язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.04.1991 й. 99-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 15 апрелдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Президентининг 1990 йил 8 декабрдаги Фармони ва Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарори билан ташкил этилган.


2. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини мувофиқлаштириш ва прогнозлаштиришни бошқарувчи давлат органи ҳисобланади, ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


3. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари орқали қишлоқ хўжалиги корхоналари ишини мувофиқлаштиради, бевосита вазирликка бўйсунувчи жумҳурият илмий-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш бирлашмалари, ташкилотлари ва муассасаларига раҳбарлик қилади.


4. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари, ноҳия агросаноат уюшмалари, ўзига қарашли жумҳурият ишлаб чиқариш-илмий ҳамда ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ягона тизимини ташкил этадилар.


5. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўзига берилган ҳуқуқлар доирасида тармоқлар бўйича барча масалаларни ҳал этади ҳамда ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларни ҳал этишни ўзига қарашли бошқарув органларига, бирлашмаларга ва ташкилотларга топшириши мумкин.


6. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари, ноҳия агросаноат уюшмалари, жумҳурият ишлаб чиқариш-илмий ва ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари билан ўзининг ўзаро молиявий муносабатларини хўжалик ҳисобидаги шартнома ва мана шу шартномалар асосида келиб тушувчи маблағлар ҳисобига қуради, белгиланган тартибда тегишли фондлар ташкил этади. ССЖИ давлат банки муассасаларида ва бошка банкларда вазирликка марказлаштирилган тартибда ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш учун хисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар ҳамда нобудгарчиликларни ва нархлардаги тафовутларни қоплашга мўлжалланган маблағларни сақлаш бўйича счётлар очади.


7. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз фаолиятида ССЖИ, Ўзбекистон ССЖ қонунларига, ССЖИ Олий Кенгаши ва Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, ССЖИ Президенти ва Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига, Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


8. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз тизимида қонунчиликнинг қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва уларни тегишли органларга тақдим этади.


9. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

колхозлар, совхозлар, хўжаликлараро корхоналар, деҳқон хўжаликлари ва бошқа хўжаликларда, саноатнинг қайта ишлаш тармоқларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ривожланишини мувофиқлаштириш, хўжаликни юритишнинг янги шакллари (ижара, пудрат, харажатлар ва меҳнатга ҳақ тўлашни назорат қилишнинг чек шакли)ни ривожлантириш ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш тармоқлари ривожланишини прогнозлаш, давлат ресурслари маҳсулотлари балансини маблағ  билан таъминлаш, кредит бериш ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, иқтисодий ислоҳот ва нарх сиёсатини ўтказиш, бозор конъюнктурасини, қишлоқ аҳолисини ижтимоий химоя қилиш масалаларини ўрганиш;

Ўзбекистон ССЖ Деҳқонлар уюшмаси иштирокида аграр сиёсатнинг асосий йўналишлари, ер ислоҳотини ўтказиш, бозор муносабатларига ўтиш, қишлоқни ижтимоий қайта қуриш, тадбиркорликнинг хилма-хил шаклларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

колхозлар, совхозлар ҳамда агросаноат комплекси бошқа корхоналари ва ташкилотлари моддий-техника ва муҳандислик таъминотини ташкил этиш, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

суғориладиган ерларни муҳофаза килиш ва улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ғўза ва бошка қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини такомиллаштириш, наслчилик ишларини олиб бориш, агросаноат ишлаб чиқаришининг барча тармоқларида илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш.


10. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят агросаноат уюшмалари билан биргаликда ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш асосида буюртмаларни, харидларни бажариш, умумиттифоқ ва жумҳурият фондларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ва уларни комплекс қайта ишлаш, маҳсулотларни сақлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг хилини яхшилаш ва сифатини ошириш, ана шу асосда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан, саноатни эса хом ашё билан барқарор таъминлаш, зарур давлат резервлари ва экспорт ресурслари яратиш ишларини ташкил этади;

қишлоқ хўжалигида бошқарувнинг иқтисодий методларини жорий этишни мувофиқлаштириш ҳамда меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлашнинг янги шаклларини ривожлантириш, шунингдек, тизимда бозор муносабатларини жорий этиш ишларини олиб боради;

тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари лойиҳасини, узоқ муддатли баркарор иқтисодий нормативларни, лимитлар ва прогнозларни ишлаб чиқишни ташкил этади, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва жойлаштиришнинг схемасини ишлаб чикади, шунингдек, тармоқнинг маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга бўлган халқ хўжалиги ва ташқи иқтисодий эҳтиёжларини ўрганади ва аниқлайди:

иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг тасдиқланган кўрсаткичларини белгиланган рўйхат бўйича, шунингдек, давлат буюртмаларини, лимитларини Қорақалпоғистон МССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, вилоят агросаноат уюшмаларига, шунингдек, бевосита Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсунувчи бирлашмалар ва ташкилотларга етказади;

белгиланган тартибда кишлоқ хўжалиги экинлари уруғини (давлат ресурсларидан уруғлик мақсадида ажратиладиган донли экинлар уруғлари ҳажмлари доирасида) ва кўчатларни, наслдор мол ҳамда жўжаларни харид килиш ва тақсимлаш, кишлок хўжалиги хайвонларини зотлар бўйича районлаштириш режасини тасдиқлайди;

иқтисодий-математик методлар ва ҳисоблаш техникаси воситаларини қишлоқ хўжалиги ва кайта ишлаш тармоқларини режалаштириш, хисоб-китоб хамда бошқариш амалиётига жорий этишни таъминлайди;

хўжалик ҳисоб-китобини мустаҳкамлаш, рентабелликни ошириш ва фойдани энг кўп даражада кўпайтириш, асосий фондлардан, оборот ва банк кредитларидан самарали фойдаланиш, кўшимча кувватлар ва резервларни аниқлаш ва улардан фойдаланиш, фан-техника тараккиёти асосида меҳнат унумдорлигини ошириш юзасидан  тадбирларни амалга оширади;

фондлар ва моддий-техника ресурсларини режаларга (давлат буюртмаларига) қатъий амал қилган ҳолда тасдиқланган номенклатура бўйича тақсимлайди;

улгуржи савдо ва тўғридан-тўғри алоқалар тартибида амалга ошириладиган махсулотларнинг ажратилган лимитлари бўйича моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва реализация килиш юзасидан истеъмолчилар билан етказиб берувчилар ўртасида шартномалар тузилишини ўз вактида таъминлаш ишларини ташкил этади, кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, қурилиш, ремонт-эксплуатация эхтиёжлари ва бошқа максадлар учун зарур бўлган моддий-техиика регурсларининг (белгиланган номенклатура бўйича) ўз вақтида ва энг тўла етказиб берилишига эришади;

ўзига қарашли корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб беришда норматив-техник қужжатлар талабларига риоя этиш ишларини ташкил этади;

деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари учун стандартлар лойиҳалари бўйича хулосалар беради, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун харид нархлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади, шунингдек, Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан тайёрланган маҳсулотларга, наслдор молларга нархларни тасдиқлаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади;

колхозларда, совхозларда, саноатнинг қайта ишлаш тармоқларида, Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига қарашли корхоналар ва ташкилотларда ихтирочилик ва рационализаторликнинг ривожланишига, шунингдек, Вазирлик тизимида меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига раҳбарлик қилади;

ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш, электрлаштириш ва автоматлаштиришнинг янада такомиллашган техник воситаларини, транспорт воситаларидан, ёцилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишнинг прогрессив намуналари ва ремонтини ташкил этиш хамда техника хизмати кўрсатиш ва уларни сарфлашнинг асосланган нормаларини қўллаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги тузилмалари билан пахта (хом ашё ва тола), луб ва каноп пояси, мева-сабзавот ҳамда деҳқончилик ва чорвачиликнинг бошқа маҳсулотлари бўйича конрактация шартномалари тузиш ишларига раҳбарликни, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;

аҳолини, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва усимликларини, озиқ-овқат, очиқ-овқатбоп хом ашё, ем-хашак, сигирлар, чорва моллари, сув таъминоти системасини жароҳат етказишнинг замонавий воситаларидан ва табиий офат оқибатларидан муҳофаза қилишга қаратилган ташкилий муҳандислик-техника чора-тадбирлари комплексини амалга оширади;

колхозлар, совхозлар, ижарачи жамоалар ва бошқа агросаноат тузилмаларининг эҳтиёжларини қондириш учун қишлоқ хўжалиги экинлари районлаштирилган навларининг уруғчилигини ҳамда мева-резавор меваларнинг юқори сифатли кўчатларини ўстириш ишларини мувофиқлаштириб боради;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда агросаноат ишлаб чиқаришида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишни амалга оширишга кўмаклашади, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари билан биргаликда жумҳурият бутун халқ хўжалиги комплекси ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришни хисобга олган холда капитал қурилиш, қувватларни ва асосий фондларни ишга тушириш, янги қурилиш объектларини оқилона жойлаштириш режаларини рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади;

зарурат пайдо бўлганда ихтисослаштирилган тармоқлар бўйича янги тузилмалар ташкил этади, Вазирлик ҳузуридаги ишлаб турган ташкилотларни белгиланган тартибда қайта ташкил этади ва тугатади;

барча тоифадаги мутахассислар ва оммавий касб кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини оширишни ташкил этади, демократик асослардан кенг фойдаланиб, раҳбар ходимларни танлайди ва жой-жойига қўяди. Вазирлик тизими эҳтиёжлари ва ривожланиш истиқболларига мувофиқ ходимлар билан таъминлашни комплекс режалаштиришни амалга оширади;

хорижий шериклар билан ташқи иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш учун шарт-шароитларни таъминлайди;

колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг фойдаланишида бўлган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб боради;

тегишли вазирликлар, идоралар ва халқ депутатлари Советлари билан биргаликда қишлоқни ижтимоий жиҳатдан қайта қуриш, қишлоқ ижтимоий инфраструктурасини комплекс мутаносиб ва балансли ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ишларини амалга оширади;

ер тузиш, ветеринария, наслчилик ишлари, харидлар ва маҳсулот сифати, машина ва асбоб-ускуналар ҳолатинянг техникавий назорати, қишлоқ хўжалик экинлари навини синаш бўйича хизматлар ишини йўналтиради ва назорат қилади.


11. Идоравий назорат тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тафтишларининг мунтазам ўтказилиб турилишини, иқтисодиётнинг аҳволи ҳар томонлама таҳлил қилинишини, пул маблағлари ва моддий бойликлар сақланишини назорат килишни, тежамкорпик режимига риоя этилишини, ҳисоб-китоб ва ҳисоботнинг тўғри олиб борилиши ва унинг ишончлилигини таъминлайди, шартномалар, буюртмалар ва аризалар асосида амалга ошириладиган кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш, лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ва бошқа ишларнинг бажарилиши ҳажмлари устидан ички идоравий назоратнинг ҳолатини текширади.


12. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз ишини коллегиаллик ва яккабошчилик, марказлаштирилган раҳбарликни янги бўғинларнинг мустақиллигини ҳар томонлама ривожлантириш билан оқилона уйғунлаштириш асосида ташкил этади.


13. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ўзбекистон ССЖ Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ Президентининг Фармони билан тайинланадиган, кейинчалик тасдиқлаш учун Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгашига тақдим этиладиган Вазир бошчилик қилади.


14. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги Вазирининг Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари бўлади. Уринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлашни Вазир амалга оширади.


15. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Вазир, ва лавозими бўйича Вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат коллегия тузилади. Коллегия таркиби сони Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


16. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги коллегияси тармоққа раҳбарлик қилишнинг асосий масалаларини, ижронинг текширилишини, кадрлар танлаш ва улардан фойдаланишни, энг муҳим қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқади, марказий аппарат структуравий бўлинмалари, ўзига бўйсунувчи бирлашмалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди, қарорлар  қабул қилади.


17. Коллегиянинг қарорлари, одатда, Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Вазир билан коллегия ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққанда Вазир келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига маълум қилган ҳолда ўз қарорини амалга ошираверади, коллегия аъзолари ўз навбатида ўз фикрларини Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.


18. Коллегия ишнинг самарадорлиги ва унинг пировард натижалари учун жавоб беради, қарорлар қабул қилишда умумдавлат манфаатларига амал қилади.


19. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазири:

Ўзбекистон ССЖнинг амалдаги қонунлари асосида ва уларни бажариш юзасидан Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида бажариш мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг ижросини текширади;

Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, Вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари, марказий аппарат структуравий бўлинмалари раҳбарларининг Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолияти айрим соҳалари, шунингдек, ўзларига қарашли бирлашмалар ва ташкилотларнинг иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;

зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари билан биргаликда қўшма буйруқлар чиқаради.


20. Фан ва техника ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, тармоқларда илмий асосланган ягона техника сиёсатини белгилаш, ватанимиз ва чет эл техникасининг энг муҳим ютуқларидан фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқаришда жорий этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида олимлар, юқори малакали мутахассислар, шунингдек, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-техника кенгаши ташкил этилади.

Илмий-техника кенгашининг таркиби ва унинг тўғрисидаги низом Ўзбекистон ССР Қишлоқ хўжалиги Вазири томонидан тасдиқланади.

22. Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фуқароларнинг хатлари (шикоят ва аризалари) ўз вақтида ва эътибор билан кўриб чиқилишини ташкил этади, уларда кўтарилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига ҳаракат қилади, шунингдек, фуқароларнинг хатларида маълум қилинган Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими корхоналари ва ташкилотлари фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради.

Ўзбекистон ССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон ССЖ Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида тўлиқ ёзилган муҳрга эга бўлади.