Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.01.2005 й. 24-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 19 январдаги

24-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар

захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси деб аталади) ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини тасдиқловчи ва геология материалларини экспертизадан ўтказувчи махсус орган ҳисобланади.


2. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) буйруқларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича қарорлари ер ости бойликларини геология жиҳатидан ўрганиш, кон-қазиб олиш корхоналарини лойиҳалаштириш ва қуриш, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.



II. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

оқилона иқтисодий ва экологик асосда конлар захираларини энг тўлиқ ва комплекс қазиб олиш талабларига мувофиқ бўлган, ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни тасдиқлаш;

республика минерал-хом ашё базаси ривожланишини таъминловчи ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар барча турларининг захираларини тасдиқлаш;

геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш;

фойдали қазилмалар захираларини классификация қилиш ҳамда ҳисоблаб чиқиш, уларни геология-иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва саноатдаги аҳамиятини аниқлаш принципларини белгилаш соҳасида ягона сиёсатни ўтказиш.


5. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

разведка қилиш кондициялари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари экспертизасини ташкил қилади ва ҳар бир кон бўйича ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун ушбу кондициялар параметрлари (кўрсаткичлари)ни тасдиқлайди;

технологик ва техник-иқтисодий асослашлари билан тақдим этилган геология материалларини таҳлил қилиш асосила нефть, газ конденсати қазиб олишнинг чекланган коэффициентларини белгилайди;

фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиққан ҳолда геология материаллари экспертизасини ташкил қилади ва ер ости бойликларидаги фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини тасдиқлайди, мазкур захираларнинг ўрганилганлик ва ишончлилик даражасининг фойдали қазилмалар конлари захираларининг амалдаги классификацияларига мувофиқлигини, уларнинг саноатдаги аҳамиятини ҳамда конларнинг (ёки улар қисмларининг) саноат йўли билан ўзлаштиришга тайёрлигини белгилайди. Фойдали қазилмалар захиралари конни геологик ўрганишнинг барча босқичларида фойдали қазилмалар конининг саноат жиҳатидан қимматини белгиловчи разведка қилиш кондициялари асосида тасдиқланиши мумкин;

фойдали қазилмалар конлари геологияқидирув ишларини қўшимча равишда ўтказишда, техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан асосланадиган янги разведка қилиш кондициялари аниқланганда ёки бошқа сабабларга кўра сезиларли ўзгарган тақдирда уларни қайта тасдиқлайди;

фойдаланиш кондицияларини ва улар асосида ҳисоблаб чиқилган фойдали қазилмалар захираларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда тасдиқлайди;

саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишлари ёки конни қазиб олиш жараёнида тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан белгиланган тартибда чиқаришни амалга оширади;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш ва (ёки) ер ости иншоотларидан фойдаланиш учун ва чиқиндиларни сақлаш, кўмиш учун фойдаланишга бериладиган ер ости бойликлари участкалари бўйича геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил қилади, участкаларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун кондицияларни белгилайди ва улардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш имконияти тўғрисида хулоса беради;

лицензия берган органнинг тақдимномасига кўра геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказади ва лицензия бериш вақтида фойдали қазилмаларнинг янги турлари ёки қўшимча компонентлар мавжудлиги тўғрисида, шунингдек фойдали қазилмаларнинг янги хоссалари ёки сифатлари тўғрисида маълум бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда фойдали қазилмалар захираларини қайта тасдиқлайди;

кондицияларнинг техник-иқтисодий асослаш материалларини кўриб чиқиш, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш натижаларини умумлаштиради ва таҳлил қилади ҳамда камчиликларни бартараф этиш, геологик ва бошқа ахборотларнинг тўлиқлиги ва сифатини, захираларни ҳисоблаб чиқишнинг ва конларни геологик-иқтисодий баҳолашнинг ишончлилигини ошириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқади; фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиққан ҳолда ҳисоботларни кўриб чиқиш якунлари бўйича обзорлар тузади;

Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини таҳлил қилади ҳамда геология-қидирув ишлари ва конлардан фойдаланиш бўйича янги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда унга тузатишлар киритиш, шунингдек жадал ҳисоблаб чиқишлар бўйича балансга қабул қилинган захираларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш юзасидан тавсияномалар беради;

конлар захиралари классификациясини ва фойдали қазилмаларнинг прогноз ресурсларини, захиралар классификацияларини турли фойдали қазилмалар конларига татбиқ этиш бўйича йўриқномаларни, ер ости бойликларидаги фойдали қазилмалар захиралари кондициясини ва ҳисоблаб чиқилишини асословчи материалларнинг мазмуни, уларни расмийлаштириш ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича методик раҳбарликни амалга оширади;

геология-қидирув ишларининг алоҳида босқичларини ўтказиш бўйича келишишга тақдим этиладиган методик кўрсатмалар юзасидан, фойдали қазилмаларга кондицияларни, нефть ва газ конденсатини қазиб олиш коэффициентларини, конларни геологик-иқтисодий баҳолашни асослаш ва ҳисоблаб чиқиш юзасидан, бошқа методик ҳужжатлар, шунингдек турли ташкилотлар томонидан киритиладиган геология-қидирув ишлари методикасини янада такомиллаштиришга ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга тааллуқли таклифлар юзасидан хулосалар беради.



III. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

геология-қидирув ишларини олиб борувчи корхоналар ва ташкилотлардан Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилган кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашларини, нефть ва газ конденсатини, фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш коэффициентларини, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун кондициялар, захиралар тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҳисоботлар лойиҳаларини тақдим этиш йиллик режаларини текшириш учун зарур бўлган геология ахборотлари ва бошқа маълумотларни сўраш ва белгиланган тартибда олиш;

йиғилишлар, семинарлар ўтказиш, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий мамлакатларнинг шунга ўхшаш органлари билан илмий-техник алоқалар ўрнатиш.


7. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қабул қилинган кондицияларнинг, нефть ва газ конденсати қазиб олиш коэффициентларининг, тасдиқланаётган захиралар миқдори ва сифатининг, саноат мақсадида ўзлаштириш учун конларнинг (ёки улар қисмларининг) тайёрлиги баҳоларининг асосланганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясини комиссиянинг раиси ҳисобланадиган Давлат геология қўмитаси раиси бошқаради.


9. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг раиси:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ишчи гуруҳ вазифаларини белгилайди;

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси иш режаларини, Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тушган материалларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ялпи мажлисларини ўтказади.


10. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзолари таркибига, келишилган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий-тадқиқот институтларининг, етакчи кон қазиш корхоналарининг фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш, захираларини ҳисоблаб чиқиш ва уларни геологик-иқтисодий баҳолаш бўйича иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислари киритилади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларининг камида 50 фоизи Давлат геология қўмитаси тизимида ишламайдиган мутахассислардан иборат бўлиши керак.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларининг шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси аъзоларига уларнинг комиссия ишида қатнашган вақти учун Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ меҳнат ҳақи тўланади.


11. Ишчи гуруҳ Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, ишчи гуруҳ фойдали қазилмалар захиралари кондицияларини асослаш ва ҳисоблаб чиқиш, бўйича материалларни экспертизадан ўтказишни, комиссия мажлисларига материалларни тайёрлашни, уларни расмийлаштиришни, шунингдек Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал этишни таъминлайди.

Ишчи гуруҳ штат жадвали Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


12. Фойдали қазилмаларга кондициялар лойиҳаларини, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларини ва кўриб чиқиш учун тушадиган бошқа геология материалларини экспертизадан ўтказиш Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси экспертлари томонидан амалга оширилади.

Экспертизаларни ўтказиш учун турли ташкилотларнинг экспертизанинг мазкур тури бўйича иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислари мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда жалб этилади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси эксперти тўғрисидаги низом, экспертларнинг шахсий таркиби ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси билан материалларни тақдим этган ташкилотлар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда ташкилотлар мустақил экспертиза ўтказиш ҳуқуқига эга бўладилар.


13. Буюртмачи томонидан тақдим этилган материалларни ва экспертларнинг шахсий хулосаларини дастлабки кўриб чиқиш учун фойдали қазилмаларнинг турлари бўйича тармоқ кичик эксперт комиссиялари ташкил қилинади.

Тармоқ кичик эксперт комиссиялари турли ихтисосдаги жалб этилган экспертлардан, манфаатдор ташкилотлар вакилларидан ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг ишчи гуруҳи аъзоларидан тузилади.

Кичик эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом ва уларнинг таркиби Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


14. Тармоқ кичик эксперт комиссиялари ўзининг ишчи мажлисларида буюртмачи иштирокида экспертларнинг шахсий хулосаларини кўриб чиқади, тақдим этилган материаллар бўйича келишилган хулосаларни ишлаб чиқади ва Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қарори лойиҳасини тайёрлайди.


15. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш учун кондицияларни, нефть ва газ конденсатини қазиб олиш коэффициентларини ҳамда ер ости бойликларидаги фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захираларини, шунингдек геология материалларининг ўтказилган давлат экспертизасини тасдиқлаш тўғрисидаги якуний қарори комиссиянинг ялпи мажлисида, тақдим этилган материаллар муаллифлари, экспертлар, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилинади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлислари комиссия аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.


16. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси қарорлари унинг мажлисда қатнашаётган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссиянинг айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлишмаган тақдирда улар ўзининг алоҳида фикрини Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси раиси номига ёзма равишда юборишлари мумкин. Узил-кесил қарор қабул қилиш учун материаллар мустақил экспертиза ўтказишга юборилади, шундан кейин Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг кенгайтирилган мажлисига кўриб чиқиш учун киритилади.


17. Зарур ҳолларда фойдали қазилмалар захиралари кондицияларини тасдиқлаш ва ҳисоблаб чиқиш масалалари кўчма мажлисларда, бевосита иш объектларида кўриб чиқилиши мумкин.


18. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлисларида қабул қилинган қарорлар протоколлар билан расмийлаштирилади, уларнинг нусхалари экспертиза материаллари билан бирга икки ҳафта муддатда материалларни тақдим этган ташкилотга юборилади.


19. Фойдали қазилмаларнинг ҳисоблаб чиқилган захиралари кондицияларининг лойиҳалари етарли асосланмаганда, ер ости бойликлари участкаларининг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун яроқлилиги тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаганда тақдим этилган материаллар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси протоколи ва экспертлар хулосалари билан бирга буюртмачи ташкилотга қайтарилади.

Материаллар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси протоколида баён қилинган мулоҳазалар ва тавсияномаларга мувофиқ пухта ишлаб чиқилган тақдирда улар Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига такроран кўриб чиқиш учун тақдим этилиши мумкин.


20. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш тўғрисидаги ижобий қарори уларни Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар давлат баланси томонидан ҳисобга олиш учун асос ҳамда конни саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб этишнинг шарти ҳисобланади.


21. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг қарорлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


22. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддати ташкилот билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ у 3 ойдан ошмаслиги керак.


23. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича кондицияларнинг техник-иқтисодий асослашлари ҳамда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш материалларининг мундарижасини, уларни расмийлаштириш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси иш тартибида белгиланади.


24. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси мажлисларида комиссия фаолиятига тааллуқли норматив-методик ҳужжатлар лойиҳалари ва унинг ваколатига кирадиган бошқа муҳим масалалар ҳам кўриб чиқилади.


25. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тақдим этилган фойдали қазилмалар захиралари кондициялари лойиҳаларини ва захираларни ҳисоблаб чиқиш материалларини кўриб чиқиш, геология материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш шартнома асосида, тузилган шартнома шартларига мувофиқ амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган ишлар ва хизматлар турлари нархлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ишчи гуруҳининг таъминоти Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.



V. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЗАХИРАЛАРИ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИНГ

АТРИБУТЛАРИ


26. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ўз номи ёзилган, белгиланган намунадаги бланкаларга эга бўлади ва Давлат геология қўмитаси муҳридан фойдаланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 3-4-сон, 23-модда.

































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск