Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ерости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.1991 й. 125-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил   10 майдаги

125-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал

ресурслар қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси жумҳурият геология-қидирув тармоғини бошқаришнинг иттифоқ-жумҳурият органи ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон ССЖ Президентм ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Геология вазирлигига бўйсунади, уларнинг манфаатларини ифодалайди ҳамда улар томонидан унга мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.


ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси хўжалик ҳисоби шароитларида ишлайди, жумҳурият ҳудудини геологик жихатдан комплекс ўрганиш, халк хўжалигининг қидириб топилган минерал хом ашё заҳираларига эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ барча масалаларни мустакил олиб боришни ва ҳал қилишни таъминлайди, ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ССЖ Иттифоқида, шунингдек, чет элларда жумҳурият манфаатларини ифодалайди.


ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қумитаси ўз фаолиятида ССЖИ конунларига, ССЖИ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистрн ССЖ Президентининг фармонларига, қарорларига за фармойишларига, мазкур ҳужжатларда кўзда тутилган холларда эса, шунингдек, ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг, ССЖИ Геология вазирлигининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив актларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


2. Қуйидагилар ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:


жумҳуриятнинг минерал хом ашё базасини ҳар томонлама ривожлантиришни, халқ хўжалигининг қидириб топилган фойдали қазилмалар заҳираларига эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш, минерал хом ашё ва ер ости сувлари ресурсларини прогнозлаш ва баҳолаш учун зарур маълумотларни олиш, улардан фойдаланишнинг экологик ва оқилона шароитларини аниқлаш, саноат ва фуқаро қурилишини истиқболли жойлаштириш учун муҳандислик-геологик асосларни тайёрлаш, ер ости бойликлари ҳақидаги билимларни оширадиган ва ер ости бойликларидан окилона фойдаланишни ташкил этишга ёрдам берувчн бошка маълумотларни олиш мақсадида ер ости бойликларини геологик ўрганиш;


фойдали қазилмалар заҳираларининг давлат балансини ва конлар кадастрини олиб бориш;


ер ости бойликларини геологик ўрганиш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини олиб бориш;


қайси идорага бўйсунишидан, мулкчилик шаклидан ва молиявий манбаларидан қатъи назар, барча ташкилотлар томонидан бажариладиган геология-қидирув ишларини давлат томонидан рўйхатга олиб бориш;


минерал хом ашёларнинг ва фойдали қазилмалар заҳираларининг кондицияларини тасдиқлаш.


3. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:


ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси билан биргаликда жумҳуриятнинг минерал хом ашё базасини такрорий ишлаб чиқариш ва янада кенгайтириш суръатларини ҳамда бунинг учун зарур бўлган инвестицияларни асослайди;


жумҳуриятнинг минерал хом ашё базасини жорий ва истиқболли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ва ССЖИ Геология вазирлигига тасдиқлаш учун тақдим этади;


жумҳуриятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳаларининг минерзл ресурслардан оқилона фойдаланиш қисмини ишлаб чиқишда, ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича умумиттифоқ ва жумҳуриятлараро дастурларни тузишда ва рўёбга чиқаришда иштирок этади;


тармоқдаги геология-қидирув, илмий-тадқиқот, тематик, геоэкологик, тажриба-конструкторлик ишларининг ва бошқа ишларнинг асосий йўналишларини белгилайди; ўз ваколати доирасида бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан бажариладиган геология-қидирув ишларининг йўналишларини, уларни мувофиқлаштириш учун, кўриб чиқади;


халқ хўжалиги объектларини қуриш учун тадқиқотлар ўтказади ва майдонларда конлар йўқлиги тўғрисида хулосалар беради;


илмий прогнозлашни такомиллаштириш, фойдали қазилмалар конларини қидириб топиш ва ўрганиш методикасини, геология-қидирув ишлаб чиқариши техникаси ва технологиясини такомиллаштириш масалаларида ягона илмий-техникавий сиёсатни мувофиқлаштиради ва ўтказади;


давлат буюртмаларини жойлаштиради, тармоқнинг корхоналари ва ташкилотлари томонидан бажариладиган геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиявий таъминлайди, геология-қидирув ишлари учун, қайси идорага бўйсунишидан қатъи назар, корхоналарга ажратиладиган маблағлардан окилона фойдаланишни назорат қилади;


минерал хом ашё ресурслари заҳираларининг аҳволи ва улардан фойдаланиш бўйича жумхурият ва минтақавий ахборот тизимларининг ривожланишини таъминлайди, ахборотномалар, тўпламлар, каталоглар, методик хужжатлар тайёрлайди;


Иқтисодиёт қўмитаси билан келишилган ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича фойдали қазилмаларнинг конларини саноат миқёсида ўзлаштиришга жалб қилишга рухсатнома (лицензия) беради;


кон қазувчи корхоналарнинг саноат учун аҳамиятини йўқотган, қазиб олиш вақтида нобуд бўлган ёки кейинги геология-қидирув ишлари ёхуд конларни ўзлаштириш пайтида тасдиқланмаган фойдали қазилмаларни баланс заҳиралари ҳисобидан чиқариш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади;


Қўмита тасарруфидаги корхоналарга минерал ресурсларни қазиб олишда, қайта ишлашда ва сотишда, ўз корхоналарини, шу жумладан, хорижий шериклар иштирокида корхоналар ташкил қилишда ёрдам кўрсатади;


ташкилотлар билан биргаликда моддий-техника ресурсларини сарфлашнинг илмий асосланган нормаларини шакллантиришни, давлат буюртмалари учун марказлашган тартибда ажратиладиган ресурсларнинг лимитларини тақсимлашни амалга оширади, жумҳурият таъминот органларида моддий-техника таъминоти масалаларини мувофиқлаштиради, улгуржи савдони ривожлантиришда ҳамда етказиб берувчилар билан бевосита алоқаларни ўрнатишга, моддий ресурсларни реализация қилишга, шартномаларни ўз вақтида тузишга, иккиламчи ва маҳаллий ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради;


хўжалик ҳисобини мустаҳкамлаш, бозор муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, ташкилотларнинг рентабеллигини ошириш, асосий ва оборот маблағлардан ҳамда банк кредитларидан самарали фойдаланиш бўйича иш олиб боради, тасарруфидаги корхоналарнинг молиявий фаолиятини яхшилашга ёрдам беради, шартномалар бўйича улардан тушадиган маблағлар ҳисобига марказлашган фондни ташкил этади;


бухгалтерлик ва статистик ҳисобни такомиллаштиради, назорат-тафтиш ишини ташкил этади, тасарруфидаги ташкилотларнинг бухгалтерлик ҳисоботларини ҳамда балансларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, қўмитанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти тўғрисида бухгалтерия ва статистик ҳисоботларни тузади;


бозор муносабатларини ривожлантириш шароитларида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг шакл ва усулларини, иш ҳақини такомиллаштириш, тармоқ ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;


устун йўналишлар бўйича геология-қидирув ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганишни ташкил этади ва тасдиқлайди;


ўз тасарруфидаги корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштиради;


меҳнат шароитларини яхшилаш, хавфсизлик ва саноат санитарияси қоидаларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза этиш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва тузатиш бўйича тадбирларнинг бажарилишига ёрдам беради;


кадрларни таиёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни, шунингдек, резервни шакллантиришни амалга оширади;


ўз тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг манфаатлари йўлида белгиланган тартибда Ўзбекистон ССЖ, ССЖИ вазирликлари ва идораларининг бошқа корхоналари ва ташкилотлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг фирмалари билан маҳсулотларни, хом ашё ва хизматларни айирбошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.


4. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:


белгиланган тартибда Қўмита корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;


банкда ҳисоб-китоб счётларини ва бошқа счётларни очиш;


тасарруфидаги барча ташкилотлар ва объектларни, шунингдек, геология-қидирув ишларини амалга оширувчи бошқа идораларнинг корхоналарини Қўмита ваколатларига кирувчи масалалар бўйича текшириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларини ўтказишни эса тегишли назорат органлари билан биргаликда текшириш;


жумҳуриятнинг тегишли вазирликлари, идоралари, корхоналари ва ташкилотлари билан келишувга мувофиқ уларнинг мутахассисларини текширишлар ўтказишга жалб қилиш;


ССЖИ Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган ҳисобот бериш шакли бўйича ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳақидаги маълумотларни корхоналар ва ташкилотлардан олиш;


ўз ваколати доирасида ЎзССЖ ҳудудида геология-қидирув ишларини ва ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширадиган вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар учун, кўчки ҳодисалари бўйича эса халқ депутатлари маҳаллий Советлари учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар чиқариш, йўриқномалар ва кўрсатмалар бериш, улар бузилган ҳолларда белгиланган тартибда ишларни тўхтатишгача чоралар кўриш.


5. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига Ўзбекистон ССЖ Президенти тайинлайдиган ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши тасдиқлайдиган Раис бошчилик қилади. Қўмита Раисининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайдиган ўринбосарлари бўлади. Ўринбосарлар ўртасида вазифаларни Қўмита Раиси тақсимлайди.


6. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида Қўмитанинг Раисидан (раис), раис ўринбосарларидан, шунингдек, бошқа раҳбар ходимлардан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Ҳайъат аъзоларини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.


Қўмита ҳайъати ўз мажлисларида геология-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ташкилотлар ва умуман Қўмита томонидан режаларнинг ва бошқа топшириқларнинг бажарилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улардан фойдаланиш, раҳбар органлар, юқори ташкилотлар қарорлари ва кўрсатмаларининг ҳамда ўз қарорларининг бажарилишини назорат қилиш масалаларини кўриб чиқади, тасарруфидаги корхоналарнинг ҳисоботларини, шунингдек, Қўмита ваколатига кирувчи бошқа масалаларни эшитади.


Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Раиснинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Раис ва ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар бўлган ҳолларда Раис Вазирлар Маҳкамасига вужудга келган келишмовчилик ҳақида хабар бериб, ўз қарорини ўтказаверади, ҳайъат аъзолари эса ўз навбатида мазкур жойга ўз мулоҳазаларини маълум қилишлари мумкин.


7. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Раиси Қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Раис ўринбосарларининг, бўлим бошлиқлари ва структуравий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди.


Раис Қўмита ваколатлари доирасида тасарруфидаги корхоналарнинг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини текширади; Қўмита аппарати тузилишини, штатлар жадвалини, ходимларга иш ҳақи тўлаш ҳақидаги низомни, шунингдек, ўзига бевосита бўйсунувчи ташкилотларнинг уставларини (низомларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди, Қўмита тасарруфига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини, шунингдек, Қўмита аппарати ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.


Қўмита Раиси зарур ҳолларда Ўзбекистон ССЖнинг бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда буйруқлар ва йўриқномалар чиқаради.


8. Қўмита фойдали қазилмалар заҳираларини тасдиқлаш учун Қўмита Раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ССЖ фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича давлат комиссиясини тузади. Ўзбекистон ССЖ фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низом Қўмита Раиси томонидан тасдиқланади.


9. ЎзССЖнинг минерал хом ашё заҳираларини экологик ўрганиш, истиқболли баҳолаш ва кўпайтириш билан боғлиқ энг муҳим йўналишларни ва иш натижаларини кўриб чиқиш, мамлакатимиздаги ва чет эл фани ва техникасининг янги ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланиш ва уларни жорий қилиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун Қўмитада юқори малакали мутахассислардан, илмий-тадқиқот институтларининг, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши тузилади.


Илмий-техника кенгашининг таркибини ва унинг тўғрисидаги Низомни Раис тасдиқлайди.


10. Аппарат ва Қўмита ҳузуридаги ташкилотлар тасарруфдаги корхоналар ва ташкилотлардан тузилган шартномаларга мувофиқ тушадиган маблағлар ҳисобига сақланади.


11. ЎзССЖ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон ССЖ Давлат герби акс эттирилган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.

































Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск