Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 31.01.1996 й. 44-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 январдаги

44-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат

кадастри Бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси ("Ўзгеодезкадастр") топография-геодезия ва картография ишларини, шунингдек уларнинг бажарилиши устидан давлат геодезия назоратини амалга оширувчи ҳамда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Аэрогеодезия корхоналари, картография фабрикалари, ҳудудий геодезия ва кадастр хизматлари, Геоинформатика ва кадастр миллий маркази, Геодезия назорати давлат инспекцияси, илмий-тадқиқот бўлинмалари, ўқув юртлари ҳамда тасдиқланган уставлар ва низомлар асосида фаолият кўрсатувчи геодезия ва картография йўналишидаги бошқа муассасалар бош бошқармага бевосита бўйсунадилар.

2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга, ушбу Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар бошқарма фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

шаҳарлар ва шаҳарчаларда давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш, табиий ва хўжалик ресурсларнинг барча турларини комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторингини амалга ошириш учун тармоқ кадастрлари асосида табиий муҳит ва кўчмас мулк объектларининг Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш тамойилларини, илмий принциплари ва услубиятларини ишлаб чиқиш;

вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи кадастрларни юритиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;

ер ва кўчмас мулкдан фойдаланишнинг махсус қоидаларини белгилаш, ҳудудларни баҳолаш ва районлаштириш учун кадастр суратга олишларни амалга ошириш;

халқ хўжалиги тармоқларини ва аҳолини топография-геодезия, картография муҳандислик-геодезия ва кадастр хизматлари билан таъминлаш.


4. Бош бошқарма асосий вазифаларига мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

ривожлантириш истиқболларини белгилаш, янги геоахборот технологиялари ва тизимларини жорий қилиш соҳасида устувор давлат илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги координаталар ва баландликларнинг ягона тизимида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия ва аэрокосмик суратга олиш ишларини бажариш;

Ўзбекистон Республикасининг табиий-ресурс имкониятларини энг тўлиқ ва ишонарли ифодаловчи тематик, географик, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа махсус карталар, режалар ҳамда атласларни аэрокосмик ва кадастр ахборотини қўллаган ҳолда яратиш, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги табиий ресурслар ва кўчмас мулкларнинг географик, ҳуқуқий, хўжалик, экологик ва иқтисодий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва актуаллаштириш жараёнларини бошқаришнинг яхлит тизими сифатида Ўзбекистон Республикаси минтақалари, шаҳарлари ва шаҳарчаларининг мажбурий кучга эга бўлган давлат кадастрлари ягона тизимини, геоахборот тизимларини яратиш ҳамда юритиш;

солиқ солиш ставкаларини аниқлаш учун ер ва кўчмас мулкни кадастр суратга олишларни, ер майдонларини сертификациялаш ва комасациялашни, ҳудудларни баҳолаш ва районлаштиришни амалга ошириш, шаҳарлар ва шаҳарчалар кўчмас мулки кадастрларини яратиш учун кўчмас мулкни  юридик ва жисмоний шахсларни расмийлаштириш тадбирида қатнашиш;

манфаатдор идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимини ва кадастр маълумотларидан фойдаланиш қоидаларини яратиш ва юритишга оид қонунчилик ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

Давлат кадастрлари ягона тизими хизматининг таркибий бўлинмаларига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш;

координаталар ва баландликларнинг ягона тизимини сақлаш ҳамда аниқлаш соҳасида яқин хорижий давлатларнинг геодезия, картография ва кадастр хизматлари билан илмий-техника ҳамда ишлаб чиқариш алоқаларини ўрнатиш, геодезия ва картография маҳсулотларига норматив-техникавий талабларни келишиб олиш ва биргаликдаги ишларни бажариш;

Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини белгилашда, картага олишда ва демаркация қилишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда вилоятлар, туманлар ва аҳоли яшаш жойларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаш) ишларини ташкил этиш ва уларни олиб бориш;

давлат бошқарув органларини солиқларни ундириш, хўжалик, лойиҳа ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўладиган геодезия, картография ва кадастр маълумотлари ҳамда асослари билан белгиланган тартибда таъминлаш;

манфаатдор корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда фуқароларни зарур геодезия, картография ва кадастр маълумотлари ҳамда асослари билан шартнома асосида таъминлаш;

геодезия тармоқларини, картография ва кадастр материаллари ва маълумотларини уларни доимо янгилаб бориш йўли билан замонавий даражада сақлаш;

Ўзбекистон Республикасининг топографик-геодезия, картография, аэрокосмик ва кадастр ахбороти давлат фондини ташкил қилиш ҳамда юритиш;

геоахборот тизимларини тузиш ва юритиш, топографик-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга оширишга оид норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси билан умумий давлат чегараларига эга бўлган давлатлар билан шартнома асосида геодезия, топография ва картография ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда геодезия, картография ва кадастр соҳаси кадрларини узлуксиз ўқитиш ва тайёрлаш тизимини ташкил қилиш;

республика ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда академия институтлари билан биргаликда давлат геодезия тармоқларини, космик табиатшунослик, топография, кадастр ва аэрокосмик суратга олишларни, муҳандислик-геодезия ишларини, геоахборот технологияларини, геодезия асбобсозлиги ва бошқаларни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш муаммолари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни, ишланмаларни ташкил қилиш;

манфаатдор идоралар билан биргаликда табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналарда махсус геоахборот мониторингларини ташкил қилиш ҳамда юритиш;

қайси идорага мансублигидан қатъи назар, барча турдаги топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини метрологик таъминлашни ташкил қилиш ва юритиш;

республикани геодезия ва фотограмметрик асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

янги ерларни ўзлаштириш, шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш, фойдали қазилмаларни қидириш, шунингдек, мамлакат тарихини қайта тиклаш ва сақлашни илмий асослаш учун аҳоли яшаш жойлари, сув манбалари, кон-руда корхоналари, археологик ва маданий ёдгорликлар, қишлоқ хўжалиги ерлари, табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар манбалари ва шу кабилар топографияси ҳамда топонимикаси тўғрисидаги тарихий сана ва маълумотларни ўрганиш.

шаҳарлар ва шаҳарчаларда давлат ер кадастрини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини аэрокосмик съёмка материаллари, турли масштаблардаги режа-картография асослари, топография асослари, топография ишлари ва давлат ер кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар билан белгиланган тартибда таъминлаш.

Янги ерларни ўзлаштириш, шаҳарларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш, фойдали қазилмаларни қидириш, шунингдек, мамлакат тарихини қайта тиклаш ва сақлашни илмий асослаш учун аҳоли яшаш жойлари, сув манбалари, кон-руда корхоналари, археологик ва маданий ёдгорликлар, қишлоқ хўжалиги ерлари, табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар манбалари ва шу кабилар топографияси ҳамда топонимикаси тўғрисидаги тарихий сана ва маълумотларни ўрганиш.


5. Бош бошқармага Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бош бошқармада бошлиқ (Раис), ўринбосарлар, Бош бошқарманинг бошқа раҳбар ходимлари, шунингдек Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-топография хизмати бошлиғидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Бош бошқарма ходимлари сони ва тузилмасини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.


6. Бош бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликларда, идораларда, жойлардаги давлат ҳокимияти органларида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини ривожлантиришда иштирок этиш, турли мақсадларда фойдаланиш манфаатларини кўзлаб, шунингдек, параллелизм ва бир-бирини такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадларида республикада уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб бориш;

қайси идорага мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларда топография-геодезия, картография, аэрокосмик ва кадастр материалларидан ҳамда маълумотларидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва ушбу материалларни ҳисобга олиш, кўпайтириш ҳамда сафлашни назорат қилишни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида физикавий-географик номлар шаклларини стандартлаштириш ишларида қатнашиш;

геодезия, картография ва кадастр масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш, бошқа давлатларнинг геодезия ва кадастр хизматлари билан муносабатлар ўрнатиш, чет элларда ҳукуматлараро битим ва контрактларга мувофиқ топография-геодезия ишларини бажариш;

тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда қайта тузиш, ташкил қилиш ва тугатиш, уларнинг уставларини тасдиқлаш;

ишларни бажариш юзасидан лицензиялар бўлмаган, аниқлик белгиланган стандартларга номувофиқ бўлган ва технологиялар бузилган ҳолларда топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини қонунчиликда белгиланган бутунлай тўхтатиб қўйишгача бўлган таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;

кўчмас мулк билан бўладиган барча ишларда ва суд текширишларида, зарур бўлган ҳолларда вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг кадастр хизматларини жалб қилиб, кадастр ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни бажариш;

Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш учун зарур бўлган маълумотнома ва бошқа маълумотларни вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан олиш;

илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, жорий этиш, хўжалик ҳисобидаги консалтинг бўлинмаларини ва вақтинчалик ижодий жамоаларни ташкил қилиш;

янги кадастр тизимларини ташкил қилиш ишларини бажариш учун айрим вазирликлар ва идораларнинг ихтисослашган корхоналари ҳамда ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилиш.


7. Бош бошқарма ўз ваколати доирасида, топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга оширишга доир, барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-техникавий ҳужжатлар чиқаради.


8. Бош бошқарма бошлиғи:

Бош бошқарманинг ушбу Низомда белгиланган ваколати доирасида, Бош бошқарма тизимидаги бўлинмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва кадастр ишларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар чиқаради, норматив-техникавий ҳужжатларни тасдиқлайди, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қўшма ҳужжатлар чиқаради;

барча давлат органларида ва корхоналарида Бош бошқарма манфаатларини ифодалайди, шартномалар тузади, банкларда счётлар очади, белгиланган ходимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Бош бошқарма марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;

"Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини ташкил қилади ҳамда мувофиқлаштиради;

Бош бошқарма тасарруфида бўлган давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини контракт асосида лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


9. Бош бошқарма геодезия, картография ва давлат кадастри муаммолари бўйича илмий-техника ва ишлаб чиқариш журналини, илмий асарларни, ўқув-услубий қўлланмаларни, ахборот ва реферат тўпламларини, реклама проспектларини нашр қилади.


10. Геодезия, картография ва кадастр ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, ягона илмий-техника сиёсатини белгилаш, мамлакатимиз ва чет эл фани, техникаси, технологияси ва илғор тажрибасининг энг янги ютуқларидан фойдаланиш ва уларни жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун Бош бошқармада олимлар, юқори малакали мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат Илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг ҳақидаги Низом Бош бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.


11. Бош бошқарма даврий ҳисоботни тузади ҳамда тегишли давлат органларига тақдим этади. Бош бошқарма ўзига бириктирилган мулкни хўжалик жиҳатидан тўлиқ юритиш ҳуқуқини амалга оширади.


12. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, ўз таркибига кирувчи корхоналар ҳамда ташкилотларнинг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланс тузади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга, шунингдек, фирма бланкларига эга бўлади.

Бош бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 4-модда






























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск