Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.1992 й. ПФ-449-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитетини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.08.1992 й.

N ПФ-449



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА

ДАВЛАТ КОМИТЕТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш, жаҳон ҳамжамиятига қўшилиш шароитида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва истиқболларини аниқлашга доир тахмин ва таҳлил ишларининг юқори даражада бўлишини таъминлаш, миллий ҳисоб-китоблар тизимини изчиллик билан жорий этиш, халқаро меъёрлар ва андозаларга мос келадиган пухта ва ишончли статистика ахборотини шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон тараққиёти истиқболларини белгилаш комитети билан Ўзбекистон Республикаси статистика давлат комитети негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети ташкил қилинсин.


2. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тараққиёт истиқболини белгилаш ва статистика ҳудудий бўлинмалари негизида қуйидагиларни ташкил қилсинлар:

Қорақалпоғистон Республикасида


- Иқтисодиёт ва статистика вазирлиги;


республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида


- Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари;


республика шаҳарлари ва районларида


- Иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимлари.


Белгилаб қўйилсинки, мазкур органлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва районларнинг ҳокимиятларига бўйсунадилар, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети эса услубий раҳбарлик қилиб, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб туради.


3. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

Ўзбекистонни тараққий эттириш, унинг устувор йўналишлари ва ташқи иқтисодий алоқалари стратегиясини ишлаб чиқиш, жаҳон ҳамжамиятига киришни, жаҳон бозоридаги аҳволни эътиборга олган ҳолда республика халқ хўжалиги мажмуини самарали тарзда ихтисослаштириш;

Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг концепцияларини, қисқа муддатли ва истиқболдаги режаларини, катта иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, халқ хўжалигининг моддий-молиявий мутаносиблиги, табиий, меҳнат захираларидан, вужудга келтирилган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш борасидаги тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш;

республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини белгилаш ва аниқлаш соҳасида республиканинг иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимиятлар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

республика аҳолисининг моддий фаровонлигини ошириш, унинг энг ночор табақалари ижтимоий муҳофазасини мустаҳкамлашга оид таклифларни асослаб бериш, халқнинг турмуш даражасини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш йўллари ҳамда йўналишларини белгилаш;

бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнига таҳлилий ва тахминий баҳо бериш, хўжалик механизмини, бошқарув шакллари ва усулларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

халқ хўжалиги тузилмасини қайта қуришга ва маблағ сарфлаш сиёсатини шакллантиришга рақобатга қодир тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарни устун даражада ривожлантиришга, ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштиришга, Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятлар, шаҳарлар ва районларни комплекс равишда тараққий эттиришга доир таклифларни тайёрлаш;

хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, чет эл маблағларидан самарали фойдаланиш соҳасидаги йўналишларни белгилаш;

ягона статистика сиёсатини ўтказиш, халқ хўжалиги ишларининг таркиб топаётган шароитини, бозор муносабатларига ўтишни, нарх-наво ўзгаришини, хилма мулкчилик шаклларининг ривожланишини, маълумотларни йиғиш ва уларга ишлов беришнинг илғор тизимлари жорий этилишини; компьютерлар кенг татбиқ қилинишини акс эттирувчи ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини жорий этиш ҳамда республика ҳисоб марказининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

миллий ҳисоб-китоб ва халқ хўжалиги баланси тизимининг услубиятини ишлаб чиқиш, бутун статистикани босқичма-босқич замонавий халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқ ҳолга келтириш.


4. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитети ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этиш учун мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Истиқболни белгилаш ва статистика давлат комитетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиб, комитетнинг низоми ва тузилмасини тасдиқласин.


6. "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг Тараққиёт истиқболини белгилаш комитетини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 13 февралда чиқарилган Фармон ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов






















































Время: 0.0029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск