Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.05.1993 й. 233-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 18 майдаги

233-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Маҳнат вазирлиги тармоқлараро республика давлат бошқарув органи бўлиб, ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатдан фойдаланиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини, меҳнат шароитлари ва нормативларини, ижтимоий меҳнат муносабатлари масалалари бўйича халқаро шартномалар бажарилишини такомиллаштириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш бўйича бош бошқарув органи ҳисобланади.


3. Меҳнат вазирлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа, меъёрий ҳужжатларга ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Меҳнат вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

миграция жараёнларини тартибга солиш, демографик вазиятни ўрганиш ва уни яхшилашга қараилган таклифларни тайёрлаш;

иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш;

меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва истиқболини белгилаш;

ишсизлар ва умуман иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш;

"Иш билан таъминлаш" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларини ҳосил қилиш ва ундан самарали фойдаланиш;

жамоат ишларини ташкил этиш;

Халқаро меҳнат ташкилоти, ишчи кучи дан фойдаланиш бўйича бошқа давлатларнинг меҳнат ташкилотлари билан алоқа ўрнатиш ва уни ривожлантириш, чет эл меҳнат бозори конъюнктурасини ўрганиш, иш кучини экспорт қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш, тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётган республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя илинишини таъминлаш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг рўёбга чинқарилишини назорат қилиш;

муҳтожларга кўрсатилаётган ёрдамнинг мақсадли йўналишини уларнинг ҳақиқий даромадларини ҳисобга олган ҳолда кучайтириш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

энг кам иш ҳақи, нафақа, стипендия белгилаш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётган фуқароларга бериладиган кафолатлар ва иш ҳақи шартларини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб қўйиладиган (энг кам миқдордаги) иш ўринларини ташкил қилиш ва бу иш ўринларининг бутланишини назорат қилишни таъминлаш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорпигини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун социологик тадқиқотлар ўтказиш;

меҳнатга иштиёқ уйғотиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирларини, меъёрлар, нормативлар, таклиф ставкалари ва маошларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ва тартибларни ишлаб чиқиш, меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказишни амалга ошириш, меҳнат тўғрисидаги қонунларнин бажарилишини назорат қилиш;

ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсациялар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


5. Меҳнат вазирлиги ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:

миграция жараёнларини тартибга солиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аҳоли миграцияси тўғрисидаги қарорлари бажарилишини назорат қилади:

демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

республикадаги ва минтақалардаги меҳнатга яроқли аҳоли сони ва таркибини ўрганади;

меҳнат ресурслари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда янги корхоналарни жойлаштириш ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш ҳақида хулосалар ишлаб чиқади;

меҳнат бозорини аниқлайди, таҳлил қилади ва истиқболини белгилайди ҳамда аҳолининг иш билан бандлигини ошириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

аҳолининг иш билан бандлиги, ишга жойлаштириш, бўш иш жойлари тўғрисида маълумотлар банкини тайёрлайди;

меҳнат ресурслари ва бўш жойлар балансини тайёрлашда иштирок этади;

ҳокимликлар ва маҳаллий меҳнат идораларига жамоат ишларини ташкил этиш юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

"Иш билан таъминлаш" вилоят, шаҳар, туман дастурларини ишлаб чиқишда услубий амалий ёрдам кўрсатади ва уларнинг бажарилишини устидан назоратни амалга оширади;

қишлоқ аҳолисининг иш билан таъминлаганлигини оширш учун айниқса қишлоқда, деҳқон (фермер) хўжаликлари, шахсий ёрдамчи хўжаликлар, тадбиркорликнинг ташкил топишига ва ривожланишига кўмаклашади;

ишчи кучини четдан олиб келиш ва экспорт қилиш бўйича қонунчилик актлари лойиҳаларини, чет элга ишга кетаётган республика фуқароларининг ҳукуқ ва манфаатларини таъминлаш тартибини ишлаб чиқади, хорижий ишга олувчиларни излайди ва улар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битимлар тузади;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мамлакат ташқарисида ва хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига рухсатномаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда беради;

ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари ташкил этиш, иш билан банд бўлмаган аҳолини ва ишдан бўшаб қолаётганларни ҳамда бошқаларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун иш билан таъминлашга кўмаклашиш Жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб беради;

ишдан бўшаб қолаётган мутахассислар, ишчилар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш, тайёрлаш, янги ихтисосга ўргатиш, қайта ўқитишни мувофиқлаштиради ва унга ташкилий-услубий раҳбарлик қилади;

ишдан бўшаб қолаётган ходимлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб тайёргарлигини, малакасини оширишни ва қайта ўқитишни ташкил этади, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш учун зарур ҳуқуқий ва норматив негизни барпо қилади;

ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалалари бўйича ҳудудлараро ҳамкорлик қилишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг услубий бўлинмалари, "Касб" уюшмаси билан ҳамкорликда ўқув режалари ва дастурлари, қўлланмалар тайёрланишини ташкил этади, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга тайёрлаш масалалари билан шуғулланувчи меҳнат органларининг тегишли бўлимларига услубий ёрдам кўрсатади;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан ёшларни ишга жойлаштириш баланси тузилишида иштирок этади;

аҳоли турли тоифаларининг иш билан бандлигини яхшилаш мақсадида "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда демографик вазияти оила ва оилавий муносабатлар таркибининг ҳолати ва ривожланишни ўрганади;

меҳнат, иш билан аъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлатлараро битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқади, бу тадбирларнинг республика ҳудудида амалга оширилишини таъминлайди;

кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг, айниқса аҳолининг кам таъминланган табақаларига, бошқа яхши ҳимол қилинмаган гуруҳларга кўрсатилаётган ёрдамнинг аниқлигини кучайтиришга қаратилган кучли ижтимой сиёсатни амалга ошириш тизимини ташкил этиш ҳақидаги таклифларни тайёрлайди;

давлат ижтимоий сиёсатини рўёбга чиқариш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг мавжуд бўлиши бўйича қонунчилик актлари лойиҳаларини тайёрлайди;

муҳим ижтимоий меъёрлар ва нормативлар рўйхатини белгилайди ҳамда уларнинг ишлаб чиқилишни мувофиқлаштиради;

иқтисодиёт тармоқлари ходимларини ва айрим ҳудудлар аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мақсадли дастурларини тайёрлашда вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмаларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

ижтимоий ҳимоянинг амалдаги тизимини такомиллаштириш мақсадида аҳолининг турли табақалари ва гуруҳлари ўртасида социологик тадқиқотлар олиб боради;

ишсизларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлашни амалга ошириш тартибини белгилайди;

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун банд қилиб кўйладиган (энг кам миқдордаги) иш ўринларини барпо этиш тартиби ва шартларини белгилайди ва бу ўринларнинг бутланишини назорат қилишни таъминлайди;

тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ хорижий мамлакатларга ишга кетаётганларга бериладиган ижтимоий кафолатлар тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишдан бўшаб қолаётган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартибини ишлаб чиқади;

фермер ва деҳқон хўжаликларида иш билан банд бўлганларга ва тадбиркорларга бериладиган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тизимини яратиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва Ҳукумат киритади;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда аҳоли даромадларини давлат йўли билан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши иштирокида энг кам иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендияларни нархларнинг ўзгаришига қараб белгилаш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди;

меҳнатга қизиқишни кучайтириш ва ундан фойдалаиишни яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар ва корхоналарнинг меҳнатни нормалаштириш бўйича ишини мувофиқлаштиради;

меҳнатга ҳақ тўлашни, ягона тариф сеткасини, иш ҳақини районлар бўйича тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ишчи касблари ҳамда мутахассислар ва хизматчилар тариф-малака тавсифлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

иқтисодиёт тармоқларида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ҳақида таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан биргаликда коллектив шартномалар, тариф битимлари тузиш тартибини белгилайди;

меҳнат шарт-шароитларига баҳо бериш учун меьерий-ҳуқуқий негизни ишлаб чиқади, ишчи ўринларини аттестациядан ўтказишнинг сифатига услубий ёрдам кўрсатади;

корхоналардаги меҳнат шарт-шароитларини, ноқулай меҳнат шароитларида ишлаганлик учун имтиёзлар ва компенсациялар берилишини назорат қилади;

мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналардаги меҳнат шароитларини экспертизадан ўтказади;

корхоналарнинг имтиёзли пенсия таъминоти, қўшимча таътил бериладиган, қисқартирилган иш кунини ишлаб чиқаришлар, ишлар ва касблар, лавозимлар ва курсаткичлар Рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифлари бўйича хулоса тайёрлайди;

ноқулай меҳнат шароитида ишлаганлик учун бериладиган имтиёзлар ва компенсацияларнинг амалдаги Рўйхатига ўзгартириш киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тайёрлайди;

бошқа иқтисодий органлар ва Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан биргаликда меҳнат ҳуқуқлари, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик актлари ва меъёрий-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунга, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича бошқа қонунчилик ва меъёрий актларга риоя қилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

иқтисодий органлар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, давлат ҳокимияти органларининг меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлари ва фаолиятини мувофиқлаштиради.


6. Меҳнат вазирлигига қўйидаги ҳуқуқлар берилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш хамда йўриқномалар ва ҳисобот шаклларини тасдиқлаш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг меҳнат, унинг шарт-шароитлари ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнат тўғрисидаги, унга ҳақ тўлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларга зид бўлган буйруқлари ва йўриқномаларининг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, зарур ҳолларда эса уларни бекор қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

ҳайъат мажлисларида Вазирлик ваколатга кирувчи масалалар бўйииа вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисооотларини эшитиш;

ўз ваколати доирасида идоравий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ иш кучидан фойдаланиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа давлатларнинг меҳнат бўйича органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш;

Меҳнат вазирлиги ваколатига кирувчи меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари бўйича ишларни амалга оширишга вазирликлар, идораларнинг мутахассисларини, шунингдек, улар билан келишган ҳолда бирлашмалар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтларининг мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасидан меҳнат, унга ҳақ тўлаш ва ижтимоий ривожланиш, аҳолининг табиий ҳаракати ва миграцияси ҳамда бошқа масалалар бўйича статистик маълумотларни, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан эса - Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур материалларни олиш;

иқтисодиёт тармоқларида меҳнат шарт-шароитлари учун бериладиган Имтиёзлар ва компенсациялар тўғри қўлланилиши, хотин-қизлар ва ўсмирлар меҳнатидан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;

белгиланган тартибда конференциялар, семинарлар, шу жумладан, халқаро кенгашлар чақириш, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор тажрибани айирбошлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ўтказиш;

касаба уюшмалари ва иш берувчилар билан меҳнат муносабатлари тўғрисидаги уч томонлама битимларда давлат манфаатларини ифодалаш;

солиқ солиш, истеъмол фондини ҳосил қилувчи маблағлар тизимини такомиллаштиришда қатнашиш.


7. Вазирликнинг мансабдор шахслари ўз хизмат бурчларини бажариш учун белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга бориш, ҳисоботлар билан ва Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича статистика материаллари ва бошқа материаллар билан танишиш ҳуқуқига эга бўладилар.


8. Меҳнат вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида бозор муносабатларига ўтиш шароитида меҳнатдан фойдаланишни, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриш ҳуқуқига эгадир.


9. Меҳнат вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Зарур ҳолларда улар билан қўшма қарорлар кабул қилинади.


10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлайдиган Вазир бошчилиқ қилади. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосарлари бўлади.


11. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), лавозимларига кўра Вазирнинг ўринбосарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Қоракалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири, Ўзбекистон меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика марказининг директори ҳайъат таркибига кирадилар. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ҳайъат ўз мажлисларида меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шарт-шароитлари ва нормативлари тартибини такомиллаштириш муаммоларини, ижтимоий-меҳнат муносабатлари бўйича халқаро шартномаларни бажариш, аппарат ишини ташкил этиш даражасини ошириш масалалари ва бошкаларни кўриб чиқади.

Ҳайъатнинг қарорлари ва бошқа ҳужжатлари Меҳнат вазирининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.


12. Вазирлик Ўзбекистон меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази, Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси республика марказий лаборатория фаолиятига раҳбарлик қилади, хўжалик ҳисоби принциплари аосида "Меҳнат" газетасини нашр этади.

Вазирликка қарашли ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.


13. Меҳнат вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Меҳнат вазири ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик маркази аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.

Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимларининг ҳамда вазирликка қарашли ташкилотларнинг штат жадвали ва улар тўғрисидаги низом Меҳнат вазири томонидан тасдиқланади.


14. Меҳнат вазирлиги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли бўлинмасида бюджет, баланс (бюджетдан ташқари) ва ҳисоб-китоб счётларига эга бўлади.






























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск