язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳузуридаги Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.1992 й. 360-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 августдаги

360-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат

қўмитаси ҳузуридаги Республика илмий-техника

ва патент-лицензия ахбороти маркази тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси ҳузуридаги Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази, давлат илмий-техника сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Реслубликаси илмий-техника ахбороти ва патент-лицензия фаолияти тизимини шакллантиришни ҳамда унинг ишини мувофиқлаштиришни таъминловчи орган ҳисобланади.

Республика илмий-техника ва патент-лицензия маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек, патент-лицензия фаолияти соҳасидаги халқаро ҳуқуқий нормаларга, Олий Кенгаш қарорларига, Президентнинг фармонларига, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


2. Республика илмий-техника ва патент-лицензия марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси давлат илмий-техника сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун илмий-техника ахбороти ва патент-лицензия фаолияти соҳасида таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида интеллектуал имкониятларни ривожлантиришга, кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналари ва товар белгиларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган фан ва техникада муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизими фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш;

патент-лицензия фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикасининг давлат манфаатларини ва фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи патент жамғармасини шакллантириш;

илмий-техника, патент ва конъюнктура-иқтисодий ахборотнинг халқ хўжалиги эҳтиёжларига ва давлат илмий-техника сиёсатининг тегишли вазифаларига йўналтирилган ахборот тармоғи замонавий тузилмаларини шакллантириш;

патент бериш ишларини юритиш ва илмий-техника ахбороти соҳасида илмий-тадқиқот, услубият ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

фан-техника тараққиётинииг тенденцияларини, халқ хўжалиги тармоқларида ишлаб чиқаришнинг техникавий ва ташкилий даражасини таҳлил қилиш; "фан" ва "ишлаб чиқариш" соҳаларининг инновация жараёнларида мувофиқлашуви ва ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

патент-лицензия фаолияти соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни ташкил этиш ва бошқариб бориш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ахборот тизимига тўлиқ киришини таъминлаш.


3. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази белгиланган вазифаларга мувофиқ:

а) Фанлар академияси, тармоқ академиялари, тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда саноат ва интеллектуал мулк масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини ишлаб чиқади; патент-лицензия фаолияти, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини бажариш, тадқиқотлар натижаларини жорий этиш, ахборот таъминотини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тузади;

б) Давлат патент жамғармасини, шунингдек, фан-техника ютуқлари жамғармасини бутлайди; илмий-техника ва патент ахбороти банкларини шакллантиради, тармоқ ва ҳудудий маълумот базалари ташкил этиш, улардан самарали фойдаланишни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;

в) маҳсулотларнинг рақобатга бардошлилигини баҳолаш, жаҳон бозори ва ички бозорни ўрганишга, энг аввало, илмий-техник фаолият соҳасида, шунингдек, Ўзбекистон учун устувор аҳамиятга эга бўлган тармоқлар бўйича ўрганишга доир патент-конъюнктура тадқиқотлари ўтказади;

г) етакчи тармоқлардаги техникавий даража ҳамда кенг жорий этишга тавсия қилинадиган энг муҳим фан-техника ютуқлари тўғрисида раҳбар органларга ҳар ойда билдиришлар тайёрлайди ва тақдим этади; Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ топшириғига кўра ахборотни танлаб тарқатиш тизими бўйича материалларни, алоҳида тармоқлар ва ишлаб чиқаришларни ривожлантириш йўллари тўғрисидаги тавсиялар билан бирга уларнинг ҳолати ҳақидаги таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва тақдим этади;

д) саноат мулки объектларига берилган ватанимиз ва хорижий талабномаларнинг давлат экспертизасини ташкил этади ва ўтказади, саноат ва интеллектуал мулк объектларининг давлат реестрларини юритади;

е) илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан бажарилган лицензияларни сотиш ишларини олиб боради ва таклифлар тайёрлайди, шунингдек, чет элдан лицензия сотиб олиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ж) экспертизанинг саноат мулки объектларига берилган талабномалар бўйича қарорига эътироз ва шикоятларнинг Аппеляция кенгаши томонидан кўриб чиқилишини ташкил этади, ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа мурожаатларини кўриб чиқади;

з) бошқа ташкилотлар билан биргаликда ахборот технологиялари ва тизимларини такомиллаштириш, ахборотни қайта ишлаш ва узатишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва ривожлантириш, маълумотлар базаси ва банкларини генерациялаш ишларини олиб боради;

и) саноат мулкини ва илмий-техника ахборотини, шу жумладан, патент ишончномалари берилган ходимларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича мутахассислар тайёрлашни, уларнинг малакасини ошириш вв аттестациядан ўтказишни ташкил қилади; саноат мулки, унинг ҳуқуқий ва патент-ахборот таъминоти соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилади ва ўтказади;

к) фан-техника ютуқлари ва илғор ишлаб чиқариш тажрибаси тўғрисида тармоқлараро ахборот айирбошлашни ташкил қилади;

фан-техника ютуқларини жорий этиш бўйича вазирликлар ва идораларга, концернлар, уюшмалар ва алоҳида корхоналарга тавсиялар ишлаб чиқади; янгиликни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради;

л) илмий-техника тарғиботи ишларини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради; кўргазмалар, кенгашлар, семинарлар, танловлар ва бошқаларни ўтказади;

м) ҳуқуқий муҳофаза ва саноат мулки объектларидан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади, халқаро илмий-техника алоқаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

н) ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича расмий бюллетенлар, ахборот материаллари, журналлар ва бошқа адабиётлар нашр этишни ташкил этади; ахборот материалларини кўпайтиришни ва микрофильм қилишни амалга оширади.


4. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти марказига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) ихтиролар, саноат намуналари, фойдали моделлар, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига берилган талабномаларни кўриб чиқиш; Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи давлат муҳофаза ҳужжатларини бериш ва эълон қилиш;

б) идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси муассасалари ва ташкилотларида бажариладиган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

в) чет элга патент бериш ва лицензия фаолияти, фан-техника ютуқларини жорий этиш устидан назоратни амалга ошириш;

г) патент ишончномалари берилган ходимларни аттестациядан ўтказиш ва рўйхатга олиш;

д) Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ розилиги билан вазирликлар, идоралар, Фанлар академияси, тармоқ академиялари, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлардан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;

е) муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, халқаро ҳамкорлик, патент-ахборот маҳсулотлари, ишлар, хизматларга тарифлар ва баҳолар белгилаш, саноат мулки ва илмий-техника ахбороти соҳасида идоравий корхоналарни ташкил этиш, қайта тузиш ва тугатиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига таклифлар киритиш;

ж) Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ билан келишган ҳолда ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича расмий бюллетенлар, ахборот материаллари ва журналлар нашр этиш;

з) инновацияларни реализация қилишни, янги буюмларнинг бошқарувчи намуналари ва ўрнатилувчи туркумларини тайёрлашни жадаллаштириш учун кичик корхоналар, қўшма ишлаб чиқаришлар, Вақтинчалик ижодий ва жорий этиш жамоалари ташкил қилиш.


5. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази таркибига таркибий бўлинмалар сифатида Илмий-техника ахбороти давлат жамғармаси (бош ташкилот) ва Патент идораси киради, уларнинг тузилмаси ва улар тўғрисидаги низом ФТДҚ томонидан тасдиқланади.


6. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази директор томонидан бошқарилади.

Бош директор, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ томонидан тайинланади, Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази бош директори юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди.


7. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази ҳузурида директор (Илмий кенгаш раиси), директор ўринбосарлари, асосий бўлинмаларнинг раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ вакиллари, шунингдек, республиканинг етакчи мутахассисларидан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.

Илмий кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ томонидан тасдиқланади.

Илмий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади;

давлат илмий-техника сиёсатини амалга ошириш доирасида Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

Республикада илмий-техника ахбороти ва патент-лицензия фаолияти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази фаолиятининг режалари ва ҳисоботларини, кадрлар тайёрлаш, бўш лавозимларга сайлаш ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш.


8. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази ўз ҳуқуқ доирасида қарорлар қабул қилади, буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, уларнинг бажарилишини ташкил қилади ва текширади.


9. Республика илмий-методика ва патент-лицензия ахбороти марказининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ томонидан тасдиқланади. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази директори зарурат бўлганда тузилмага ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартишлар киритади.


10. Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган гербли муҳрга ва тўртбурчак муҳрга эга бўлади.