Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.04.1992 й. 159-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 2 апрелдаги

159-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари қўмитасини тузиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг конституцион кафолатлари ва талабларини амалга ошириш, фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, уларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқларини, Қонун олдида барча динларнинг, диний маслаклар ва эътиқодларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек, давлат органлари билан диний марказлар ва ташкилотларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш ва қалин ҳамкорликларини таъминлаш, уларнинг МДҲ давлатлари ва хорижий мамлакатлар билан алоқаларини мувофиқлаштириш учун тузилган давлат органи ҳисобланади.

Дин ишлари бўйича қўмита маслаҳатчилик, экспертлик, назоратчилик ва маълумот бериш вазифаларини бажаради.


2. Дин ишлари бўйича қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


3. Дин ишлари бўйича қўмита ўзига юклатилган вазифалар ва ваколатларни бажариш учун:


диний марказлар, ташкилотлар, диний ўқув юртлари, диний нашриётлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунининг фуқароларнинг динга нисбатан ўз муносабатини белгилаш ва ифодалаш, ҳеч қандай тўсиқсиз динга эътиқод қилиш ва диний маросимларни бажариш, шунингдек, фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар, ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқларига кафолат берувчи талабларининг бажарилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига кўра виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятига дахлдор меъёрий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади, қўмитага тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари бўйича расмий эксперт хулосаларини тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра диний ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда, шунингдек, республикадаги дин ишлари бўйича давлат органига ўхшаш чет мамлакатлар муассасалари билан муносабатларда унинг номидан иш кўради;

давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган ва фаолият кўрсатаётган барча мазҳаблардаги диний ташкилотлар билан қалин ҳамжиҳатлигини ва ҳамкорлигини ўрнатишни таъминлайди;

диний ташкилотларнинг илтимосига кўра давлат органлари билан келишувларга эришишда кўмак беради ва уларнинг ҳал қилиши талаб этиладиган масалалар бўйича зарур ёрдам кўрсатади;

республика ичида ва унинг ташқарисида турли диний маслакдаги диний ташкилотлар ўртасида ўзаро тушунишни ва чидамлиликни мустаҳкамлашга ёрдам беради;

давлат сиёсатида республиканинг тегишли адлия органларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган барча мазҳабдаги диний ташкилотларнинг манфаатларини ифодалайди;

вазирликларга, давлат қўмиталари ва идораларга, мансабдор шахслар ва фуқароларга Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қўлланиш тартиби (виждон ва диний маслак эркинлиги масалалари бўйича давлат принципларини амалга ошириш қисми) тўғрисида тушунтиришлар ва маслаҳатлар беради;

республика вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари ва ташкилотларидан, шунингдек, давлат бошқарувининг маҳаллий органларидан “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг бажарилиши масалалари бўйича маълумотлар ва материалларни сўрайди ва олади;

республика вилоятлари, шаҳарлари ва ноҳияларининг ҳокимлари билан биргаликда барча диний масалаларни ҳал қилишда ягона давлат сиёсатини ўтказади;

Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотлар тўғрисида, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси ҳақида, шунингдек, виждон эркинлиги масалалари бўйича чет эл қонунлари ва халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар жамғармасини тузади;

ўз ҳуқуқ доирасига тегишли республика кенгашларини ва бошқа тадбирларни ўтказади.


4. Дин ишлари бўйича қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган раис бошчилик қилади.

Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган биринчи ўринбосарга ва ўринбосарга эга бўлади. Ўринбосарлар ўртасидаги вазифаларни қўмита раиси тақсимлайди, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари бўйича маслаҳатчилар ва референтларни биринчи ўринбосар биркитиб қўяди.


5. Диний экспертиза ўтказиш ва расмий эксперт хулосалари тайёрлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида эксперт кенгаши ишлайди, у барча мазҳаблардаги диний ташкилотлар вакилларидан, диншунослардан, инсон ҳуқуқлари муаммолари бўйича мутахассислардан иборат бўлади. Эксперт Кенгашининг шахсий таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарори билан тасдиқланади.


6. Дин масалаларини кўриб чиқишга кенг жамоатчиликни жалб қилиш учун зарурат бўлганда жойларда маслаҳат органи сифатида келишиш асосида вилоят, шаҳар ва ноҳия ҳокимининг ўринбосари бошчилигида маслаҳат кенгаши тузилади, унга барча мазҳаблардаги диний ташкилотларнинг, диний бирлашмаларнинг вакиллари, олимлар, амалиётчи мутахассислар киради.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби акс эттирилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.













Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск