язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2005 й. 24-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2005 й.

N 24



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ

ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлашнинг ягона тартибини белгилаш ҳамда янги таҳрирдаги "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 мартдаги 139-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузурида Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини энг тўлиқ ва комплекс қазиб олиш талабларига мувофиқ бўлган, ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни тасдиқлаш;

республика минерал-хом ашё базаси ривожланишини таъминловчи ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар барча турларининг захираларини тасдиқлаш;

геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш;

фойдали қазилмалар захираларини классификация қилиш ҳамда ҳисоблаб чиқиш, уларни геология-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва саноатдаги аҳамиятини аниқлаш принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2005 йилнинг биринчи ярим йиллигида манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар иштирокида, халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда, фойдали қазилмалар захираларини классификация қилиш ва баҳолашнинг ягона принципларини белгиловчи норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 19 январдаги

24-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси ҳузурида Фойдали қазилмалар

захиралари бўйича давлат комиссияси

ТАРКИБИ

Ахмедов Нурмухаммад Ахмедович

-

Давлат геология қўмитаси раиси, Комиссия раиси


Азимов Дамир Хамидович

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси "Тоғ-геология жамлама экспедицияси" очиқ акциядорлик жамиятининг бош геологи


Алибоев Абдужаббор Эшмуродович

-

"Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг Ер ости бойликларини муҳофаза қилишни, минерал хом ашёни қайта ишлашни назорат қилиш ва геология-маркшейдерлик назорати инспекцияси бошлиғи


Бизеев Виктор Константинович

-

"Ozgeotexliti" институти бош муҳандисининг ўринбосари


Тожиев Александр Сергеевич

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамиятининг бош геологи


Глейзер Лев Михайлович

-

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг бош геологи


Иноземцев Сергей Борисович

-

Навоий кон-металлургия комбинатининг бош геологи


Жўраев Абдували Жўраевич

-

Иқтисодиёт вазирлигининг индустрияни ривожлантириш бўлими бошлиғининг ўринбосари


Корсаков Юрий Федорович

-

Давлат геология қўмитасининг "Қизилтепагеология" давлат геология корхонасининг бош геологи


Нагевич Павел Павлович

-

Давлат геология қўмитасининг "Гидроингео" институти лаборатория мудири


Нурматов Муталибжон Рашидович

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг Нефть ва газ тармоғини истиқболли мувозанатли ривожлантириш ва шартномавий ташқи иқтисодий алоқалар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари


Тўрамуродов Илҳомбой Бекчонович

-

Давлат геология қўмитасининг Ер ости бойликларини геология жиҳатидан ўрганиш ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи


Шеров Чўли Қурбонович

-

"Ўзгеонефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компаниясининг геология бошқармаси бошлиғи


Изоҳ. Фойдали қазилмалар захиралари давлат комиссияси аъзолари лавозимдан озод этилганда ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар комиссия таркибига киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 23-модда.