язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2004 й. 139-сон қарорига 3-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 мартдаги

139-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва

минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда матнда Давлат геология қўмитаси деб юритилади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


2. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


4. Давлат геология қўмитаси аппарати таъминоти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ Қўмитага қарашли давлат корхоналари ва ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


5. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби акс эттирилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш, минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини рўёбга чиқариш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш, конларни прогноз қилиш ва аниқлаш бўйича ишларни ташкил этиш, фойдали қазилмалар ресурсларини (углеводородлар бундан мустасно) геологик-иқтисодий баҳолаш, ер ости бойликлари участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш имкониятини асослаш;

ўз ваколатлари доирасида давлат ер ости бойликлари фондини ва давлат тош геологик материаллари фондини, шунингдек алоҳида қўриқланадиган геологик объектларни давлат томонидан бошқариш;

Ўзбекистон ҳудудини геологик ўрганиш билан боғлиқ ишларни (углеводородлар бўйича ишлар бундан мустасно) мувофиқлаштириш.


7. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон ҳудудининг геологик жиҳатдан ўрганилганлигини, иқтисодиётнинг фойдали қазилмалар захиралари билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва шунинг асосида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда минерал-хом ашё базасидан фойдаланиш, такрорий ишлаб чиқариш суръатларини, янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, оқилона ва комплекс фойдаланиш стратегияси ва ушбу мақсадлар учун зарур бўлган давлат маблағлари ва бошқа инвестициялар ҳақида таклифларни ишлаб чиқади;

республикани ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш прогнозларини, республиканинг минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш дастурларини, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш халқаро дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот, мавзули, тажриба-конструкторлик ишлари, конлар ва кон жинсларининг технологик тадқиқотлари, шунингдек бошқа ишларнинг устувор йўналишлари илмий асосланишини таъминлайди;

геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ўтказилишига давлат буюртмаларини ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотлар ўртасида тақсимлайди, Давлат бюджети маблағлари ва Давлат геология қўмитасининг ўз маблағлари ҳисобига уларнинг бажарилишини молиялаштиради;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишлари олиб борилишини, фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захиралари ўсиши ва республика моддий-хом ашё базаси шакллантирилиши, мустаҳкамланиши ва кенгайтирилиши бўйича (углеводород хом ашёдан ташқари) ҳамда республика ҳудудини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишлар бўйича давлат буюртмалари бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон ҳудудининг геология-экологик тадқиқ этилиши дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;

тадбиркорлик таваккалчилиги шароитларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беради (углеводородлар конларини излаш ва разведка қилиш ҳамда қазиб олиш мақсадида геологик ўрганиш, углеводородларни сақлаш учун ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун лицензиялардан ташқари), техноген минерал ҳосилалардан, алоҳида қўриқланадиган геологик объектлар ҳосилаларидан фойдаланиш ҳамда товланадиган тош хом ашё, палеонтологик қолдиқлар намуналарини ва бошқа геологик коллекция материалларини тўплаш;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлишининг асоси ҳисобланган ер ости бойликларини геологик ўрганишга лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз ваколатлари доирасида тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш учун берилган ер ости бойликлари участкаларининг давлат ҳисобини юритади, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ва ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларининг давлат ҳисобини юритиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси экспертларининг шахсий таркибини тасдиқлайди;

геология материалларини кўриб чиқади ва саноат аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинчалик олиб борилган геология-қидирув ишларида ёки конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчилар балансидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига киритади;

давлат маблағлари ҳисобига олинган ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборотга ва бошқа ахборотга мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширади (углеводород хом ашё бўйича ахборотдан ташқари);

ўз ваколатлари доирасида ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади;

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлар томонидан ер ости бойликларининг геологик ўрганилиши бўйича ишларни амалга ошириш учун ажратиладиган давлат маблағларидан фойдаланилишини назорат қилади;

илмий, тарихий, маданий, эстетик аҳамиятга ва бошқа аҳамиятга эга бўлган алоҳида муҳофаза қилинадиган геология объектлари ҳудудида (илмий ва ўқув полигонлари, геология заказниклари, табиат ёдгорликлари, ғорлар ва бошқа ер ости бўшлиғи) илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини назорат қилади, алоҳида муҳофаза қилинадиган янги геология объектлари вужудга келиши тўғрисида хулосалар беради ва таклифлар киритади;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини олиб борувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини лойиҳалаштириш ва юритиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини олиб боришга лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасини ташкил этади ва унинг амалга оширилишини таъминлайди, белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг кенг тарқалган фойдали қазилмалари рўйхатини аниқлайди ва уни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборотлар ва бошқа ахборотларнинг давлат фондини, тош геологик материаллари давлат фондини юритади;

фойдали қазилмалар конларини келгусида аниқлаш мумкин бўлган конлар ва ер ости бойликлари участкалари давлат реестрини (ўз ваколатлари доирасида), фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини, шу жумладан углеводородлар давлат балансини, конларнинг, фойдали қазилмалар ва техноген минерал ҳосилалар намоён бўлиши давлат кадастрини, давлат сув кадастрини (ер ости сувлари), табиий хавф юқори зоналар (хавфли геология жараёнлари пайдо бўлиш зоналари) давлат кадастрини юритади, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри бўйича чучук ер ости сувлари шаклланиши зоналари юзасидан маълумотларни тузади ва тақдим этади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер ости бойликлари давлат мониторинги, шу жумладан ер ости сувлари мониторинги амалга оширилишини таъминлайди;

хавфли геология жараёнлари (кўчки, ўпирилиш, чўкиш, суффозийлар, карстлар)ни ўрганиш, шунингдек уларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш ишларини амалга оширади;

қўшни давлатларнинг геология хизматлари билан биргаликда трансчегара ҳудудлар доирасида радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганиш ишларини амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган алоҳида хавфли зоналар ва участкаларни акс эттирган ҳолда геология хариталари ва атласларини тузади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади;

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув ресурсларидан (ер ости сувларидан) фойдаланиш ҳамда ҳудудларни техноген ва хавфли геология жараёнлари таъсиридан ҳимоя қилиш схемаларини ишлаб чиқади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда геология муҳити объектлари қўриқланиши, шу жумладан ер ости сувларининг ифлосланиш ва қуриб қолишдан қўриқланиши устидан назоратни амалга оширади;

сувдан фойдаланиш учун қудуқларни бурғулашга рухсатнома ва сувдан (ер ости сувларидан) махсус фойдаланишга рухсатнома берилишини келишади;

республиканинг шўрланган ва чўлга айланган ҳудудларига таъсир кўрсатувчи минтақавий экзоген геология жараёнларини ўрганади;

келгусида саноат ва хўжалик қурилиши объектларини жойлаштириш учун муҳандислик-геология, гидрогеология ва геоэкология асослашларини тайёрлайди;

қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги объектларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ишларида иштирок этади;

ер ости бойликлари участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиш билан боғлиқ бўлмаган, шу жумладан чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш учун ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун фойдаланиш имконияти ўрганиб чиқилишини таъминлайди ва хулосалар беради;

бўлажак қурилиш участкалари остида фойдали қазилмалар йўқлиги, саноат ўзлаштириши учун берилмаган фойдали қазилмалар конлари майдонларида иморат қуриш имконияти тўғрисида (кенг тарқалган фойдали қазилмалар конларидан ташқари) хулосалар, шунингдек хавфли геология жараёнлари пайдо бўлиши мумкин хўжалиги ва хўжалик объектлари қуриш учун участкаларни танлаш бўйича хулосалар берилишини таъминлайди;

ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга оммавий савдолар ташкил этилиши ва ўтказилишига вазирликлар ва идоралар билан биргаликда материаллар тайёрлайди ва уларда қатнашади, ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашлари ишлаб чиқилишида иштирок этади;

вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади ва уларга ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифларни (ўз ваколатлари доирасида) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

халқаро ҳамкорликни амалга оширади, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказади, Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геология хизматлари билан белгиланган тартибда алоқалар ўрнатади;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлардаги аъзолигидан ҳамда геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё потенциалини такрорий ишлаб чиқариш ва ривожлантириш соҳасида халқаро шартномаларда иштирок этишидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилишини ташкил этишда ва уларнинг мувофиқлаштирилишида иштирок этади;

республиканинг минерал-хом ашё базаси ҳолати тўғрисидаги ахборот тизимлари фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлайди, геология, геофизика, геокимё, гидрогеология, муҳандислик-геология, геоэкология мундарижасига эга бўлган давлат хариталари ва атласларини, бошқа картография материалларини, ахборотномаларни, шу жумладан ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотномаларни, геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида тўпламлар, каталоглар, методик материаллар, йўриқномалар, маълумотномаларни белгиланган тартибда нашр этади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда геология-қидирув ишларига харажатларни (минерал-хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш) қоплаш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиялаштириш ва уларга кредитлар ажратиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;

тармоқ корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга кўмаклашади;

экстремал шароитларда (сувсизлик, баланд тоғли, ер ости ва бошқа шароитларда) ишларни олиб бориш учун қўшимча ҳақ миқдорларини белгилаш юзасидан таклифларни асослайди ва ишлаб чиқади;

тармоқда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштиради;

кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини олиб боради, геолог мутахассисларни ўқитишни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни бажаради.


8. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига қарашли давлат корхоналари ва ташкилотлари орқали ҳал этади.



III. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, юридик шахслардан Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли масалалари бўйича ахборотларни сўраш ва олиш;

ўз ваколатлари доирасида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

ўз ваколатлари доирасида ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларда белгиланган шартларга, ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларини олиб бориш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини текшириш;

вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан келишув бўйича геология материаллари экспертизасини ўтказиш учун уларнинг мутахассисларини жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

зарурият бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун олимлар, тармоқ мутахассислари орасидан вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш, шартнома асосида ушбу ишга бошқа вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;

геология, геофизика, геокимё, гидрогеология, муҳандислик-геология, геология-экология мундарижасидан иборат давлат хариталари ва атласларини ҳамда бошқа картография материаллари, ахборотномалар, шу жумладан ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотномалар, ер ости бойликларини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги тўпламлар, каталоглар, методик материаллар, илмий асарларни нашр этиш;

Давлат бюджети маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобига олинган ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ахборотлар ва бошқа ахборотларни белгиланган тартибда шартнома асосида реализация қилиш (бериш, алмаштириш, сотиш);

Давлат геология қўмитаси, геология тармоғи корхоналари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг фуқароларини геология тармоғи кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлашни таъсис этиш ва белгиланган тартибда мукофотлаш.

Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Давлат геология қўмитаси ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.

Давлат геология қўмитаси, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.


11. Давлат геология қўмитаси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


12. Давлат геология қўмитасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.

Раиснинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосари бўлади.

Давлат геология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазирга, унинг ўринбосари эса вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.


13. Давлат геология қўмитаси раиси:

Давлат геология қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

зарурият бўлганда ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Давлат геология қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;

Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотларининг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ходимларини, Давлат геология қўмитаси тизимига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотлари раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

геология тармоғининг кўкрак нишонлари тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уни белгиланган тартибда тасдиқлайди, кўкрак нишонлари тавсифини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, соҳа ходимларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг фуқароларини геология тармоғи кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлашга тақдим этиш тартибини белгилайди.

Раис қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


14. Давлат геология қўмитасида қўмита раиси (ҳайъат раиси), раиснинг ўринбосари (лавозимига кўра), Давлат геология қўмитаси марказий аппарати, шунингдек қўмитага қарашли корхоналар ва ташкилотлар раҳбар ходимларидан иборат таркибда 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Давлат геология қўмитаси ҳайъати Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, Давлат геология қўмитаси корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳисоботларини эшитади, Давлат геология қўмитасининг муҳим қарорлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари Давлат геология қўмитасининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.


15. Ер ости бойликларини геологик ўрганиш билан боғлиқ энг муҳим йўналишларни, ишлар натижаларини ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитасида юқори малакали мутахассислардан, шунингдек илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Илмий-техник кенгашнинг таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


16. Қидирув ва фойдаланиш кондицияларини, фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геология материалларининг давлат экспертизасини ўтказиш учун Давлат геология қўмитасида Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ташкил этилади, комиссияга Давлат геология қўмитаси раиси бошчилик қилади.


17. Давлат геология қўмитаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 143-модда.