Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.11.1992 й. 518-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 10 ноябрдаги

518-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси ("Ўздавжамғарма") давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бўйсунади.


2. "Ўздавжамғарма" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йўриқномаларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар "Ўздавжамғарма"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, бозор муносабатларини шакллантириш жараёнида республиканинг мулкий ҳуқуқлари ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

давлат мулки объектларини мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантиришдан тушган маблағларни устувор умумдавлат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифаларини ҳал этишга сафарбар қилиш.


4. "Ўздавжамғарма" ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

акциядорлар жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларнинг сармоясидаги унга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган давлатга тегишли акциялар (ҳиссалар, пайлар)га эгалик қилиш функциясини амалга оширади;

акциядорлар (пайчилар)нинг умумий йиғилишларида, жамиятлар ва ширкатларнинг кенгашлари ва бошқарувларида, унга тегишли акциялар (ҳиссалар, пайлар) бўйича мулк эгаси сифатида давлатнинг ваколатларини рўёбга чиқаради;

давлатлараро акциядорлар жамиятларида Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган акцияларнинг эгаси функциясини амалга оширади, шунингдек, ўзининг ваколатли вакилларини бу жамиятлар бошқарувларига вакил қилиб юборади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган давлат корхоналари ва ташкилотлари ижара шартномаларининг эгаси функциясини амалга оширади;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағларни, давлат корхоналари ва ташкилотларини ижарага олганлик учун тўловларни, янгидан ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан акциядорлар жамиятларига айлантирилган жамиятларнинг акцияларини сотищдан тушган даромадларни жамлайди;

давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича комиссиялар ишида иштирок этади;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнидан тушувчи маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва юқори турувчи органларга киритади;

ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан самарали фойдаланиш ва уни сақлаш устидан назоратни таъминлайди;

ўз ҳудудий бошқармаларининг фаолияти устидан ташкилий ва услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;

"Ўздавжамғарма" ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича республика вазирликлари давлат қўмиталари, идоралар, концернлар, уюшмалар, шунингдек маҳаллий давлат ва бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тартибга солувчи қонунчилик ва меъёрий актлар лойиҳаларини, шунингдек, хўжалик фаолияти масалаларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда қатнашади;


5. "Ўздавжамғарма"га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

давлатга тегишли бўлган акциялар (ҳиссалар, пайлар) бўйича бошқариш ҳуқуқини давлат бошқарувининг бошқа органларига, концернлар, уюшмалар, корпорациялар ва бошқа хўжалик уюшмаларига бериш;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акциядорлар жамиятларига уларни ривожлантириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун шартнома асосида бериш;

акциядорлар жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари, ширкатларнинг акциялари (ҳиссалари, пайлари)ни сотиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қарори бўйича давлатга тегишли акцияларни сотиш, шунингдек, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус жамғармаларининг, холдинг компанияларнинг акцияларига алмаштириш бўйича аьмолларни бажариш;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳокимликлар, концернлар, уюшмалар, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар, бевосита бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлардан ўз фаолияти учун зарур бўлган маълумотнома, статистика ва ахборот материалларини олиш;

давлат акциялари улушига мувофиқ акцияларнинг бир қисми давлат мулки ҳисобланган акциядорлар жамиятлари директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилишда, йил якунлари бўйича бу жамиятлар фаолияти натижаларини тасдиқлашда, кейинги йил аъмоллари режасини тасдиқлашда ҳамда акция эгаларига юклатиладиган бошқа ҳаракатларда қатнашиш.


6. Давлат мулки объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар, давлат корхоналари ва ташкилотларини ижарага олганлик учун тўланадиган ҳақлар янгидан таъсис этиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан қайта ташкил этилган акциядорлар жамиятларининг акцияларини сотишдан тушган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан махсус очиладиган счётда жамланади ва:

Ўзбекистон Республикаси қарзларини тўлашга:

республика халқ хўжалигини таркибий қайта қуришни маблағ билан таъминлашга;

Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тенглаштиришни маблағ билан таъминлашга;

қонун билан белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилади;

Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тўлаш, уларни тақсимлаш, улардан фойдаланиш, ҳисобга олиш ва тушган маблағларни назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.


7. "Ўздавжамғарма" Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари ҳузурида белгиланган тартибда ўз ҳудудий бошқармаларини ташкил этади ҳамда уларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади. Ҳудудий бошқармалар бевосита "Ўздавжамғарма"га, шунингдек, ҳузурида ташкил этилган молиявий органларга бўйсунадилар, юридик шахс ҳисобланадилар, банкда ўз ҳисоб-китоб счётларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳрга эга бўладилар.

Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳокимликлар ва "Ўздавжамғарма" раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


8. "Ўздавжамғарма"га Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари - Жамғарма раиси бошчилик қилади;

"Ўздавжамғарма" раиси Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва унинг ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради, Жамғарма марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади ва уларнинг шахсан жавобгарлиги даражасини белгилайди.

"Ўздавжамғарма" раиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган икки нафар ўринбосарга эга бўлади. Ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш "Ўздавжамғарма" раиси томонидан амалга оширилади.

"Ўздавжамғарма"да бошқарув ташкил этилади, унинг таркибига "Ўздавжамғарма" раиси, унинг икки ўринбосари ва бошқарув аъзолари киради, уларнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.


9. "Ўздавжамғарма" марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

"Ўздавжамғарма" раиси ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартиш киритиш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритиш ҳуқуқига эгадир.

"Ўздавжамғарма" марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги Низом "Ўздавжамғарма" раиси томонидан тасдиқланади.


10. "Ўздавжамғарма" раиси ўз ҳуқуқ доирасида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий бошқарув органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, концернлар, уюшмалар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва фармойишлар чиқаради.


11. "Ўздавжамғарма" раиси, унинг ўринбосарлари, марказий аппарат ходимлари, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ва ходимлари бевосита ёки бошқа шахслар орқали "Ўздавжамғарма" ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан сотиш учун тайёрланадиган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Мазкур чеклашлар қайд қилиб ўтилган мансабдор шахслар ишлайдиган бутун муддат давомида ва улар эгаллаб турган лавозимларидан бўшаганларидан кейин икки йил мобайнида амал қилади.


12. "Ўздавжамғарма" юридик шахс ҳисобланади, банкда ўз хисоб-китоб счётига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.

































Время: 0.0212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск