Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.05.1992 й. 225-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 майдаги

225-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Гидрометеорология бош

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Гидрометеорология бош бошқармаси ("Бошгидромет") Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология тизимига раҳбарликни амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

"Бошгидромет" гидрометеорология соҳасида тармоқлараро бошқарувни ва республиканинг бутун ҳудудида табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини кузатишни амалга оширади ҳамда унга топширилган фаолият соҳасининг аҳволи ва ривожланиши учун жавоб беради.


2. "Бошгидромет" Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мазкур Низом, гидрометеорология бўйича халқаро шартномалар асосида фаолият кўрсатади.


3. "Бошгидромет" зиммасига қуйидагилар юклатилади:

республика халқ хўжалиги, аҳолиси ва мудофаасини гидрометеорологик таъминлаш, гидрометеорологик кузатишлар давлат тизимини ва табиий муҳитнинг ифлосланиши, унинг оқибатларини кузатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш;

аҳоли ва халқ хўжалиги учун етказиладиган зарарни камайтириш, хавф ёки зарарнинг олдини олиш мақсадида фавқулодда вазиятларга олиб келувчи ёки жиддий зарар етказувчи стихияли гидрометеорологик ҳодисалар ва табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида олдиндан огоҳлантириш тизимини амалга ошириш, шунингдек, офатлар, ҳалокатлар оқибатларини тезда бартараф этиш;

гидрометеорологик характеристикалар устидан кузатишларни амалга ошириш, об-ҳавони, дарёларда сувнинг оз-кўплиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини, иқлимнинг ўзгаришини узоқ муддатли ва қисқа муддатли прогноз қилишни яхшилаш, табиий муҳит ифлосланишининг мониторингини амалга ошириш ва такомиллаштириш, радиоактивлик ҳам шу жумлага киради, ионосферанинг ҳолатини, радио тўлқинларнинг тарқалиши шарт-шароитларини ўрганиш бўйича ишларнинг илмий техникавий даражасини ошириш;

қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловлардаги ўсимликларнинг ҳолати, стихияли гидрометеорологик ҳодисаларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ, қуруқлик юза сувларининг ифлосланиши, унинг оқибатлари устидан мунтазам кузатишни ташкил этиш ва амалга ошириш, бу оқибатларни таҳлил этиш, ифлослантирувчи моддаларнинг чегаралар орасида кўчишини кузатиш;

гидрометеорологик ахборот тўплашни амалга ошириш, уни таҳлил этиш ва умумлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларини, корхоналар, муассасалар ва фуқароларни ҳақиқий ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар ва иқлимнинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги ахборот, фавқулодда вазиятлар юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган хавфли стихияли гидрометеорологик ҳодисалар, табиий муҳитнинг экстремал ифлосланиши тўғрисидаги шошилинч ахборот билан таъминлаш. Гидрометеорологик шароитларни, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини ўрганиш ва баҳолаш ишларини бажаришда "Бошгидромет" вазирликлар ва Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг бошқа органлари маълумотларидан фойдаланиши мумкин;

республика ҳудудидаги фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги, хавфли ва стихияли гидрометеорологик ҳодисаларнинг пайдо бўлиши, табиий муҳитнинг экстремал ифлосланиши тўғрисидаги, радиоактив ифлосланиш ҳам шу жумлага киради, шошилинч ахборот ва огоҳлантиришларни давлат бошқаруви органлари, фавқулодда вазиятлар бўйича комиссиялар, фуқаро мудофааси органлари орқали етказиш, ҳақиқий ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар ҳамда иқлимнинг ўзгариши тўғрисидаги жорий ахборот аҳолига давлат бошқаруви органлари ва оммавий ахборот воситалари орқали бу органлар билан келишилган схема бўйича етказилади;

Халқаро Метеорология Ташкилотининг Халқаро об-ҳаво хизмати тизимида минтақавий метеорологик марказ вазифасини бажариш;

гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш, вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажариладиган гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатувчи ишларни давлат назоратига олиш ва уларни мувофиқлаштириш;

истеъмолчиларни космик ва бошқа воситалар ёрдамида олинадиган табиий ресурслар тез ўзгарадиган параметрларининг узоқдан туриб олинган ўлчовлари маълумотлари билан таъминлаш;

стихияли офатлар, саноат ҳалокатлари ва бошқа фавқулодда вазиятлар районларида ҳалокат-қутқариш ва тиклаш ишларини гидрометеорологик ахборот билан таъминлаш;

давлат йўли билан сувни ҳисобга олиш ва давлат сув кадастрларини юритишда белгиланган тартибда иштирок этиш;

табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисида давлат гидрометеорология фонди маълумотларини ва давлат фонди маълумотларини юритиш, шунингдек, ахборотни марказлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш ва ўз ваколати доирасида уни бу фондларнинг истеъмолчиларига тақдим этиш;

гидрометеорология, табиий муҳитнинг ифлосланиши ва унинг оқибатлари, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш ва уни назорат қилиш муаммолари бўйича фундаментал ҳамда амалий илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш;

гидрометеорология ихтисоси бўйича радио операторлар ва ўрта малакали мутахассислар тайёрлаш, табиий муҳитнинг аҳволи, республика ҳудудидаги иқлим, агрометеорологик шароитлар ва сув ресурслари, табиий муҳитнинг ифлосланиши ва унинг оқибатлари тўғрисида илмий техникавий, илмий-амалий ва ўқув адабиёти тайёрлаш ва нашр этиш;

антропоген фаолиятнинг гидрометеорологик жараёнлар, иқлим, табиий муҳитга таъсирини таҳлил этиш ҳамда унинг зарарли оқибатларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда халқ хўжалиги тегишли тармоқларининг гидрометеорологик таъминоти, табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатиш ва уларни рўёбга чиқариш режалари ва схемаларини ишлаб чиқиш;

қурилишнинг лойиҳалаштирилиши учун гидрометеорологик характеристикалар ҳисоб-китоблари услублари ва табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси бўйича меъёр ва қоидаларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

ишлаб чиқариш кучлари ва йирик халқ хўжалиги иншоотларини жойлаштириш схемаларини гидрометеорологик асослаш, техник-иқтисодий асослашлар ҳамда бундай иншоотларни қуриш ва қайта қуриш лойиҳалари экспертизасида белгиланган тартибда иштирок этиш;

космик, гидрометеорологик ахборотларни, табиат ресурслари ахборотини олиш, тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатишнинг услублари ва техник воситаларини ишлаб чиқиш;

кузатишлар, алоқа, гидрометеорологик ахборот ва табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ва тарқатишнинг техник воситалари тизимларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда гидрометеорологик асбоблар, аппаратлар ва кузатишнинг бошқа техник воситалари, шу жумладан, табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатувчи воситалар, гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш воситалари рўйхатини аниқлаш, шунингдек, ана шу асбоблар ва аппаратларга талабларни ишлаб чиқиш, кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси эҳтиёжлари учун ишлаб чиқаришда қатнашиш ва уларни тақсимлаш;

гидрометеорологик характеристикалар, табиий муҳитнинг ифлосланиши устидан кузатишларнинг давлат тизимида ўлчаш натижаларининг (радиоактив ўлчаш ҳам шу жумлага киради) замонавий техник даражаси, бирлиги ва таққосланишини таъминлаш;

ўзига қарашли ташкилотлар фаолиятини метрологик таъминлашнинг асосий қоидалари, меъёрларини стандартлаштиришни амалга ошириш;

метеорологик назорат олиб бориш, шу жумладан, метеорологик, гидрологик, агрометеорологик асбоблар ва қурилмаларни текшириш ва аттестациядан ўтказиш;

гидрометеорология, иқлим ва унинг ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиши, атмосферанинг юқори қатламлари ва унинг озон қатламининг ҳолатини кузатиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик;

"Бошгидромет" мутахассислари, муҳандис-техниклари ва бошқа ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

уруш даврида Мустақил Давлатлар Ҳамдустлиги Бирлашган Қуролли Кучларини гидрометеорологик, геофизик ва радиометрик таъминлаш (ўз ваколати доирасида) ҳамда "Бошгидромет" ташкилотларини ана шу шароитларда ишлаш учун тайёрлаш;

махсус ҳарбий қисмларни комплектлаш бўйича ҳарбий-сафарбарлик ишларини олиб бориш;

"Бошгидромет" ташкилотларини ёпиқ режимда гидрометеорологик ва геофизик ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва беришга тайёрлаш;

режимли-махфий ва шифрли ишларни амалга ошириш.


4. "Бошгидромет"га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари, корхоналар ва ташкилотлардан "Бошгидромет" зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорология, гидрометеорологик ва бошқа геофизик жараёнларга таъсир кўрсатиш ва табиий муҳитнинг ифлосланиши бўйича материалларни олиш;

гидрометеорологик ахборот ва табиий муҳитнинг ифлосланиши тўғрисидаги ахборотдан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларга уларни бошқа Истеъмолчиларга беришга рухсат этиш;

давлат даражасидаги кузатиш пунктларини рационализациялаш ҳамда Гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгаш билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гидрометеорологик станциялар ва постлар, давлатлараро ва халқаро даражада табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатиш пунктларини ташкил этиш ва уларни тугатиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

Гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда ва Халқаро Метеорология Ташкилотида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси, Мустақил Давлатлар ґамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар, хорижий давлатлар мутахассисларини консультант сифатида жалб этиш;

ўз маблағлари, республика бюджети халқаро ва бошқа ташкилотлар, ҳомийлар, хусусий шахслар маблағлари ҳисобидан "Бошгидромет" мутахассисларини чет элга белгиланган тартибда хизмат сафарига юбориш ҳамда Мустақил Давлатлар ґамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар мутахассислари ва хорижий мутахассисларни қабул қилиш;

республика бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган асосий ишлар билан бирга хўжалик шартномалари асосида ихтисослаштирилган гидрометеорологик хизмат кўрсатиш ишларини бажариш, белгиланган тартибда корхоналарнинг муассислари бўлиш, мазкур Низомда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолиятни олиб бориш;

гидрометеорологик тадбирлар (ишлар)ни амалга ошириш устидан идорадан ташқари назоратни амалга ошириш.


5. "Бошгидромет"нинг ваколати доирасига қирувчи гидрометеорология ва табиий муҳит ифлосланишини кузатиш масалалари бўйича унинг кўрсатмалари вазирликлар ва Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг бошқа органлари, шунингдек, идоравий бўйсунишларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. "Бошгидромет" ўзига топширилган бошқарув соҳасига раҳбарлик қилишни бевосита Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази (ГММ), Ўзбекистон Республикаси табиий муҳитнинг ифлосланишини кузатиш маркази (ТМИКМ), Қорақалпоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси вилоятларидаги гидрометеорология марказлари ва гидрометеорологик бюролар орқали амалга оширади.


7. "Бошгидромет"га Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

"Бошгидромет" бошлиғининг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар.

Хизмат мақоми, моддий-маиший таъминоти, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига кўра "Бошгидромет" бошлиғи вазирга, бошлиқ ўринбосарлари - вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.


8. Гидрометеорология соҳасида давлат бошқаруви масалаларини ҳал этишни жамоа бўлиб ишлаб чиқиш, бу тармоқ фаолияти ва ривожланишининг энг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун "Бошгидромет"да ҳайъат тузилади. Унинг таркибига "Бошгидромет" бошлиғи, унинг ўринбосарлари лавозим бўйича кирадилар, шунингдек, Марказий аппарат айрим бўлинмаларининг, йирик муассасаларнинг раҳбарлари, етакчи мутахассислар ва олимлар кирадилар.

ҳайъатнинг шахсий таркиби "Бошгидромет" бошлиғининг тақдимига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат мажлислари заруриятга кўра, лекин ойида камида бир марта ўтказилади.


9. "Бошгидромет" ўзига қарашли корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, шунингдек, уларнинг Низомлари (уставлари)ни тасдиқлайди.


10. Гидрометеорология соҳасида муҳим муаммоларни кўриб чиқиш учун "Бошгидромет" ҳузурида илмий-техника Кенгаши тузилади.

Илмий-техника Кенгаши таркибига Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувининг манфаатдор органлари вакиллари, илмий ва жамоатчилик вакиллари киришлари мумкин.

Илмий-техника кенгашининг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом "Бошгидромет" бошлиғи томонидан тасдиқланади.


11. "Бошгидромет" юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.




























Время: 0.0259
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск