Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.1996 й. 188-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.1996 й.

N 188



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 15 майдаги ПФ-1464-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси бошқарувининг ташкилий тузилмаси, марказий аппаратининг тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси 2, 3, , 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони 487 нафар этиб, улардан марказий аппарат ходимлари - 63 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан 24 нафари қўшимча ажратилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қўшимча равишда Вазир ўринбосари - Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозими киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари, шунингдек 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин. Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланадилар.

Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг маҳаллий органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.


3. Белгилансинки, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси марказий аппаратини ва унинг ҳудудий органларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вззирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан нархларни тартибга солиш фондига тушадиган тушумларнинг бир қисми ҳисобига ижтимоий ривожлантириш ва тизим ходимларини моддий рағбатлантириш фондини ташкил қилишга рухсат этилсин. Ўзбқкистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий ривожлантириш ва Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари харажатлари учун республика бюджетида зарур маблағларни назарда тутсин;

Қўмитага ва унинг жойлардаги органларига моддий-техника ресурслари, анжомлар, жиҳозлар берсин ва учта енгил автомобилга лимит ажратсин;

нарх сиёсати соҳасида функцияларни амалга оширишни ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлик марказий аппарати ва унинг жойлардаги органлари тузилмасига бир ҳафта муддатда ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш тегишли ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда бир ой муддатда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳар Мустақиллик майдонидаги 5-уйга жойлаштирилсин.


8. Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 6 фезралдаги 63-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 23 майдаги

188-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

қўмитасининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ



Қўмита раиси










Қўмита ҳайъати (7 киши)

















Қўмита марказий аппарати


(63 киши)














Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳузуридаги 9-8 кишидан иборат монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари





  



Туман, шаҳар молия бўлимлари ҳузуридаги монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўйича 1-3 кишидан иборат инспекторлар





Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари ходимларининг умумий сони 487 киши (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 23 майдаги

188-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раис - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Услубиёт ва монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигини такомиллаштириш бошқармаси

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бошқармаси

Хўжалик субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда монополияга қарши талабларга риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси

Монополияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси

Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналар давлат реестри бошқармаси

Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 23 майдаги

188-сон қарорига

3а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ




Раис - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари























Раиснинг биринчи ўринбосари




Раиснинг ўринбосари















Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси


Услубиёт ва монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигини такомиллаштириш бошқармаси



Монополияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси











Оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими


Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бошқармаси



Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналар давлат реестри бошқармаси





Ишлар бошқармаси


Хўжалик субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда монополияга қарши талабларга риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси




Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 23 майдаги

188-сон қарорига

4-ИЛОВА



Монополиядан чиқариш ва рақобатни

ривожлантириш ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ


Бошқарма бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари - монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи

Хўжалик субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда монополияга қарши талабларга риоя этилишини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўлими

Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналар давлат реестри бўлими

Маъмурий-хўжалик бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 23 майдаги

188-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

ҳудудий бошқармаларининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ

Бошқарма бошлиғи





Бошлиқ ўринбосари


Маъмурий-хўжалик бўлими


Бошлиқ ўринбосари - монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи









Хўжалик субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда монополияга қарши талабларга риоя этилишини назорат қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқлари муҳофаза қилинишини таъминлаш бўлими





Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш ва монополист корхоналар давлат реестри бўлими


Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск