Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1993 й. 294-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1993 й.

N 294



ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ,

ИДОРАЛАРНИНГ УМУМИЙ-МАЖБУРИЙ

ТУСДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ ВА УЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказганлик учун олинадиган йиғим миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилсин, Ҳуқуқий экспертизадан ўтказганлик учун олинадиган йиғим сўммасининг 80 фоизи республика бюджетига, 20 фоизи эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилинадилар.

4. Адлия вазирлиги томонидан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатига олинмасдан қабул қилганлиги ёки рўйхатга олингандан сўнг келишилмасдан уларга ўзгартирилар киритганлиги аниқланган ҳолда Вазирлик ҳалқ суди орқали ушбу ҳужжатларнинг бекор қилинишини талаб қилиш, шунингдек, хўжалик суди орқали айбдор томондан энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эгадир. Ушбу сумма республика бюджетига ўтказилади.

Судларга бундай даъволар билан чиқилганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат божи тўлашдан озод қилинади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 17 июндаги

294-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг

умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлариинг

ҳуқуқий экепертизаси ва уларни давлат

рўйхатига олиш тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1992 йил 8 январдаги Фармонига ва Ўзбакистон Республикаси Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳақидаги Низомга мувофиқ Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва давлат рўйхатига олади.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар фуқаролар, хатти-харакатларининг умумий мажбурий қоидалари жорий қилинаётган, ушбу тартибни бузганлик учун бирон-бир масъулият белгиланаётган, шунингдек, мазкур бошқарув органи тизимига кирмаган корхоналар ва ташкилотларнинг бажариши мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар (буйруқлар, низомлар, йўриқномалар ва бошқалар)ни тайёрлаётанларида уларнинг лойиҳаларини зкспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тадқим этишга мажбурдирлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик давлат қўмитаси ва идора тақдим этган норматив ҳужжатнинг лойиҳаси олингандан кейин 30 кун мобайнида уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш шарт.

Норматив ҳужжатнинг лойиҳаси йиғимлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган ҳолда хуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қабул қилинади.


4. Вазирлик давлат қўмитаси, идоранинг тақдим этган норматив ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлганда Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатига олади. Агарда норматив ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид нормалар мазжуд бўлса Адлия вазирлиги тегишли хулоса билан лойиҳани пухта ишлаб чиқиш учун қайтаради.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг давлат рўйхатига олинган умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг махсус реестрини юритади.


6. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ўзгарганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралардан давлат рўйхатига олинган умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатлари қонунга мувофиқлаштирилишини талаб қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар бир ой муддатда ҳужжатларга тегишли ўзгаришлар киритишлари ва Адлия вазирлигига тақдим этишлари шарт.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган норматив ҳужжатларга ўзгаришлар киритилганда ёки улар бекор қилинганда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ўзгаришлар лойиҳаларини хуқуқий экспертизадан ўтказиш учун тақдим этишлари лозим. Норматив ҳужжатларга киритилаётган ўзгаришлар ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 6, 25-модда.





















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск