Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.01.1997 й. 5-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 январдаги

5-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Агросаноат комплекси департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти (кейинги ўринларда "Департамент" деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаментини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 7 январдаги 5-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Департаментнинг фаолияти аграр секторда Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга оширишга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сотиш, сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, сув хўжалиги, қишлоқ қурилиши масалалари бўйича, Оролбўйи, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, республикадаги экологик вазият муаммолари бўйича вазирликлар, давлат кўмиталари, илмий ташкилотлар, концернлар ва агросаноат комплекси бошқа таркибий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боришга қаратилган.

Департамент аграр сиёсатни амалга оширишга доир ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир ва Бош вазирнинг агросаноат комплекси масалаларига мутасадди бўлган биринчи ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади, республика Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.

Департамент ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.



II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА МАҚОМИ


Департаментга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мутасаддилик қилади.

Департамент таркибига қуйидагилар киради:

Департамент бошлиғи;

Департамент бошлиғининг ўринбосари  бўлимлардан бири-нинг бошлиғи;

иқтисодий қайта ўзгартиришлар ва бозор ислоҳотлари бўлими;

қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлими;

агросаноат комплекси саноат тармоқлари ишлари бўлими;

мелиорация ва сув хўжалиги, қишлоқ қурилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ердан фойдаланиш бўлими.

Бўлимлар ишига мақомига кўра Вазирлар Махкамасининг бўлим мудирларига тенглаштириладиган бўлим бошлиқлари бошчилик қилади.

Департамент аппарати мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг шўъба мудирларига тенглаштирилган бош мутахассислар, Вазирлар Маҳкамасининг катта экспертларига тенглаштирилган етакчи мутахассислардан иборатдир.



III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлатнинг аграр сиёсатини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, агросаноат комплекси барча субъектларининг имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган техник ва технологик чора-тадбирларни амалга ошириш;

ватанимизнинг илғор тажрибасини ва энг яхши жаҳон ютуқларини кўшиб олиб бориш асосида агросаноат комплекси тармоғида ягона илмий-технологик сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш;

агросаноат ишлаб чиқаришининг аҳволини таҳлил қилиш, минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш ва ҳудудий ихтисослаштиришга оид таклифлар тайёрлаш;

агросаноат комплекси тармоқларининг қишлоққа техника, халк хўжалигининг ўғит ва моддий-техника ресурслари бошқа турларини етказиб берувчи бошқа комплекслари билан иқтисодий ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, агросаноат комплекси корхоналари ва ташкилотларини улар билан таъминлашга кўмаклашиш;

агросаноат комплекси таркибий бўлинмалари томонидан ҳам республика ичида, ҳам унинг ташқарисида истеъмолчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бажарилишига доир ишларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва моддий-техника ресурсларининг мувозанати масалаларини кўриб чиқиш, бунинг учун таъминот ва хўжалик алоқаларининг, иқтисодий воситаларнинг илғор шакллари ва усулларидан фойдаланиш, комплекс тармоқларидаги ортиқча ҳамда фойдаланилмаётган ресурсларни сотиш бўйича ярмаркалар ва кимошди савдолари ташкил этиш;

аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ва хусусий ташаббусни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш, республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва майда улгуржи бозорларини ташкил этиш, МДҲ мамлакатларининг умумий аграр бозорида қатнашиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш ишларини ташкил этиш;

агросаноат ишлаб чиқариши соҳасида давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш, олий ва ўрта таълимни, шу жумладан бозор йўналиши мутахассислари бўйича, ташкил этиш, фермерларни ўқитиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.



IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Вазирлар Маҳкамаси бўлимларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларидан Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни сўраб олиш;

вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг агросаноат комплексини ривожлантириш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;

дастурларни ишлаб чиқиш, агросаноат комплексини ривожлантиришнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни тайёрлаш учун республиканинг олимлари, мутахассислари ва экспертларини, шунингдек бошқа мамлакатларнинг олимлари, мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;

аграр секторда ҳамкорлик масалалари бўйича халкаро конференциялар, конгресслар, симпозиум ва кенгашлар ишида, халкаро шартномаларни тайёрлаш, имзолаш ва амалга оширишда қатнашиш;

вазирликлар, идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, ҳайъатлар ишида, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари мажлисларида қатнашиш;

вазирликлар ва идораларнинг низомлари ва йўриқномаларини ўзгартириш ва уларга кўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш;

ўз ваколати доирасида вазирликлар ва идоралар раҳбариятига топшириқлар бериш;

республика вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек аграр секторда ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича бошқа мамлакатларнинг ваколатли органлари, ҳукумат муассасалари билан ёзишмаларни мустақил юритиш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахборотлари ва маълумотларининг электрон базаларидан ўз ваколати доирасида фойдаланиш.

Департамент қуйидагиларга мажбурдир:

Ҳукумат қарорлари, норматив ҳужжатлар, республика агросаноат комплекси ва унинг тегишли тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва дастурлари лойиҳаларини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари бажарилишига доир ҳисоботларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти кўриб чиқиши учун такдим этиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда уларга юкланган функциялар бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

ўзига қарашли органларнинг ва бошқа мамлакатлар вакилларининг давлатлараро битимлар, шартномалар ва ҳужжатлар масалалари бўйича таклифларини пухта ишлаш, улар бўйича эксперт баҳолар ва таклифлар тайёрлаш.



V. ДЕПАРТАМЕНТ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Департаментга бошлиқ, у бўлмаган вақтда эса Департамент бошлиғнинг ўринбосари  бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади.

Департамент фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг истиқбол ва чораклик иш режалари, шунингдек Ҳукуматнинг Департамент ваколатига тегишли бўлган қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишнинг алоҳида режалари асосида амалга оширилади.

Департаментда тайёрланган масалалар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига Департамент бошлигғи ёки унинг розилиги билан масалаларни тайёрлашда қатнашувчи Департаментнинг бошқа масъул ходимлари томонидан ахборот берилади.

Департаментнинг раҳбарлари, бош ва етакчи мутахассислари Департамент раҳбарияти такдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

Департамент ўзининг расмий иш қоғозига эга бўлади.



VI. ДЕПАРТАМЕНТ БОШЛИҒИ


Департаментга юкланган вазифаларнинг ҳал этилиши учун шахсан жавоб беради;

бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

Департамент ходимлари томонидан давлат ва меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлайди.

Департамент бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Департамент ваколатига кирувчи жорий масалалар бўйича (бир неча бўлимларнинг кўриб чиқиши учун мавзу ҳисобланмаган ҳамда илгари қабул қилинган фармойишлар ва қарорларга, қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга зид бўлмаган), бу ҳақда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ахборот берган ҳолда, қарорларни мустақил қабул қилади;

Департаментда ишлаш учун тавсия қилинаётган номзодларни танлаш ва улар тўғрисида, бўлим ходимларига маошга шахсий устама суммаси белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига таклифлар киритиш;

амалдаги юридик асосга (қонунлар, Ҳукумат қарорлари, низомлар, йўриқномалар, норматив ҳужжатларга) асосланувчи маълумот-ахборот тусидаги сўровларга доир жўнатиладиган хат-хабарларни имзолаш;

фуқароларни қабул қилишда, уларнинг аризалари, шикоятлари ва таклифларини кўриб чиқишда қатнашиш ҳамда, зарурат бўлса, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки сўровларига жавоблар юбориш.



VII. ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Департамент бошлиғининг ўринбосари, бўлим бошлиғи бўлимлар фаолиятини йўналтиради, ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича Департамент иш режасининг бажарилишини таъминлайди.

Департаментнинг бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи мутахассисларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Вазирлар Маҳкамасининг ўзлари мутасаддилик қиладиган вазирликлар ва идоралар иши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқиладиган мажлисларида қатнашиш;

ўзлари мутасаддилик қиладиган вазирликлар ва идоралар ҳайъатлари ишида, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мажлисларида, шунингдек улар томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва кенгашларда қатнашиш;

зарур ҳолларда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ходимларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш учун жалб этиш, мутахассисларнинг Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотини эшитиш;

раҳбариятнинг топшириғига кўра вазирликлар ва идоралардан, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлардан республика Ҳукуматида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур материалларни, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун, сўраб олиш.

Бўлим бошлиқлари:

ўзлари мутасаддилик қиладиган тармоқлар масалалари бўйича ишларни ташкил қиладилар, Ҳукумат қарорлари тайёрланиши ва бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар;

ўзларининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар билан, шу жумладан вазирликлар ва идораларда танишиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни улардан олиш ҳуқуқига эгадирлар;

қарорлар лойиҳалари, Департамент раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва таклифлар тайёрланишини таъминлайдилар;

бўлимлар шуғулланишига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўзлари мутасадди бўлган вазирликлар ва идоралар фаолиятини ўрганадилар, шунингдек юқори органлар қарорларининг улар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар;

ўзлари мутасадди бўлган вазирликлар ва идораларга асосли ва келишилган қарорлар қабул қилиш учун масалаларни дастлабки тарзда ишлаб чиқиш зарурияти билан боғлиқ топшириқлар берадилар.

Бош ва етакчи мутахассислар:

ўзлари мутасадди бўлган вазирликлар ва идоралар ишини пухта таҳлил қиладилар ҳамда уларнинг материаллари бўйича хулосалар берадилар, зарурат бўлганда жойнинг ўзига бориб улар олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам берадилар;

масала бўйича мутасадди бўлган ходим вақтинча бўлмаган даврда унинг вазифаладини бўлим бошлиғи томонидан тайинланган ходимлар бажарадилар;

вазирликлар ва идоралар томонидан республика Ҳукумати қабул қилган қарорлар бажарилиши бўйича материалларнинг ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.








































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск