Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.08.1992 й. 360-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 3 августдаги

360-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника

давлат қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ) Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган давлат илмий-техника сиёсатини шакллантирувчи ва амалга оширувчи орган ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Кенгаш қарорларига, Президентнинг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.

Ўзбекистон Респубпикаси ФТДҚ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ фаолиятининг бош вазифалари ва йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

илмий-техника тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаш ҳамда молиявий, моддий-техника ва бошқа ресурсларни уларни ривожлантириш учун жамлаш;

давлат йўли билан қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий-ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари тизимини барпо этиш ва унинг мавжуд бўлишини таъминлаш, фан ва техника ривожланишини рағбатлантириш ва тартибга солиш, фан ва техника ютуқларини халқ хўжалигига жорий этиш;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат устуворликларини таъминлаш, илмий-техника дастурини шакллантириш, рўёбга чиқариш ва бошқариб бориш; фундаментал тадқиқотлар давлат дастурларини ишлаб чиқишда академия, олий ўқув юртлари ва тармоқ фанини мувофиқлаштириш; фан ва ишлаб чиқариш, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасини давлат илмий-техника сиёсати доирасида бу органларнинг тегишли тузилмалари орқали мувофиқлаштириш;

фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро фойдали иқтисодий негизга, бозорга хос бўлган ўзаро муносабатларга ўхшаш шаклларига асосланган алоқасини ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш;

патент-лицензия хизмати, илмий-техника ахбороти тизимини, илмий кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишни, илмий-техникавий лойиҳалар ва дастурларнинг давлат экспертизасини, "фан" тармоғи бўйича капитал қурилишни ўз ичига олувчи фан ва техника соҳаси инфраструктурасини ташкил этиш ва ривожлантириш;

халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни рўёбга чиқаришда давлат манфаатларини таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ ўзи учун белгиланган вазифаларга мувофиқ:

а) республика Фанлар академияси, тармоқ академиялари, вазирликлар ва ташкилотлар билан биргаликда республиканинг илмий-техникавий имкониятлари ҳолатини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда унинг ривожланиш тенденцияларини жаҳон фани ва техникасининг бир қисми сифатида белгилаш ишларини ташкил этишни таъминлайди; ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга қаратилган илмий-техникавий тараққиёт устуворликларини белгилайди;

б) фан ва техника ривожланиши бўйича муҳим илмий-техникавий муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ бўлган давлат буюртмаларини шакллантиради; давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларга, марказий манбалардан ажратиладиган моддий-техника ресурсларига, шу жумладан, валюта ажратмалари ва импорт бўйича етказиб бериладиган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда уларни тақсимлаш лойиҳаларини тайёрлайди;

в) Олий Кенгаш қўмиталари, Фанлар академияси, тармоқ академиялари, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда фан ва техника масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини, илмий тадқиқотларни, тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш, жорий этиш, ихтирочилик, патент-лицензия ишлари, кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади;

г) фундаментал тадқиқотлар давлат дастурларини ишлаб чиқишни ва рўёбга чиқаришни ҳамда эришилган натижалардан фойдаланишни мувофиқлаштиришни таъминлайди; республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат устуворликларини илмий-техникавий таъминлаш дастурларини шакллантириш, рўёбга чиқаришни мувофиқлаштиради ва тартибга солади;

д) янги технологиялар ва ишлаб чиқаришларни давлат йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминловчи учинчи томон сифатида инновациялар эгаларининг уларнинг истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларининг бозор шакллари ривожланишига кўмаклашади;

е) патент-лицензия хизмати, илмий-техника ахбороти тизими органларининг фаолиятига, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга услубий раҳбарликни амалга оширади; илмий-техника тараққиётининг энг муҳим йўналишлари бўйича таҳлилий ахборот тайёрланишини таъминлайди;

илмий-техника ютуқлари тарғиб қилинишини ташкил қилади, илмий-техника ахбороти органларининг ноширлик фаолиятини мувофиқлаштиради;

ж) хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасида вазирликлар ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштиради; корхоналар ва ташкилотларнинг хорижий юксак технологиялардан фойдаланиш, қўшма ишлаб чиқаришлар ва корхоналар ташкил этиш тўғрисидаги таклифларини тезроқ рўёбга чиқаришга кўмаклашади; Ўзбекистон Республикасининг халқаро илмий-техника ташкилотларида ва дипломатик миссияларда вакиллик қилишини таъминлайди; илмий-техника ютуқларини чет элда тарғиб қилишни ташкил этади, уларнинг ташқи бозорда олға томон ҳаракат қилишига кўмаклашади; лицензияларни сотиш ишларига раҳбарлик қилади; ўз ваколати доирасида олимлар ва мутахассисларнинг чет эл хизмат сафарларига боришини ташкил этади;

з) халқ хўжалиги тармоқларининг илмий-техникавий даражасини, имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини вақти-вақти билан комплекс таҳлил қилишни амалга оширади; илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ташкилотларни саралаб давлат текширувидан ўтказади, зарур ҳолларда илмий муассасалар фаолияти йўналишини ўзгартириш, кам самара берувчи ташкилотлар ва муассасаларни тугатиш тўғрисида таклифлар киритади; вазирликлар ва идораларнинг янги ташкилотлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади;

и) комплекс илмий тадқиқотларни лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишларни бажариш, халқ хўжалигида инновацияларни кўламли ўзлаштириш пайтида фан ва техника соҳасидаги улкан ютуқлар учун Ўзбекистон Республикасининг мукофотларини таъсис этиш ва фахрий унвонларини беришни ишлаб чиқади ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда таклиф киритади;

к) Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ томонидан тақсимланадиган давлат бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш; фан ва техника соҳасида давлат буюртмаларининг ижроси; давлат дастурларининг амалга оширилиши; илмий-техника ахбороти ва патент-лицензия хизмати органлари иши, илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг ривожланиши устидан назоратни амалга оширади.


4. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) давлат илмий-техника сиёсатини амалга оширишни таъминлаш учун илмий-техникавий ва эксперт кенгашлари, вақтинчалик жамоалар, муҳандислик марказлари, кичик ва қўшма корхоналар, технополислар, техника парклари ташкил этиш; инновация жамғармалари, бирлашмалар, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг муассиси ва қатнашчиси бўлиш; ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

б) илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва корхоналарига уларнинг розилиги билан илмий тадқиқотлар ва ишланмалар ўтказишга давлат буюртмалари бериш;

в) тармоқлараро йирик илмий-техникавий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизалар ўтказиш учун республика Фанлар академиясини, тармоқ фанлар академияларини, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамиятини, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик ва технология ташкилотларини, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасалар, бирлашмалар ва корхоналарни, шунингдек, алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб этиш;

г) Қўмита ва ўзига қарашли муассасалар ходимларини хорижий илмий-ташкилий ва патент-ахборот марказларига стажировкага, иш тажрибасини ўрганишга, ўзаро фойдали тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, патент жамғармаларини шакллантириш учун юбориш;

д) тармоқлараро йирик илмий-техникавий дастурларни ҳал этиш, муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган муҳим янги техника, технология ва материалларни ишлаб чиқиш бўйича танловлар ўтказиш;

е) илмий-техника тараққиётининг республика учун устувор йўналишлари бўйича илмий-техникавий лойиҳалар ва дастурлар давлат экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

ж) музокараларда иштирок этиш ҳамда республика Ҳукуматининг топшириғига кўра давлатлараро илмий-техникавий ҳамкорлик масалалари бўйича шартномалар ва битимларни имзолаш, республика тадқиқот ва конструкторлик-технология ташкилотларининг ўзаро фойдали муносабатлар асосида етакчи хорижий илмий ва техника марказлари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишига кўмаклашиш, илмий кадрларни ўқиш, стажировка ва ишлаш учун чет элга хизмат сафарига юбориш тўғрисида таклифлар киритиш;

з) республика ва халқаро илмий-техника конференциялари, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ташкил қилиш;

и) вазирликлар ва идоралар, Фанлар академияси ва тармоқ академиялари, концернлар, уюшмалар ва ҳокимликлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, шунингдек, республика Давлат статистика қўмитасидан қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;

к) давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим ишларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун давлат бюджетидан олинадиган маблағлар бўйича, шу жумладан, чет эл валютасида, танловларнинг ғолибларига бериш, шунингдек, белгиланган тартибда олимлар ва мутахассислар меҳнатига, шу жумладан, илмий-техника ва эксперт кенгашларида ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ томонидан жалб қилинадиган чет эл олимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун ўз тасарруфида захирага эга бўлиш;

л) Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва корхоналарида текширишлар ўтказиш; ўз ваколати доирасида вазирликлар ва идоралар бажариши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ Раисини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ амалга оширилади. Қўмита Раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ Раиси қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва у ўз функцияларини амалга ошириши учун, шунингдек, ўзига қарашли ташкилотлар ва муассасалар иши учун шахсан жавоб беради, Раис ўринбосарларининг, ҳайъат, илмий-техника кенгаши аъзолари ва қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг жавобгарлиги даражасини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ Раиси Ўзбекистон Республикаси вазири ҳуқуқига эгадир.


6. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Кенгаш қарорлари, Президентнинг фармонлари, республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар бажариши мажбурий бўлган қарорлар ва буйруқлар, йўриқномалар чиқаради.


7. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасида таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ҳайъат тузилади.

Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида Ўзбекистон Республикаси давлат илмий-техника сиёсатини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, аппарат ишини ташкил этиш даражасини ошириш ҳамда Қўмита ҳуқуқ доирасига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқади.

Ҳайъат қарорлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасининг қарорлари ва буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.


8. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ ўз ҳуқуқ доирасига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг доимий ишловчи қўмиталари ва комиссиялари, Вазирлар Маҳкамасининг доимий органлари, маҳаллий бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


9. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ ҳузурида таркибида Республика илмий-техника кутубхонаси бўлган Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази фаолият кўрсатади.

Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази ихтирочилик соҳасида давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини, фан ва техникада муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, Ўзбекистон Республикасида кашфиётлар, ихтиролар, саноат намуналари ва товар белгиларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди.

Республика илмий-техника ва патент-лицензия ахбороти маркази тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


10. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қўмита Раиси зарурат бўлганда тузилмага Қўмита марказий аппарати ходимларининг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартишлар киритади.

Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ Раиси томонидан тасдиқланади.


11. Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
















Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск