тўлов баланслари бўлими

6

Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўлими

5

Қурилиш комплекси ва қурилиш индустриясини ривожлантириш бўлими

1

Истеъмол бюджетини, турмуш даражаси ва хизматлар соҳасини прогнозлаштириш бўлими

7

Уй-жой-коммунал хўжалиги бўлими

4

Қиймат ва моддий баланслар бўлими

5

Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўлими

5

Истеъмол товарлари ва улар билан бозорни тўлдириш бўлими

5

Минтақаларни жойлаштириш ва комплекс ривожлантириш бошқармаси

6

Сафарбарлик тайёргарлиги ва ресурслар бўлими 7

Коммуникациялар, транспорт ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими

4

Республика товар бозорлари конъюктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурлари экспертизаси маркази

Бухгалтерия 3

Кадрлар бўлими 3

Маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ва мониторинг бўлими

4

Биринчи бўлим 2

Назорат гуруҳи 2

Юридик маслаҳатчи 1





Ишлар бошқармаси 15





Ходимларнинг умумий чекланган сони - 158 киши

Шу жумладан бошқарув ходимлари - 158 киши









"Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" журнали таҳририяти






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 243-модда.




























Время: 0.0395
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск