Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1998 й. 407-сон "Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.1998 й.

N 407



МУҲАММАД РИЗО ЭРНИЁЗБЕК

ЎҒЛИ  ОГАҲИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ

190 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, тарихнавис, таржимон, давлат арбоби Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳийнинг адабий-илмий меросини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Фанлар академияси, республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 1999 йилда республикамизда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий таваллудининг 190 йиллигини кенг нишонлаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Огаҳий таваллудининг 190 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда юбилейга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Фанлар Академияси:

- Хоразм Маъмун академияси билан бирагаликда 1999 йил декабрь ойида "Шарқ халқларининг маънавий-маърифий тараққиётида Огаҳий адабий-илмий меросининг аҳамияти" мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказсин;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва тегишли вазирликлар билан биргаликда 1998-1999 йиллар давомида шоирнинг бадиий, илмий-тарихий меросидан "Танланган асарлари"ни ҳамда Огаҳий ҳақидаги рисола, мақолалар тўпламини тайёрласин ва чоп этсин.


3. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази билан биргаликда 1999 йил декабрь ойида Урганч шаҳрида Огаҳий юбилейига бағишланган тантаналарни ташкил қилсин ва ўтказсин.


4. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда тегишли идоралар билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Огаҳий номи билан аталувчи мажмуа таркибига кирган иншоотларни, жумладан, Хива туманидаги шоир мақбарасини, музей ҳамда боғини таъмирлаш, янги экспонатлар билан бойитиш, ободонлаштириш ишларини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Огаҳий сурати тасвирланган почта маркалари, конвертлар чиқаришни ташкил этсин.


6. "Ўзтелерадио" компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Огаҳийнинг ўзбек адабиёти ва тарих илмини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, ҳаёт йўли акс этган кўрсатувлар, эшиттиришлар ташкил этиш, мақолалар уюштириш ҳамда шоир асарлари асосида видеофильмлар яратиш топширилсин.


7. Белгилаб қўйилсинки, Огаҳий юбилейини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар вазирликлар ва идораларнинг режадаги ўз, маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига қопланади.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 23 сентябрдаги

407-сон қарорига

ИЛОВА



Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли - Огаҳий

таваллудининг 190 йиллигига тайёргарлик

кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

      

Азизхўжаев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси

Жўраев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишувга мувофиқ)

Юсупов И.

-

Хоразм вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Жўраев Х.

-

Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти

Орипов А.

-

Ёзувчилар уюшмасининг раиси

Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари

Ғуломов С.

-

Республика олий ва ўрта махсус таълим вазири

Йўлдошев Ж.

-

Халқ таълими вазири

Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси

Сайфиддинов Ж.

-

Молия вазири

Шоғуломов Р.

-

Давлат мабуот қўмитаси раиси

Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" ДАК раиси

Қўзиев Т.

-

Бадиий академия раиси

Назаров А.

-

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси бош директори

Абдуқундузов М.

-

"Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори

Тўхтабоев Х.

-

"Олтин мерос" жамғармаси раиси


























Время: 0.2161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск