Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.1992 й. 147-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.1992 й.

N 147



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг ягона ташқи иқтисодий фаолиятини юритиш, ташқи бозорда умумдавлат манфаатларини таъминлаш, чет мамлакатлар билан иқтисодий, техникавий ва савдо-сотиқ ҳамкорлигининг самаралилигини ошириш, бу соҳани бошқаришни такомиллаштириш, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига халқаро майдонда самарали ишлашлари учун зарур шароит яратиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг стратегик масалалари бўйича таклифларини, халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ягона ташқи иқтисодий фаолият юритишни таъминлаш, республика ҳудудида ташқи иқтисодий фаолиятнинг давлат томонидан бошқарилишини амалга ошириш, вазирликлар, идоралар, ташқи иқтисодий ташкилотлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон манфаатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишига қандай риоя қилинаётганлигини назорат қилиш;

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро иқтисодий ташкилотлар ва бирлашмалар, чет мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар ишида қатнашиш, республиканинг тегишли вазирликлари ва идораларининг улардаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари қатнашчилари идоралари билан ташқи иқтисодий соҳасида келишилган сиёсатни ўтказишда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

республика ҳудудида жойлашган ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари сифатидаги корхоналар ва ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш, хорижий фирмаларни, компанияларни, ташкилотларни аккредитация қилиш;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси билан биргаликда товар-молия кредитларининг миқдорлари ва йўналишларини, уларга хизмат кўрсатишни, шунингдек, валюта билан ўз харажатини ўзи қоплаш принциплари асосида йирик инвестиция маблағларини аниқлаш, кредитлардан қандай фойдаланаётганлигини назорат қилиш;

қўшма корхоналар ва бошқа ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг фаолиятларини текшириш учун аудитор хизматини ташкил этиш, экспорт ва импорт товарларини, йирик ташқи иқтисодий лойиҳалар ва дастурларни эркин экспертиза қилиш, хорижий инвестициялардан мақсадли ва самарали фойдаланишни назорат қилишни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасинннг чет мамлакатлардаги савдо вакилликларининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;

вазирликка бириктирилиб қўйилган номенклатура бўйича умумреспублка аҳамиятига эга бўлган товарлар билан экспорт-импорт аъмолларини ўтказишни, экспорт ва импорт тузилмаларини яхшилашга оид таклифларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;

республикада ва хорижда ташқи иктисодий фаолият учун кадрлар тайёрлашни ва уларни стажировкадан ўтказишни ташкил этиш;

тижорат-ахборот ва реклама ишларини олиб бориш, республикада ва хорижда халқаро ва чет эл кўргазмалари ҳамда ярмаркаларини ўтказиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига:

ўзига берилган ваколат доирасида барча вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий ҳокимият органлари, қайси идорага бўйсуниши ва мулкий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ва корхоналарнииг бажариши мажбурий бўлган меъёрий услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

ташқи иқтисодий алоқаларнинг хўжалик ва ташкилий механизмини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, республика иқтисодиёт органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, қайси идорага бўйсуниши ва мулкий шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш;

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини комплекс текшириш, ташқи иқтисодий фаолиятни бирмунча тўхтатиб туриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, суд органларига республиканинг қонунларини бузувчи ва Ўзбекистоннинг иқтисодий манфаатларига зиён етказувчи ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига нисбатан уни тугатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

ташқи иқтисодий фаолият, божхона статистикаси юзасидан ҳисобот статистика маълумотлари олиш;

ташқи савдо юкларига транпорт-экспедиторлик хизмати кўрсатиш, уларни республика ҳудудида, шунингдек, асосий дарё портларига, темир йўл чегара станцияларига жойлаш, ишлов бериш ва эълон қилиш тизимини такомиллаштиришга оид тадбирларни ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги йўли бўйича чет мамлакатларга қисқа муддатли ва узоқ муддатли хизмат сафарларига юбориладиган халқ хўжалиги мутахассисларининг жўнаб кетишлари тўғрисида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиш;

ривожлантириш, рағбатлантириш, кадрларни тайёрлаш фондларини ва бошқа марказлаштирилган фондлар яратиш учун идораларга қарашли ташкилотлар, фирмалар, корхоналарнинг даромадларидан сўм ва валюта ажратмаларининг нормативларини белгилаш;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг расмий таклифи билан Ўзбекистонга келувчи чет эл делегацияларининг республика ҳудудида яшаши ва транспорт харажатларини сўмларда тўлашига рухсат этилади.

4. Белгилансинки, республика вазирликлари, давлат қўмиталари, концернлари ва идоралари билан тузилган савдо-иқтисодий шартномаларнинг, шунингдек, мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар билан тузилган шартномалар ва битимларнинг барча лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида албатта экспертиза қилинади ва ҳисобга олинади.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги республиканинг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мутахассислари бошчилигида хусусий ва давлат чет эл фирмалари ва компаниялари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик қилиш лойиҳаларини экспертиза қилиш, контрактлар, шартномалар ва битимларнинг ижросини назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳи тузсин.

Божхона қўмитаси, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Миллий авиакомпания, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги 1992 йилнинг 15 апрелидан бошлаб ташқи савдо юкларини фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг белгиси бўлганда расмийлаштириш ва ташиш учун қабул қилсинлар.


5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ўртоқ Султонов):

икки ҳафта муддат ичида вазирлик тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Халқ Хўжалиги Ютуқлари Кўргазмаси негизида таркибида ахборот-консультатив, кўргазма ва меҳмонхонага оид комплекслар бўлган тижорат-реклама маркази ташкил этиш тўғрисидаги фармойиш лойиҳасини киритсин.


6. Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридагя доимий вакили (ўртоқ Саидов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ваколатхонасини жойлаштиришда кўмаклашсин.


7. “Ўзшартномасавдо” Давлат-акционерлик уюшмаси (ўртоқ Шарипов), Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги (ўртоқ Искандаров), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ўз базалари объектларини қуриш ва тузатиш учун моддий-техника ресурсларининг лимитларини белгиланган тартибда ажратишни назарда тутсинлар.


8. Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг талабномалари бўйича зарур миқдорда алоқа воситаларини ажратсин.


9. Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев), Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Аҳметов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига марказий аппаратнинг қўшимча 10 та енгил автомобилини сақлаш учун зарур лимит маблағлари ажратсинлар.

Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан тузилган шартномалар бўйича вакилларнинг минтақавий бошқармаларига хизмат кўрсатиш учун енгил автомобиллар ажратсин.


10. Ички ишлар вазирлиги (ўртоқ Алматов) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг талабномаларига кўра қўриқлаш-гувоҳнома билан кириш тартибини ташкил этиш тўғрисидаги масалани белгиланган тартибда ҳал қилсин.


11. Тошкент шаҳар ҳокими ўртоқ Фозилбеков Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги берган талабномага мувофиқ Куйбишев районининг Поленов кўчасида вазирликнинг ташқи савдо фирмалари биноларини қуриш учун ер майдони ажратсин.


12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 350-сон, 1990 йил 26 июндаги 242-сон, 1990 йил 12 октябрдаги 330-сон, 1990 йил 31 октябрдаги 351-сон қарорлорини, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 27 мартдаги 69-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси (ўртоқ Ҳамидов)га юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск