Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.07.2003 й. 325-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини

бошқариш давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда матнда Давлат мулки қўмитаси деб юритилади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.

2. Давлат мулки қўмитаси давлат бошқарув органи ҳисобланади, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш унинг фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Давлат мулки қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. Давлат мулки қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. Давлат мулки қўмитаси ўз фаолиятини бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий органлари орқали давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, ижроия ҳокимият маҳаллий органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Давлат мулки қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ банкларда очиладиган ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. ДАВЛАТ МУЛКИ

ҚЎМИТАСИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар Давлат мулки қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

республика иқтисодиётида давлат улушини қисқартиришга ҳамда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятини тубдан оширишга қаратилган чора-тадбирларни рўёбга чиқариш;

бозор механизмлари ривожланишини, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасида рақобат муҳити шаклланишини ва хусусий мулкнинг ўсишини рағбатлантирувчи давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат мулки объектларини хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, республикада берилган имтиёзлар ва кафолатлар тўғрисида инвесторлар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, хусусийлаштириш тартиб-қоидаларининг юқори даражада соддалаштирилишини ва ошкоралигини таъминлаш;

хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга кўмаклашиш, корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш;

хусусийлаштиришдан кейинги даврда бошқарувчи компаниялар ва давлатнинг ишончли вакиллари фаолиятининг самарадорлиги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда давлат мулки ҳисобланган мол-мулкнинг сақланиши ва самарали бошқарилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш;

қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан иккиламчи бозорини ривожлантириш, унинг инфратузилмасини мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий молиявий усуллардан кенг фойдаланиш, мамлакатимиз фонд бозорини халқаро капитал бозорларига интеграциялаш.



III. ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Давлат мулки қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат мулкини бошқариш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда мулкий муносабатларни ислоҳ қилиш механизмини такомиллаштиришга доир таклифларни шакллантиради;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, уларнинг амалга оширилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

ўз ваколатлари доирасида тегишли давлат дастурларига киритилмаган давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат мулкини бошқаришни ташкил этиш соҳаларида методик раҳбарлик қилади;

давлат мулкини хусусийлаштириш шартлари ва шакллари тўғрисида қабул қилинадиган қарорларнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлайди;

сотувчи функцияларини бажарган ҳолда давлат мулки объектларини сотишнинг бошланғич нархини тасдиқлайди ва уларни танловлар ва ким ошди савдоларига қўяди;

янги мулк эгасига хусусийлаштирилган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи далолатнома беради;

инвесторларнинг қабул қилинган инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларнинг тўлиқ тушиши мониторингини амалга оширади;

давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг муассиси (қатнашчиси), шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат иштирокида ташкил этиладиган бошқа юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси номидан акциялар пакети (устав фондидаги улуш) давлат мулки бўлган акциядорлик жамиятлари (бошқа хўжалик жамиятлари)нинг акциядори (қатнашчиси) ҳуқуқларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекслари билан келишган ҳолда республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган, устав фондида давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи жамиятлар рўйхати бўйича, шунингдек ушбу ташкилотлардаги давлатнинг ишончли вакиллари номзодлари бўйича таклифларни тайёрлайди ва уларни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритади;

ўз ваколатлари доирасида, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлмаган хўжалик жамиятларидаги давлат активларини бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари, ишончли бошқарувчилар ва профессионал бошқарувчи компанияларни танлов бўйича танлаб олишни амалга оширади ва уларнинг тайинланишини Давлат мулки қўмитаси ҳайъати мажлисида тасдиқлайди;

тегишли равишда Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси ёки Давлат мулки қўмитаси қарори асосида давлати шончли вакиллари, ишончли бошқарувчилар ва профессионал бошқарувчи компаниялар билан хўжалик жамиятларидаги давлат активларини ишончли бошқариш юзасидан шартномалар тузади;

давлат ишончли вакиллари, ишончли бошқарувчилар ва профессионал бошқарувчи компанияларнинг фаолияти мониторингини олиб боради, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мукофотлашни амалга оширади;

давлат хусусийлаштириш дастурларида назарда тутилган ҳолларда, ташкил этиладиган холдинг компанияларининг устав фондларига қўшиладиган хўжалик жамиятлари акциялари (улушлари)нинг Ўзбекистон Республикасига тегишли давлат пакетларини ушбу компаниялар томонидан чиқариладиган акцияларга алмаштиради;

стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

давлат мулки бўлган мол-мулкни ижарага беради, ушбу ваколатни амалга ошириш ҳуқуқи белгиланган тартибда давлатнинг бошқа органига берилган ҳоллар бундан мустасно;

корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлашда, улар томонидан таркибий ўзгартириш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашади;

қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва товарлар бозорларини шакллантириш жараёнларини ва уларнинг фаолият кўрсатишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни амалга оширишда, шунингдек уларнинг инфратузилмаларини ривожлантиришда қатнашади;

Давлат мулки қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини манфаатдор ташкилотлар иштирокида биргаликда ишлаб чиқади, уларни белгиланган тартибда келишиб олади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусийлаштириш масалалари юзасидан шикоят ва аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;

ўз ваколатлари доирасида давлат мулки объектларини хусусийлаштириш, бошқариш ва тасарруф этиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш бўйича зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, давлат бошқарув органларининг ноқонуний қарорларини бекор қилиш ва айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида судларга даъволар тақдим этади, шунингдек материалларни тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жўнатади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ биржа ва баҳолаш фаолиятини лицензиялайди;

мулкий муносабатлар, давлат мулкини бошқариш соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

Давлат мулки қўмитасининг ҳамда унинг тасарруфидаги тузилмаларнинг кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, раҳбарлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказишни амалга оширади.



IV. ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Давлат мулки қўмитасига ўзига юкланган функцияларни амалга ошириши учун қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

ўз ваколатлари доирасида давлат мулкини хусусийлаштириш, бошқариш ва тасарруф этиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва методик материалларни тасдиқлаш, кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек уларни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;

амалдаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда давлат органлари томонидан амалга оширилган давлат мулкига эгалик қилиш ҳуқуқларини ўзгартириш ҳужжатларини бекор қилиш, шунингдек айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда судларга даъволар бериш;

давлат бошқарув органларидан, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат тасарруфидан чиқарилаётган ёки хусусийлаштирилаётган объектнинг ўзаро мажбуриятлари ва фаолият кўрсатиш шартлари тўғрисида муайян даврга битимлар тузиш;

давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан, давлат томонидан янгидан таъсис этилаётган давлат акциядорлик жамиятлари бўйича акциялар сотишдан тушадиган маблағларни Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари махсус ҳисоб рақамларида жамлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ тақсимлаш;

давлатга тегишли акцияларни сотиш, шунингдек уларни холдинг компаниялар акцияларига, шу жумладан халқаро бозорда алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;

акциядорлик жамиятларининг, бошқа хўжалик жамиятларининг, ширкатларнинг акциялари (улушлари, пайлари)ни сотиб олиш;

илмий-тадқиқот, аудиторлик, консультация ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг мустақил экспертлари ва мутахассисларини экспертизалар ўтказишга ҳамда норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқишга белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш.


10. Давлат мулки қўмитаси давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шакллари ва методларини белгилашнинг асосланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг, давлат корхоналарини бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантириш давлат дастурлари лойиҳаларининг, шунингдек кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари лойиҳаларининг холислиги ва комплекслилиги учун жавоб беради.



V. ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Давлат мулки қўмитасини раис бошқаради.

Давлат мулки қўмитаси раисининг бир нафар биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосари бўлади, улардан бири Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг бош директори ҳисобланади.

Давлат мулки қўмитаси раиси:

Давлат мулки қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Давлат мулки қўмитасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг томонидан ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;

Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг ва унинг ҳудудий органларининг штатлар жадвалини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


12. Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари Давлат мулки қўмитаси ҳайъатининг қарори билан танлов асосида тайинланади.


13. Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари республика бюджети маблағлари ҳисобига ҳамда Ҳукумат қарорига мувофиқ хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг тасарруф этиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Давлат мулки қўмитаси ихтиёрида қолдириладиган қисми ҳисобига маблағ билан таъминланади.


14. Давлат мулки қўмитасида 7 кишидан иборат таркибда ҳайъат тузилади, унинг таркиби раис (ҳайъат раиси), раис ўринбосарлари (лавозимига кўра), Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раиси, шунингдек бошқа раҳбар ходимлардан иборат бўлади. Давлат мулки қўмитаси ҳайъати аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида мулкчилик муносабатларини ўзгартиришнинг, давлат мулкини бошқариш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришнинг энг муҳим муаммоларини, шунингдек Давлат мулки қўмитаси ва унинг тасарруфидаги тузилмаларнинг ишларини ташкил этиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқади.

Ҳайъат қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади ҳамда, қоидага кўра, Давлат мулки қўмитаси раисининг қарорлари ва буйруқлари билан амалга оширилади.


15. Давлат мулкини бошқариш бўйича ҳудудий бошқармалар Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий таркибий бирликлари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалар бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига бўйсунади ҳамда амалий фаолиятда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари билан ўзаро узвий ҳамкорлик қилади, юридик шахс ҳисобланади, ўзининг банкда ҳисоб рақамларига ва Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисини, Давлат мулки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарларини тайинлаш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан амалга оширилади.

16. Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва хизмат мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.



VI. ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ

ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


17. Давлат мулки қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, устамалар ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.

Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ходимларига муайян хизмат муддати учун қуйидаги миқдорларда бир йўла бериладиган ҳар йилги мукофот тўланади (лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 3 йилдан 5 йилгача - 0,6; 5 йилдан 10 йилгача - 0,8; 10 йилдан 15 йилгача - 1,0; 15 йилдан ортиқ бўлганда - 1,5. Муайян хизмат муддати учун мукофотлар олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи Давлат мулки қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ, касаба уюшмаси органи билан келишган ҳолда ҳисоблаб чиқилади.

Давлат бюджети маблағлари, шунингдек хусусийлаштиришдан олинган маблағларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қолдириладиган қисми иш ҳақи ва бошқа мукофотларни тўлаш манбалари ҳисобланади.


18. Давлат мулки қўмитаси ходими хизмат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда ҳалок бўлган тақдирда ҳалок бўлганнинг оиласига республика бюджети маблағларидан ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат мулки қўмитаси ходимига касб фаолияти билан шуғулланишни истисно қилувчи оғир тан жароҳатлари етказилган тақдирда унга республика бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.

Давлат мулки қўмитаси ходимига унча оғир бўлмаган тан жароҳатлари етказилганда унга республика бюджети маблағларидан ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида бир йўла нафақа тўланади, кейинчалик ушбу сумма айбдор шахслардан ундириб олинади.


19. Давлат мулки қўмитаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.




















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск