Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2001 й. 160-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 30 мартдаги

160-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ

ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикасининг Вазирлик фаолиятига тегишли бошқа қонун ҳужжатларига, халқаро шартномаларга (битимларга) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўз зиммасига юкланган вазифаларни бевосита, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган улар тўғрисидаги Низомлар асосида амалга оширувчи ўзига бўйсунувчи ҳудудий органлар орқали ҳал этади.



II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

қишлоқ хўжалигида рақобатни ривожлантириш, ер, сув ва ўрмон ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш асосида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турларини барқарор етиштиришни, қишлоқ инфратузилмасини янада ривожлантиришни, иш билан таъминлашни оширишни ва аҳоли фаровонлигини яхшилашни таъминловчи деҳқончилик, сувдан фойдаланиш ва агротехнологияларнинг илғор тизимларини чуқур ўрганиш ва жорий этишга асосланган ягона техника сиёсатини амалга ошириш;

қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва  уларнинг амалга оширилиши, қишлоқда мулкчиликнинг ва хўжалик юритишнинг турли шаклларини, ижара ва пудрат ички хўжалик муносабатларини ривожлантирилиши устидан мониторинг олиб бориш. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий қайта қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг иқтисодий мустақиллигини ривожлантириш.  Ширкат ва фермер хўжаликларининг тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

самарали инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва тармоқни ривожлантириш учун давлат марказлаштирилган капитал қўйилмалари билан корхоналарнинг ўз маблағлари мақбул уйғунлаштирилишини таъминлаш;

деҳқончиликнинг янги тизимлари, юқори самарали агротехнологиялар, деҳқончилик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги техникасининг янги турлари жорий этилишини таъминлаш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг энг муҳим турлари ҳажмлари янада ошишини, маҳсулот экспорт қилишдан фойда олиш кўпайишини таъминловчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мониторинги тизимини барпо этиш;

жаҳон ва ички бозорлар конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда экин майдонлари таркибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, селекция, уруғчилик ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш ишларини ташкил этиш, уларга риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;

наслчилик ишларини ташкил этиш, ветеринария тизимини ва чорвачиликда бошқа сервис хизматларини ривожлантириш;

сув ресурслари муҳофаза қилинишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш,  давлат сув кадастрини юритиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишни ташкил этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

ўрмон фонди кенгайтирилишини ва ундан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, ўрмон тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш;

хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш асосида селекция, уруғчилик, наслчилик иши ва илғор агротехнологиялар соҳасида илмий-тадқиқот ва экспериментал ишларни  мувофиқлаштириш;

қишлоқ хўжалиги учун мутахассислар ўқитилиши, тайёрланиши ва қайта тайёрланишини ташкил этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан  Вазирликка юкланган бошқа вазифалар бажарилишини таъминлаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қуйидаги функцияларни амалга оширади:

сув ҳақидаги, ширкат, деҳқон ва фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб боради, ушбу қонунлар бузилиши ҳолларини кўриб чиқади ва улар бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари билан биргаликда қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади;

бошқа вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари билан биргаликда  қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кўп укладлилигини ривожлантиришга ва қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини  мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақоботни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда минтақаларда нархлар сунъий равишда оширилиши, бозорда монопол мавқе суиистеъмол қилиниши ва ноҳалол рақобат ҳолларини аниқлаш мақсадида келишилган дастурлар бўйича қишлоқ хўжалиги бозори конъюнктурасини тадқиқ этади;

қишлоқ хўжалиги, сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олади (уларга барҳам беради);

ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши мониторингини амалга оширади, улар фаолиятини молиявий ва иқтисодий жиҳатдан таҳлил этади, ширкат хўжаликларининг тафтиш комиссияларига методик ёрдам кўрсатади;

бошқа идоралар билан биргаликда қишлоқнинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги қурилиш, саноат, лойиҳалаш корхоналари, ташкилотлари, муассасалари ва уларнинг бирлашмаларини иқтисодий ва ижтимоий  ривожлантиришни мувофиқлаштиришда қатнашади.



ҚИШЛОҚДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР СОҲАСИДА:


иқтисодиётни эркинлаштиришни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги иқтисодий ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқади, аграр соҳада қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг амалга оширилишининг  мониторингини олиб боради;

қишлоқ хўжалиги тармоқлари фаолиятига тегишли  барча масалалар бўйича қонун ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўртача ва узоқ муддатли лойиҳаларига таклифларни ишлаб чиқади, улар мониторингини амалга оширади. Хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўради, мутахассисларнинг жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида иқтисодий ўқишини ташкил этади;

ширкат ва фермер хўжаликларининг тайёрлов ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ўзаро муносабатларини такомиллаштириш механизмини ишлаб чиқади, уларга амалий ёрдам кўрсатади;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи методологияси ва улар ташкил этилишини ишлаб чиқади, ўз тасарруфидаги ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларда "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари бажарилишини таъминлайди;

бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнатни ташкил этиш ва ички хўжалик механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

биринчи навбатда аграр соҳада ер, ҳуқуқий, мулкий муносабатларни такомиллаштиришга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қонунлари асосида чиқарилган ҳужжатлар талабларига мувофиқ ширкат, фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар дастурлари мониторингини олиб боради;

ички хўжалик муносабатлари шартномалари ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган ички хўжалик муносабатларини такомиллаштириш бўйича мониторинг ишларини амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволи мониторингини олиб боради, улар фаолияти самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва Ҳукуматга киритади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозори конъюнктурасини ўрганади, стратегияни белгилаб берувчи тегишли таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритади;

сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, саноат ишлаб чиқаришини хусусийлаштириш, акциялаштириш, самарали ривожлантириш, акциядорлик жамиятлари фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;

бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аҳолини иш билан таъминлашни кучайтириш учун янги қўшимча иш ўринлари барпо этиш юзасидан кичик ёрдамчи саноат корхоналари ва ҳунармандчиликни ривожлантиради;

қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳаларни кўриб чиқади.



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА:


Ўзбекистон Республикасида пахтачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчиликни ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини, ўрмончилик ва чорвачиликни ривожлантириш стратегиясини белгилаб беради ва ягона сиёсатни амалга оширади;

бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги соҳасидаги стратегияни белгилаб беради ва ишларни такомиллаштиришга кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг янги замонавий технологияларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилинишини ташкил этади;

қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришда технологияга ва барча агротехника тадбирларига риоя қилиниши, айниқса минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланилиши, уруғлик материалдан илмий асосланган нормалар бўйича фойдаланилиши ва сув ресурслари тежаб сарфланиши устидан мониторинг олиб боради;

деҳқончиликда давлат карантин қоидалари бажарилишини, эпидемиологияга қарши тадбирлар ўтказилишини ва чорвачиликда молларни касалликлардан ҳимоя қилиш таъминланишини назорат қилади;

наслчилик хўжаликларида селекция-наслчилик ишлари тўғри ташкил этилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади, илмий муассасалар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги молларини ўстириш ва боқиш усулларини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради, озиқлантириш нормалари ва  рационларини такомиллаштиради;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини комплекс механизациялаш учун техника ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, республиканинг кўп укладли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши шароитларида агросаноат комплексини машиналар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг", "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компаниялари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ва корхоналар билан биргаликдаги қўшма фаолиятни амалга оширади;

алмашлаб экишнинг мақбул илмий асосланган схемаларини жорий этиш, экин майдонлари тузилмасини, қишлоқ хўжалиги экинлари навлари алмаштирилиши ва жойлаштирилишини тартибга солиш, тупроқни муҳофаза қилувчи ва нам сақловчи интенсив технологияларни ўзлаштириш,  шу асосда  қишлоқ хўжалигида ер унумдорлигини тиклашга эришишга доир тавсияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

қишлоқ хўжалиги экинлари  касалликлари ва зараркунандалари тарқалиши прогнозларини ишлаб чиқади, ўсимликларни муҳофаза қилиш, зараркунандаларга қарши курашнинг биологик ва уйғунлаштирилган усулларини жорий этиш чора-тадбирларини белгилайди;

ҳар томонлама механизациялаш, замонавий техника ва технологияларни, машина ва  механизмларнинг янги турларини жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини жадаллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқади;

қишлоқ хўжалиги молларининг қимматли генофондини сақлаб қолиш тадбирларини ишлаб чиқади ва мониторингини амалга оширади, селекция-наслчилик ишларини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги молларини сунъий қочиришни яхшилаш усулларини ишлаб чиқаришга жорий этади;  

наслчилик ишлари,  молларни озиқлантириш ва озуқа ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларни, илғор усуллар ва илмий ишланмаларни жорий этади;

қишлоқ хўжалиги экинларининг янги истиқболли навларини яратиш ва кўпайтириш бўйича ихтисослаштирилган элита ва уруғчилик хўжаликлари ишини мувофиқлаштиради;

молларнинг зотлар бўйича таркиби ва пода таркиби яхшиланишига кўмаклашади, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий технологияларни жорий этади, ширкатлар, деҳқон, фермер хўжаликларида, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларида зооветеринария пунктлари, сервис хизмати кўрсатиш станциялари (сунъий қочириш, наслчилик ишларини юритиш, молларни ҳисобга олиш, ҳар хил касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ва бошқалар) ташкил этилишига кўмаклашади,  аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларини зотдор моллар билан таъминлашга кўмаклашади;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, шунингдек янги техника, машиналар ва механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда техника сиёсатини белгилаб беради;

янги техникадан фойдаланишга доир норматив ҳужжатлар тайёрланишини ташкил этади, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш ҳамда янги техникадан фойдаланилиши устидан назорат  ишларини амалга оширади.



СУВ ХЎЖАЛИГИ КОМПЛЕКСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА:


сув хўжалигини ривожлантириш ва ерлар мелиорацияси стратегиясини ишлаб чиқади ҳамда сув хўжалиги объектлари фаолиятини мувофиқлаштиради, Ўзбекистон Республикаси минтақалари халқ хўжалигини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини муҳофаза қилинишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлайди;

магистрал ва хўжаликлараро каналлар, коллекторлар, сув омборлари, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, электр энергия узатиш линиялари, алоқа, трансформатор кичик станциялари, автоматика, телемеханика воситалари ва Вазирлик балансида бўлган бошқа объектлар ва иншоотлардан фойдаланилишини таъминлайди, улардан фойдаланиш коэффициентини оширади;

давлат сув кадастрини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати давлат ҳисобини юритади, гидромелиоратив тармоқлар ва иншоотларни паспортлаштиради, сувдан махсус фойдаланишга рухсатномаларни келишади, ирригация тизимларидан сув олишга, уларда сув олиш ва сув ташлаб юбориш иншоотлари қурилишига, сув оқимларининг муҳандислик коммуникациялари билан кесишишига техник шартларни беради;

ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторингини амалга оширади ҳамда прогнозлаштиради, уларни яхшилашга доир тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

сув ресурсларини бошқаради ва республика ҳудудида сув оқимларини тартибга солади;

сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади;

гидромелиоратив тизимлар, насос станциялари, энергетика ва алоқа объектларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, техник жиҳатдан мукаммал гидромелиоратив тизимларни жорий этиш асосида эскидан ҳайдаб келинаётган ерлар сифатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш ишларини амалга оширади;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини кузатиш (тупроқнинг туз режими, ер ости  сувлари режими ва уларнинг минераллашувини кузатиш, дренаж сувлар ва тузларни мелиорация қилинган ҳудуддан ташқарига чиқариш) ишларини амалга оширади;

сув  хўжалиги объектларини қуриш, техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

суғоришга ишлатиладиган ва дренаж сувларининг сифати устидан назорат  ишларини амалга оширади ҳамда хўжаликларга суғориш муддатлари ва нормалари тўғрисида тавсиялар беради;

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Амударё ва "Сирдарё" сув ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмалари билан биргаликда сув хўжалиги балансларини ва республика сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемаларини ишлаб чиқади, шу жумладан алоҳида дарёлар сув қавзалари, саноат районлари учун;

тегишли давлат органлари билан биргаликда сувларнинг ҳолатини яхшилаш ва уларнинг зарарли таъсирининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, дарёлар ва сув омборларининг сув режимини яхшилаш  ишларини ташкил этади, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари билан биргаликда сувни муҳофаза этиш зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқ полосаларини белгилайди;

суғориш тизимларида ва гидротехника иншоотларида янги техникани жорий этиш бўйича истиқболли ва жорий режаларни, тадбирларни тайёрлайди;

суғориладиган ерларнинг ҳолатини ўрганади ва уларда идоравий назоратни амалга оширади;

тупроқ шўрланиши картограммларини беради ва шўрланган ерларни ювишда хўжаликларга техник ёрдам кўрсатади, уларнинг самарадорлигини баҳолайди, суғоришнинг вақтинчалик режимларига ва куз-қиш даврида сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритади;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати, коллектор-дренаж тармоқлари ва вертикал дренаж қудуқлари иши самарадорлиги тўғрисида ҳисоботлар тайёрлайди ҳамда уларнинг техник ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилади;

сувдан фойдаланишни бозор муносабатларига ўтказишга доир таклифлар ишлаб чиқади;

сувдан фойдаланиш режаларини, халқ хўжалиги тармоқлари, сув манбалари, вилоятлар бўйича сув ресурсларини лимитлаштириш ва тақсимлаш режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда лимитларни барча сув истеъмолчиларига етказади;

қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувдан фойдаланиш мониторингини олиб боради ва сув хўжалигини марказлаштирилган ҳолда  бошқаришни такомиллаштиради;

ватанимизнинг ва чет эл  олимларининг илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этади, тегишли институтлар иштирокида семинарлар, конференциялар, симпозиумлар ўтказади, жойларда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш мониторингини ташкил этади;

сув хўжалиги қурилишини комплекс механизациялашни ривожлантиришда ягона техника сиёсатини ўтказиш тадбирларини амалга оширади;

сув хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳа-смета ҳужжатлари, техник-иқтисодий ҳужжатлар, техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ишланмалар, схемалар тайёрлаш ишларини ташкил этади, Вазирликнинг Илмий-техник кенгаши мажлисларини ўтказади;

қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш фаолиятини мувофиқлаштиради, ягона техника сиёсатини юритиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, сув хўжалиги қурилишини комплекс механизациялашни ривожлантириш, бозор иқтисодиёти шароитларида суғориш ва дренаж тизимларидан фойдаланиш ишларини бажариш, ер қазиш, қурилиш ва мелиорация машиналаридан, кичик механизация воситаларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиради;

капитал қурилиш бўйича инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади, капитал қўйилмалар лимитларини, пудрат ишлари ва саноат ишлаб чиқариши ҳажмларини белгилайди;

қурилиш, саноат, транспорт, фойдаланиш корхоналари ва тармоқдаги бошқа сув хўжалиги корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича таклифлар тайёрлайди.



ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА:


ўрмон тўғрисидаги қонунларга риоя этилишини, барча ўрмондан фойдаланувчилар учун мажбурий бўлган ўрмон ва овчилик хўжалигини юритишга доир норматив-техник ҳужжатлар ижросини идоравий назорат қилади;

ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ҳудудда қўриқхона ишларини ва миллий боғларни юритади;

ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтиришга ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалигида ягона техника сиёсатини  амалга оширади;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ҳудудда ўрмон фонди, фауна ва флоранинг давлат ҳисобини юритади ва уларни ўрганади;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига қарашли ҳудудда ўрмон, ўрмон-овчилик хўжалиги, давлат қўриқхоналари, миллий боғлар, алоҳида қўриқланадиган қўриқхоналарни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради;

ўрмон хўжалиги ишларини прогнозлаштиришни белгиланган тартибда амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари иштирокида республика ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг бош режалари (схемалари)ни ишлаб чиқади;

ўрмон хўжалиги тўғри юритилишини, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишлари амалга оширилишини, ўрмонлар тикланиши, парвариш қилиниши ва унумдорлиги оширилишини, иҳота ва эррозияга қарши дарахтзорлар барпо этилишини таъминлайди.



ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР ВА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ

ЖАЛБ ЭТИШ СОҲАСИДА:


халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилайди;

чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича хорижий мамлакатлар билан иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ишларини олиб боради;

қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида халқаро битимлар бажарилишининг мониторингини олиб боради;

мутахассисларни ривожланган мамлакатларда ўқитишни ташкил этади;

қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари халқаро дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг жорий этилишини таъминлайди.



ФАН-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ЮТУҚЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ СОҲАСИДА:


илмий-тадқиқот институтлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фан-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича ишлари мувофиқлаштирилишини ташкил этади;

чет эл ва мамлакатимиз тажрибасини ўрганиш асосида замонавий технологияларни ишлаб чиқади ва уларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этилишини ташкил этади (плёнка остига чигит экиш ва бошқалар);

илмий муассасалар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навлари ишлаб чиқаришга жорий этилишини, минерал ўғитлар ва пестицидлар, янги техника ва сувни тежовчи технологиялар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг уйғунлаштирилган тизими  самарали қўлланилишини амалга оширади;

илмий муассасалар билан биргаликда тупроқ унумдорлигини айниқса ўртача ва кучли шўрланган ерларда, тиклашни ва  оширишни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб экиш схемаларини ишлаб чиқади;

фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни замонавий агротехнологияларга ўқитишни ташкил этади ва ўқитади.



КАДРЛАР СИЁСАТИ СОҲАСИДА:


Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида кадрлар сиёсатини амалга оширади;

ўз амалий фаолиятида Вазирлик марказий аппарати бўлинмалари, тасарруфидаги республика ташкилотлари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари билан биргаликда бошқарув тизимида юз бераётган ўзгаришларни ва бозор ислоҳотлари шароитларидаги янги талабларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар билан ишлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлик аппаратида ва тасарруфидаги ташкилотларда раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва киритиш ишларини амалга оширади, мутахассисларнинг касб даражасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этади;

тасарруфидаги республика ташкилотларида, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармаларида кадрлар хизматлари билан ишлаш усулларини такомиллаштиришга амалий ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги номенклатурасига кирувчи раҳбар кадрлар зақирасини шакллантиради, уларнинг касб ва ишчанлик даражасини ўстириш ишларини амалга оширади;

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида вазирлик тасарруфидаги қишлоқ хўжалиги ўқув юртларида таълим соҳасида ягона сиёсатни амалга оширади;

қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришининг мутахассисларга бўлган эқтиёжини ўрганади ва  шу асосда Вазирлик ўқув юртларига ўқишга қабул қилишнинг ҳар йилги буюртмалари портфелини шакллантиради;

қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларининг иқтисодий, ҳуқуқий ва касб билимларини чуқурлаштириш ҳамда янги тафаккурни шакллантириш мақсадида уларнинг ўқишини ва малакасини оширишни ташкил этади.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонунлар бузилишига барҳам бериш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

келишиш учун ўзига тақдим этиладиган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари юзасидан  хулосалар бериш;

стандартлар ва техник нормаларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида тавсиялар бериш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан республика ҳудудига жаҳоннинг эпизоотик жиҳатдан носоғлом минтақаларидан чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотлари  келтирилишини тақиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалиги барча тармоқларининг корхоналари ва ташкилотлари сув таъминоти шартларини белгилаш;

ирригация тизимларидан сув олиш, уларда сув олиш ва сув ташлаб юбориш иншоотлари қурилиши, сув оқимларининг муҳандислик коммуникациялари билан кесишиши юзасидан техник шартлар бериш, шунингдек уларни лойиҳалаштириш ва қуришда назоратни амалга ошириш;

сув ресурсларидан фойдаланувчи янги корхоналар қуриш ва эскиларини реконструкция қилишда мажбурий кучга эга бўлган сув ресурслари мавжудлиги тўғрисида хулосалар ҳамда розилик бериш;

сув тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида ўз ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш;

қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига доир ишлар бўйича хўжалик судига мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқишда қатнашиш;

хўжалик юритувчи субъектлар  республиканинг сув ва ўрмон ресурсларидан фойдаланувчилар реестрини шакллантириш тартибини белгилаш;

Вазирлик ваколатларига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритиш;

қишлоқ хўжалигини юритиш, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича норматив ва методик ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида, белгиланган тартибда тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича хорижий мамлакатларнинг давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юкланган инспекция вазифалари ва функцияларини бажариш мақсадида вазирликнинг тегишли мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъект ҳудудига кириш, шунингдек зарур ҳужжатлар ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти тўғрисида жойлардаги давлат ҳокимият органларидаги ва давлат бошқаруви органларидаги ахборот билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўсқинликсиз танишиш ҳуқуқига эга.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ва кўрсатмалари вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан, ер ва сувдан фойдаланиш турларидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ

ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.


10. Вазирнинг сув хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи биринчи ўринбосари айни вақтда Сув хўжалиги департаменти бошлиғи, Республика сув хўжалиги кенгаши (Ирригация ва дренаж бўйича миллий қўмита) раиси ва Давлатлараро сув хўжалиги комиссияси аъзоси ҳисобланади.

Ўзбекистон  Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига кўра вазир ўринбосари ҳисобланади.

Сув хўжалиги департаменти бошлиғининг ўринбосари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


11. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига яккабошчилик асосида раҳбарлик қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

вазир ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;

вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда тасдиқланган тузилмага ходимларнинг штатда белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимларини, унинг ҳудудий органлари раҳбарларини, шунингдек тасарруфидаги бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг биринчи раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

барча таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ва вазирлик аппарати ходимларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди, белгиланган тартибда рағбатлантириш ва танбеҳ бериш чораларини қўллайди;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, унинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланадиган тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг низомлари (уставлари)ни келишади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ва унинг ҳудудий органларининг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;

ҳудудий органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларни (кўрсатмаларни) бекор қилади.


12. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Вазир ёхуд унинг ўринбосарлари жойлардаги давлат ҳокимияти органларига ва давлат бошқаруви органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига бажариш учун кўрсатмалар беради.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида вазир (ҳайъат раиси), лавозимига кўра унинг таркибига кирувчи вазир ўринбосарларидан, шунингдек марказий аппаратнинг бошқа юқори малакали раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат 15 кишидан иборат бўлади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъатнинг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.

Вазир билан ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда ҳайъат раиси пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, ўз фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


14. Фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги жаҳон тажрибаси ва “ноу-хау”ни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида Илмий-техник кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари бошқа эксперт ёки маслаҳат органлари ташкил этиш ҳуқуқига эгадирлар, улар тўғрисидаги низомлар тегишли равишда вазир ёки ҳудудий орган бошлиғи томонидан тасдиқланади.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зарурат бўлганда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар қабул қилади.


16. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикасида  Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;

вилоятлар ва туманларда  ҳудудий қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари.

Йирик ирригация ва дренаж тизимлари бўйича тегишли таркибий бўлинмалар ташкил этилади.

Ҳудудий органлар (бошқармалар) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунадилар ва ҳисоб берадилар.


17. Қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.


18. Вилоят бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.


19. Қишлоқ ва сув хўжалиги туман бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек туманлараро сув хўжалиги бўлинмалари раҳбарлари Вазирлик билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.


20. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва корхоналарнинг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан олинган даромадлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ва унинг бўлинмаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.


21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган ҳамда Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан ажратмалари (ихтиёрий тартибда), шунингдек тузилган шартномалар асосида ширкатлар (қишлоқ хўжалиги кооперативлари)нинг ажратмалари жамғарманинг маблағлари ҳисобланади.

Жамғарманинг маблағлари илмий-қидирув, маърифий, матбаа ва ноширлик ишларига йўналтирилади. Хорижий делегацияларни қабул қилиш билан боғлиқ вакиллик ҳаражатлари, Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари таъминотига сарф-ҳаражатлар ҳам жамғарма ҳисобига маблағ билан таъминланади.

Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом вазир томонидан тасдиқланади.


22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.



































Время: 0.0157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск