Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.1997 й. 5-сон "Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаментини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.1997 й.

N 5



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АГРОСАНОАТ

КОМПЛЕКСИ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Агросаноат комплекси вазирликлари ва идораларининг иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид ишларини мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ишидаги фаолиятини янада чуқур ўрганиш ҳамда аграр сектор соҳасида илғор мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати комплекси бўлими негизида Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти ташкил этилсин, унинг ходимлари сони 20 кишидан иборат бўлади.


2. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти тузилмаси, штатлар жадвали ва Департамент тўғрисидаги Низом 1, 1а ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3 Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси департаментининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат аграр сиёсатини, агросаноат комплекси самарадорлигини оширишга қаратилган техник ва технологик чора-тадбирларни амалга ошириш, агросаноат комплексининг аҳволини таҳлил этиш, минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чикқан ҳолда ишлаб чикариш тузилмасини такомиллаштириш ва ҳудудий ихтисослаштиришга оид таклифлар тайёрлаш;

аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракати ва хусусий ташаббусга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, республикада маҳсулотларни сотиш бўйича ярмаркалар ва кимошди савдолари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улгуржи ва майда улгуржи бозорларини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

моддий-техника ресурслари ва ишлаб чикариш эҳтиёжлари мувозанатига эришиш мақсадида агросаноат комплексининг таркибий бўлинмалари томонидан истеъмолчилар ва республикадаги, шунингдек унинг ташқарисидаги маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларнинг бажарилишига оид ишларни ташкил этиш;

агросаноат комплекси вазирликлари ва идораларининг республика қишлоқ хўжалигига техника, ўғит ва бошка турдаги моддий-техника ресурсларини етказиб берувчи бошқа халқ хўжалиги комплекслари бўлинмалари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу асосда агросаноат комплекси корхона ва ташкилотларининг ушбу ресурсларга бўлган эҳтиёжларини янада тўларок қондиришни таъминлаш;

кишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантириш масалалари бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорларининг бажарилишини ташкил этиш, қишлок хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги юксак ривожланган давлатларнинг тажрибасини амалда татбиқ этиш мақсадида ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ритожлантириш;

агросаноат комплекси соҳасида давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш, олий ва ўрта, шу жумладан бозор йўналиши мутахассисликлари бўйича қишлоқ хўжалиги таълимини ташкил этиш, фермерларни ўқитиш, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


4. Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари мажбурий тартибда:

агросаноат комплексини тармоқлар ва минтақалар бўйича ривожлантириш дастурини, экин майдонлари тузилмасини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича шартномалар ва битимларни Департамент билан биргаликда ишлаб чиқадилар;

Агросаноат комплекси департаменти томонидан сўралган зарур ахборотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаносгт комплекси департаменти бошлиғи ва унинг ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари учун белгиланган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари татбиқ этилиши белгилаб кўйилсин.


6. Ходимларнинг лавозим маошларига юқори малака, компьютер тежникаси билан ишлашда кўникмаларга эга бўлганлиги учун мехнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган фонди доирасида махсус устамалар белгиланишига рухсат этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 7 январдаги

5-сон қарорига

1-ИЛОВА


Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат

комплекси департаментининг

ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ



Лавозимлар номи


Штатдаги

ходимлар сони


Тариф сеткаси

бўйича разряд


Асосий ойлик

маош


1.

Департамент бошлиғи


1

19

3145

2.

Бошлиқ ўринбосари - бўлим бошлиғи


1

18

2995

3.

Бўлим бошлиғи


3

17

2850

4.

Бош мутахассис


9

15

2565

5.

Етакчи мутахассис


4

14

2425

6.

Катта инспектор


2

9

1755


Жами:


20

х

50985




















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск