Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1994 й. 72-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1994 й.

N 72



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 7 февралдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Давлат мулки қўмитаси тизими ҳодимларининг чекланган сони ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда 904 кишидан, шу жумладан, марказий аппарат ҳодимлари сони (ҳизмат кўрсатувчи ҳодимларни ҳисобга олмасдан) 142 кишидан иборат қилиб 2-иловага мувофиқ белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулки қўмитасининг маркааий аппарати ва унинг қудудий бошқармалари республика бюджети ҳисобидан, туман ва шаҳар бўлинмалари эса тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан пул билан таъминланади.

Давлат қўмитасига Раиснинг 5 нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари ва таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъат бўлишига руҳсат этилсин.

1994 йил 1 февралдан бошлаб Давлат мулки қўмитаси раҳбар ҳодимлари ва мутаҳассисларининг лавозим окладлари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон (2-илова) ва 590-сон қарорларига мувофиқ белгилансин.

Моддий-маиший таъминлаш ва тиббий ҳизмат кўрсатиш шароитларига кўра Давлат мулки қўмитаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ҳодимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли тоифаларига тенглаштириладилар.


3.

Белгилаб қўйилсинки, давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий органлар бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига бўйсунадилар ва амалий фаолиятда тегишли ҳокимликлар билан мустаҳкам ҳамкорликда ишлайдилар.

5. Давлат мулки қўмитасига унинг зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

- давлатга қарашли мулк эгасининг ваколатларини амалга ошириш;

- белгиланган тартибда норматив ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

- инвестиция жамғармалари, консалтинг ва аудиторлик хизматлари, ҳолдинглар, фонд биржалари ва кўчмас мулк биржалари ташкил этиш ва тугатиш, мол-мулк фондлари ва бошқа фондлари ва бошқа бозор тузилмаларини барпо этишда қатнашиш;

- давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини акционерлик жамиятларини ривожлантириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун шартнома асосида уларга топшириш;

- акционерлик жамиятларининг, бошқа ҳўжалик жамиятларининг, ширкатларнинг акцияларини (улушларини) сотиб олиш;

- давлатга тегишли улушлар (пайлар, акциялар) бўйича бошқарув ҳуқуқини давлат бошқарувининг бошқа органларига, уюшмаларга, корпорациялар, иттифоқларга, ҳолдинг компанияларига, инвестиция фондларига ва бошқа ҳўжалик юритувчи субъектларга бериш;

- давлатга қарашли акцияларни сотиш, шунингдек, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш маҳсус жамғармаларининг, ҳолдинг компанияларининг акцияларига алмаштиришга доир операцияларни ўтказиш,


6. Белгилаб қўйилсинки, давлат мулки бўлган объектларни давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштиришдан тушган маблағлар, давлат корҳоналари ва ташкилотларини ижарага олиш учун тўланган ҳақ, давлат томонидан янгидан таъсис этиладиган акционерлик жамиятларининг акцияларини сотишдан олинган даромадлар Давлат мулки қўмитасига маҳсус очиладиган ҳисоб счетларида тўпланади ва қуйидагиларга сарфланади:

- Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташки қарзларини тўлашга;

- иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгаришларни инвестициялашга;

- ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга;

- мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, ҳусусийлаштириш ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини амалга оширишга.


7. Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-кувватлаш давлат қўмитаси 20 кун муддатда:

- Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси тўғрисида намунавий низом ишлаб чиқсин;

- Давлат қўмитасининг янги вазифаларини ва унинг фаолияти йўналишларини ҳисобга олиб, Давлат қўмитаси тўғрисидаги, қўчмас мулк билан савдо қилиш республика биржаси тўғрисидаги, Республика фонд биржаси тўғрисидаги, синиш тўғрисидаги (вақтинчалик) низомларнинг лойиҳаларини ҳамда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва ҳусусийлаштириш жараёнида инвестиция чекларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раисига қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ҳодимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

- Давлат мулки қўмитасига марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларни жиҳозлаш учун 520 миллион сўм-купон ажратсин;

- "Ўздавжамғарма" ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг ҳодимларини (301 нафар), моддий-теҳника ресурсларини, инвентарь, жиҳозлар ва транспорт воситаларини тегишли лимитлари билан Давлат мулки кўмитасига белгиланган тартибда топширсин;

- марказ фаолиятини Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган тадқиқотлар дастурига мувофик маблағ билан таъминласин.


10. Илгари Давлат мулки қўмитаси ва "Ўздавжамғарма" ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари эгаллаб турган бинолар, ҳизмат ҳоналари ва алоқа тармоқлари Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари иҳтиёрида сақлаб қолинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси қайта тузилган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва ҳусусийлаштириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармасининг вориси ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 февралдаги 57-сон, 1992 йил 3 августдаги 362-сон ва 1992 йил 10 ноябрдаги 518-сон қарорлари ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ А. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.







































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск