Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.03.1992 й. 139-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 24 мартдаги

139-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Геодезия ва картография

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия ва картография бошқармаси* (“Ўзгеодезия”) топография-геодезия ва картография ишларини давлат томонидан бошқариш республика органи ҳисобланади.


2. Бошқарма бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Бошқарма таркибига тўла хўжалик ҳисобида бўлган ва бюджетдан маблағ билан таъминланадиган, тасдиқланган уставлар ва низомлар асосида ишлайдиган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар киради.


3. Бошқарманинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалигини, фан, мудофаа ва аҳолисини барча турдаги суратга олишлар, хариталар, геодезия ва нивелир маълумотлари, муҳандислик-геодезия ва маркшейдерлик ишлари билан таъминлашдан иборатдир.


4. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

геодезия, топография, картография ва маркшейдерлик ишларини ривожлантиришнинг республика илмий-техника ҳамда ишлаб чиқариш дастурларини тайёрлаш ва бажаришни ташкил этиш, тематик, географик, табиатни муҳофаза қилиш ва бошқа махсус хариталар, режалар ва атласларни тузиш;

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги координатлар ва баландликларнинг ягона тизимида геодезия ва нивелир ишларини амалга ошириш;

координатлар ва баландликларнинг ягона тизимини сақлаш ва аниқлаш соҳасида МДҲ давлатларининг давлат геодезия ва картография хизматлари билан илмий-техника ҳамда ишлаб чиқариш алоқалари ўрнатиш, геодезия ва картография маҳсулотларига норматив-техникавий талабларни келишиб олиш, биргаликдаги ишларни режалаштириш ва бажариш;

ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ва контрактлар бўйича чет элларда топография-геодезия ишларини бажариш;

халқ хўжалиги, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жойлар хусусида картография, фотография каби турли шакллардаги ахборотларга, шунингдек, космос орқали олинган маълумотлар ва рақамли материалларга бўлган талабларини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини белгилашда, харитага олишда демаркация қилишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турли идоралар томонидан бажариладиган топография-геодезия ва картография ишларини лицензиялаш;

ушбу ишларни, уларни бажарувчиларнинг маблағ билан таъминланиш манбаларидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, давлат томонидан ҳисобга олиб бориш;

корхоналар ва ташкилотларнинг ўзлари бажарадиган геодезия ва картография ишларининг технологияси ҳамда сифатига амал қилишларини давлат томонидан назорат қилиб бориш;

доимий равишда режали янгилаб бориш йўли билан геодезия шохобчаларини ва хариталарини замонавий ҳолатда сақлаш;

республика картография фондини юритиш ва доимий равишда янгилаб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг “Ер ҳақида” Қонунини, барча турлардаги кадастрини, экологик ва бошқа дастурларини картографик жиҳатдан таъминлаш;

табиий офатлар районларини картография-геодезия жиҳатидан тезкорлик билан таъминлаш;

нашр этиладиган хариталарда Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини, шунингдек, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳияларнинг чегараларини белгиланган тартибда график жиҳатдан тўғри чизиш;

Ўзбекистон Республикаси билан умумий давлат чегараларига эга бўлган давлатлар билан икки томонлама тузилган шартномалар асосида геодезия, типография ва картография ишларини мувофиқлаштириш;

масъулиятини ва пировард натижалардан манфаатдорлигини ошириш мақсадида тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг иқтисодий мустақиллигини ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси геология, геодезия ва картография ходимлари касаба уюшмаси марказий қўмитаси билан биргаликда топография-геодезия ва картография ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнаткашларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш.


5. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив актларга, ушбу Низомга амал қилади.


6. Бошқармага Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бошқармада Бошқарманинг бошлиғи (раис), ўринбосарлар, шунингдек, Бошқарманинг, манфаатдор вазирликларнинг, давлат қўмиталари ва идораларнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Хайъат аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарма ҳайъати ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида Бошқарманинг ҳуқуқ доирасига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади. Ҳайъат қарорлари Бошқарма бошлиғининг буйруғи билан ҳаётга татбиқ этилади.

Бошқарма аппаратининг тузилиши ва ходимлари сонини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


7. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликларда, давлат қўмиталарида, идораларда, маҳаллий бошқарув органларида, топография-геодезия ва картография ишларини режалаштиришда иштирок этиш, кўплаб мақсадларда фойдаланиш манфаатлари йўлида, шунингдек, параллелизм ва бир-бирини такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадларида республикада уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб бориш;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналарда ва ташкилотларда топография-геодезия, картография ва аэрокосмик материаллардан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳамда ушбу материалларни ҳисобга олиш, кўпайтириш ва сақлашни назорат килишни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида физикавий-географик номларнинг шаклларини стандартлаштириш бўйича ишларда қатнашиш;

халқаро ташкилотларда геодезия ва картография масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан вакиллик қилиш, бошқа давлатларнинг геодезия хизматлари билан муносабатларни ўрнатиш;

тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни белгиланган тартибда қайта ташкил қилиш, барпо этиш ва тугатиш, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг уставларини тасдиқлаш;

ишларни бажариш юзасидаи лицензиялар мавжуд бўлмаганда, белгиланган аниқликка мувофиқ бўлмаганда ва технологиялар бузилганда, қонунчиликда белгиланган, уларни тўлиқ тўхтатиб қўйишгача бўлган чораларни қўллаш;

Бошқарма ҳузурида бўлинмалар - уюшмалар, кичик корхоналар, илмий марказлар ва бошқаларни ташкил этиш.


8. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарманинг ушбу Низомда белгиланган ҳуқуқ доирасида Бошқарма тизимидаги бўлинмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида топография-геодезия, муҳандислик-геодезия, картография ва маркшейдерлик ишларини амалга оширувчи бошқа ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар чиқаради, зарур ҳолларда эса Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда қўшма актлар чиқаради;

барча давлат ташкилотларида ва корхоналарида Бошқарма манфаатларини ҳимоя қилади, шартномалар тузади, банкларда счётлар очади, Бошқарма марказий аппаратининг штатлар рўйхатини тасдиқлайди;

Бошқарманинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил қилади, Бошқарув тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг ишларини мувофиқлаштириб боради;

Бошқарма тасарруфидаги давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарларини контракт асосида ишга тайинлайди ва ишдан бўшатади.


9. Геодезия, топография ва картография ишларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, ягона илмий-техника сиёсатини белгилаш, мамлакатимиз ва чет эл фани, техникасининг энг янги ютуқлари ҳамда илғор тажрибалардан фойдаланиш ва уларни жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун Бошқармада олимлар, юқори малакали мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Илмий-техника кенгашининг таркибини ва унинг тўғрисидаги низомни Бошқарма бошлиғи тасдиқлайди.

Энг муҳим ишлаб чиқариш масалаларини ҳал этиш учун Бошқармада раҳбарлар Кенгаши тузилади. Унинг таркибига корхона ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари, ҳайъат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси геология, геодезия ва картография касаба уюшмаси МҚ раиси киради. Раҳбарлар Кенгашига Бошқарма бошлиғи бошчилик қилади.


10. Бошқарма даврий ва йиллик ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда тегишли давлат органларига тақдим этади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Бошқарма тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятини назорат қилиб боради.

Бошқарма унга биркитилган мулкларни хўжалик жиқатидан юритиш ҳуқуқини амалга оширади.


11. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга эга бўлади, ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг балансларини ҳисобга олган ҳолда йиғма баланс тузади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади. Бошқарма топография-геодезия ва картография ишларини бажаришга ҳамда бошқа мақсадларга лицензиялар бериш учун махсус номерли муҳрга эга бўлади.

Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.








































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск