Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.08.1994 й. 438-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 29 августдаги

438-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлок хўжалиги маҳсулотлари

контрактация шартномаларини тузиш

ва бажариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажаришда, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни амалга оширувчи ташкилотлар, корхоналар (тайёрлов, савдо, қайта ишловчи ва бошқалар)* билан қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, фермер хўжаликлари** ўртасида пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади.

Контрактация шартномаси бўйича хўжаликлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада назарда тутилган миқдорда, сифатда, ассортиментда ва муддатларда етиштириш мажбуриятини, тайёрловчи эса уни қабул қилиб олиш, қийматини белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича тўлаш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аванс бериш ва маҳсулотни транспортда ташишда хўжаликка ёрдам кўрсатиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Юридик ва жисмоний шахслар контрактация шартномалари тузишда эркиндирлар, ушбу шартномаларни тузишда мажбур қилиш тақиқланади (қонун қужжатларида назарда тутилган қоллардан ташқари) ҳамда уларнинг шартлари қонун қужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ ихтиёрий асосда белгиланади.

Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан контрактация шартномаси тузишда хўжалик, тайёрловчи ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонлар бўлишади. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етказиб бериш юзасидан контрактация шартномасини тузиш ва бажариш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

2. Мазкур Низом билан белгиланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш ва бажариш тартиби хўжаликлар томонидан ушбу шартномалар бўйича сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёнинг барча турларини харид қилишга, уларда маҳсулот сотишга давлат буюртмаси бор-йўқлигидан қатъий назар, тааллуқлидир ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 366-моддасига мувофиқ албатта ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак.

Контрактация шартномаси томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи асосий қужжат қисобланади.


-----------------------------------

* Кейинги ўринларда “тайёрловчи” деб аталади.

** Кейинги ўринларда “хўжалик” деб аталади.


Шартномани тузиш ва бажаришда томонларнинг қар бири бошқа томоннинг хўжалик қисоби манфаатларига риоя қилиши, ўз мажбуриятларини энг тежамли тарзда бажариши, мажбуриятнинг зарур даражада бажарилмаслиги муносабати билан пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ёки камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, бу чора-тадбирлар тўқрисида иккинчи томонни ўз вақтида хабардор қилиши ҳамда мажбуриятларни бажаришда унга кўмаклашиши керак.

Шартнома, агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаган тақдирда бажарилган қисобланади.


3. Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар қонунчилик қужжатлари, шартнома ва мазкур Низом билан назарда тутилган мулкий жазоларни қўллайдилар. Жазолар ўзаро қисобга ўтказишларсиз қўлланилади.

Тайёрловчилар ва хўжаликларнинг рақбарлари ва бошқа мансабдор шахслари мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги учун қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортиладилар. Жумладан, мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даража бажарилмаганлиги сабабли келиб чиққан зарар етказилишида айбдор бўлган шахсларга амалдаги қонун қужжатларида белгиланган тартибда ва доирада мулкий жавобгарлик юклатилади.


4. Тайёрловчилар қуйидагиларни таъминлайдилар:

хўжаликлар билан ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажариш;

хўжаликлар томонидан тақдим этилган барча маҳсулотни шартномада назарда тутилган муддатларда харид қилишларни ва узлуксиз қабул қилиб олишни таъминлашни ташкил этиш. Тақдим этилган маҳсулот деганда тайёрловчининг қабул пунктига топшириш-қабул қилиб олиш учун келтирилган маҳсулотни, маҳсулот бевосита жойнинг ўзида - хўжаликнинг топшириш-қабул қилиб олиш пунктига қабул қилинганда эса бу ерга келтирилган маҳсулотни тушуниш керак;

қайта ишлаш саноати ва савдо корхоналарининг хўжаликлар билан тўқридан-тўқри ва узоқ муддатли алоқаларини қар томонлама ривожлантириш ва мустақкамлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита хўжаликларда қабул қилиб олишни ҳамда ўзининг ихтисослаштирилган транспорти, умумий фойдаланиладиган транспорт ёки хўжалик ижарага олган транспорт билан келишилган график бўйича ташишни таьминлаш;

харид қилинаётган маҳсулотнинг сифатини тўқри аниқлаш, маҳсулот учун қисоб-китобларни тўқри ва ўз вақтида амалга ошириш;

тайёрланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, тайёрлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва дастлабки қайта ишлашда унинг нобуд бўлишини қисқартириш;

хўжаликлар билан шартномалар бўйича идиш, ўраш материаллари ва норматив-техник қужжатлар билан таъминлаш;

маҳсулот қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қар бир турини етиштиришнинг ўзига хослигига мувофиқ муддатларда сотилганда кейинчалик қисобга ўтказилган қолда, хўжаликларга дон қийматининг камида 46 фоизидан, шунингдек, бошқа маҳсулотларнинг шартномада назарда тутилган қийматининг камида 25 фоизидан келиб чиққан қолда ўз вақтида аванс тўлаш, эксперимент тариқасида ишловчи хўжаликларга эса - уюшмалар томонидан эркин сотиладиган пахтанинг 40 фоизи қисобидан аванс тўлаш.


5. Хўжаликлар қуйидагиларни таъминлайдилар:

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига шартномада назарда тутилган маҳсулотлар турлари бўйича қажмларда ва ассортиментда, тегишли сифат ва муддатларда сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг бевосита хўжаликдаги топшириш-қабул қилиб олиш пунктига ўз вақтида тайёрлаб қўйиш ёки уни келишилган график бўйича тайёрловчининг қабул қилиш пунктларига олиб келиш;

илова қилинадиган қужжатларни тўқри расмийлаштириш ва маҳсулот топширишга қўйиладиган бошқа талабларга (ўраш-жойлаш, идиш, маркировка, чорва молларини биркалаш ва бошқалар) риоя қилиш.


6. Хом ашё зонасини ва тайёрловчилар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларини тузиш учун хўжаликлар рўйхатини аниқлаш мақаллий қишлоқ хўжалиги органлари томонидан, хўжаликлар ва тайёрловчининг истаклари қисобга олинган қолда навбатдаги йил бошланишидан икки ойдан кечикмай амалга оширилади.



II. КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАЛАРИНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


7. Контрактация шартномаларини тузиш ва бажаришда томонлар, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун қужжатларига, мазкур Низомга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари контрактация шартномаларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини харид қилиш тартибини тартибга солувчи бошқа норматив қужжатларга амал қиладилар.


8. Шартномаларни тузиш бевосита хўжаликларда амалга оширилади, тайёрловчи хўжаликка ваколатли вакилини юборишга мажбурдир, шартномалар томонларнинг келишувига кўра 1 йилдан 5 йилгача муддатга тузилади.

Тайёрловчи контрактация шартномаси лойиқаларини хўжаликларга, агар улар турли вилоятларда бўлсалар ҳамда шартнома тузишга рози бўлсалар, почта орқали юборишга қақлидир.

Хўжалик тайёрловчининг вакили хўжаликка келган кундан бошлаб ёки шартнома лойиқаси почта орқали олингандан кейин 7 кун мобайнида шартномани имзолашга ва уни тайёрловчига қайтаришга мажбурдир.

Агар шартнома шартлари бўйича хўжаликда эътирозлар пайдо бўлса, хўжалик худди ўша муддатда келишмовчиликлар баёнини тузади ва имзо чекилган шартномани келишмовчиликлар баёнининг икки нусхаси билан биргаликда тайёрловчига юборади. Контрактация шартномасида у келишмовчиликлар билан имзоланганлиги кўрсатилади, бу қақда Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясига албатта маълум қилиниши керак.

Тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мобайнида уни кўриб чиқишга (зарур қолларда иккинчи томон ва Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси вакили бипан биргаликда), қабул қилинган барча таклифларни шартномага киритишга, низоли масалаларни эса худди ўша муддатда кўриб чиқиш учун низо тегишли бўлган хўжалик судига беришга мажбурдир.

Агар тайёрловчи келишмовчиликлар баёнини олгач 5 кун мобайнида тартибга солинмаган қолган келишмовчиликларни хўжалик судининг қал этишига бермаса, хўжаликнинг таклифлари қабул қилинган қисобланади.

Шартнома уч нусхада тузилади ва имзоланади.

Томонлар имзо чеккан шартномани хўжалик рўйхатга олиш учун 3 кун мобайнида Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясига тақдим этишга мажбурдир.

Давлат томонидан белгиланган қажмларда назарда тутилмаган ва давлат буюртмасига кирмаган маҳсулотларга тузилган шартномалар ҳам Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекциясида албатта рўйхатга олиниши керак.

9. Тайёрловчи шартномага стандартларни, техникавий шартларни, маҳсулотларнинг айрим турларини харид қилиш тартибини, харид қилинадиган маҳсулотни қабул қилиш ва унинг сифатини бақолашни тартибга солувчи қоидалар (йўриқномалар)ни, маҳсулотлар учун қисоб-китобларни ҳамда, агар улар илгари хўжаликка тақдим этилмаган бўлса, бошқа норматив қужжатларни маҳсулот тайёрлаш бошланишидан камида бир ой олдин илова қилишга, хўжаликни тамом бўлган йилда бу қужжатларга киритилган ўзгартиришлар билан таништиришга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш масалалари бўйича қонунчиликка ва норматив қужжатларга бундан кейин киритиладиган ўзгартиришлар тўқрисида хўжаликни тезликда хабардор қилишга ва хўжаликнинг илтимосига кўра ходимларга кўрсатиб ўтилган қужжатларни қўллаш масалалари бўйича йўл-йўриқлар ва маслақат беришга мажбурдир.


10. Шартномани бажаришни бир томонлама рад этишга ва унинг шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган қоллар бундан истиснодир.

Шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини ўзгартириш тўқрисида таклиф олган томон таклиф олингандан кейин 5 кундан кечикмай жавоб беришга мажбурдир.

Агар томон 5 кун мобайнида жавоб бермаса, таклиф қабул қилинган деб қисобланади. Томонлар шартномани бекор қилиш ёки унинг шартларини ўзгартириш тўқрисида бир қарорга келмасалар, томонлар ўртасидаги низо қал этиш учун белгиланган тартибда хўжалик судига берилади.


11. Шартномада қуйидагилар кўрсатилади:

маҳсулотнинг номи, ассортименти, миқдори (маҳсулотлар турлари бўйича), сифати, нархи, шартноманинг умумий суммаси, етказиб бериш тартиби ва шартлари, маҳсулотни топшириш-қабул қилиш пунктлари ва даврлари (муддатлари);

тайёрловчи томонидан бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиб ўзининг ёки жалб этилган транспорт билан ташиб кетиладиган маҳсулот миқдори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш қажмларига мувофиқ контрактация шартномаси бўйича сотилиши керак бўлган маҳсулотнинг хўжаликда қайта ишланган миқдори;

идишга, маркировка қилишга, ўраш-жойлашга қўйиладиган талаблар;

тайёрловчининг маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиш ва белгиланган нархлар бўйича тўлашга доир мажбуриятлари;

ҳисоб-китоблар тартиби, хўжалик ва тайёрловчининг тўлов, почта ва юклаш реквизитлари;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ташкил этишда ва тайёрловчининг қабул пунктига транспортда ташишда хўжаликларга ёрдам кўрсатиш бўйича тайёрловчининг мажбуриятлари;

улар томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг, шунингдек, томонлар шартномада Ўзбекистон Республикасининг белгиланган қонунчилигига зид бўлмаган бошқа шартларни назарда тутишни зарур деб тан олган бошқа шартларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонларнинг ўзаро мулкий жавобгарлиги.



III. МАҲСУЛОТ ТУРЛАРИ, АССОРТИМЕНТИ,

МИҚДОРИ ВА СИФАТИ, ШАРТНОМАНИ

БАЖАРИШ МУДДАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


12. Тайёрловчи хўжалик томонидан шартнома ва назарда тутилган қажмлардан ортиқча топширилган маҳсулотнинг ҳаммасини (ностандарт мева-сабзавотлар ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлардан ташқари) унда белгиланган шартларда қабул қилиб олишга мажбурдир.

Янги ёки қайта ишланган қолда фойдаланишга яроқли ностандарт мева-сабзавотни ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотларни ҳамда шартномаларда назарда тутилган қажмлардан ортиқча топширилган тез айнийдиган стандарт маҳсулотни тайёрловчи томонлар келишган шартлар ва нархлар бўйича қабул қилиб олади.

Хўжалик тайёрловчини шартномада назарда туқилган ассортиментда сотишга мўлжалланаётган маҳсулотнинг миқдори ва уни топшириш муддатлари тўқрисида ўз вақтида (мавсумий маҳсулотлар бўйича эса тайёрлов бошлангунгача 15 кундан кечикмай) маълум қилиши ҳамда маҳсулотни топширишнинг календарь (суткалик) графигини келишиши керак.

Хўжаликдан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ассортименти ва миқдорини томонлар шартномада белгилайдилар.


13. Хўжалик томонидан тайёрловчига юклаб жўнатиладиган (етказиб бериладиган) маҳсулотга белгиланган шаклдаги қужжатлар илова қилиниши керак, маҳсулот тайёрловчи томонидан бевосита хўжаликда қабул қилиб олинганда эса қабул қилиш-топшириш қужжати тузилади.

Хўжалик томонидан тайёрловчига шартнома бўйича сотиладиган маҳсулотнинг сифатини аниқлаш стандартларга, техник шартларга, ветеринария ва санитария назорати қоидалари талабларига мувофиқ, амалга оширилиши керак.


14. Маҳсулотларни сотиш муддатлари экинларнинг етилиш вақтини, етиштириш вақтларини, қайта ишлашни ва уларни сақлашни қисобга олган қолда, чорвачилик маҳсулотлари бўйича эса - хўжаликларга белгиланган тартибда етказилган харидларнинг йил чораги қажмларини қисобга олган қолда шартномаларда назарда тутилади. Хўжаликда қайта ишланган маҳсулот тайёрловчи томонидан тасдиқланган эквивалентлар (коэффициентлар) бўйича харид қажмлари бажарилиши қисобига ўтказилган қолда қабул қилинади.


15. Тайёрлов пунктларига жўнатишда маҳсулотни транспорт воситаларига юклаш ва қайтариладиган идишни тушириб олиш хўжаликнинг кучлари, маблақлари ва унинг қисобидан амалга оширилади, маҳсулотни тушириб олиш ва маҳсулотни топшириш пунктида хўжаликка жўнатиш учун идишни юклаш эса тайёрловчининг кучлари, маблақлари ва унинг қисобидан амалга оширилади.

Агар томонлардан бири бошқа томонга юклатилган юклаш ёки тушириш ишларини бажарса, бошқа томон иккинчи томонга бажарилган ишларнинг қийматини юклаш-тушириш ишлари тарифлари бўйича, улар бўлмаганда эса томонларнинг келишуви бўйича қоплайди.

қабул қилиб олинган маҳсулотни тайёрловчининг энг яқин пунктига ёки корхонасига етказиб беришда унга ёрдам кўрсатиш мақсадида имконият бўлганда хўжалик транспортидан томонлар келишган шартларда контрактация шартномасида ана шундай йўл билан ташиб кетиладиган маҳсулотнинг миқдори кўрсатилган қолда фойдаланилиши мумкин. Бундай қолларда етказиб бериш қақини тўлаш тайёрловчи томонидан маҳсулотнинг қақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.


16. Маҳсулотни тайёрловчига топшириш ёки уни бевосита хўжаликда қабул қилиб олиш томонлар ўртасида келишилган ҳамда шартноманинг таркибий қисми қисобланган график бўйича амалга оширилади.

Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бажариш жараёнида графикни ва маҳсулотни етказиб бериш пунктини ўзгартиришга қақлидирлар.

Хўжалик бир кеча-кундузда тайёрловчини маҳсулотни юклаш вақти тўқрисида хабардор қилиши керак.


17. Хўжалик тайёрловчи билан келишув бўйича маҳсулотни контрактация шартномасига кўра навбатдаги топшириш даврида топширилиши керак бўлган маҳсулот миқдори қисобига ўтказган қолда маҳсулотни муддатидан олдин топшириши мумкин.


18. Хўжалик томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган кун деб маҳсулотни хўжаликда қабул қилиш-топшириш қужжати тузилган сана ёки тайёрловчининг қабул қилиш-топшириш пунктида қабул қилиш-топшириш қужжати тузилган сана қисобланади, маҳсулот олувчига юклаб жўнатилганда эса - маҳсулот транспорт органига топширилган сана қисобланади.

Тайёрловчининг маҳсулот қақини тўлаш бўйича мажбуриятлари бажарилган кун деб қисоб-китоб қужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана қисобланади.


19. Тайёрловчи ва хўжалик товар-транспорт накладнойида транспортнинг келиш вақтини ва маҳсулотни юклаш (тушириш) тамом бўлган вақтни қайд этишлари шартдир.

Маҳсулотни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш муддатлари томонлар учун мажбурий бўлган коидалар ёки йўриқномалар билан белгиланади.

Харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатини бақолаш ва миқдорини аниқлашда томонлар ўртасида, уларнинг идоравий бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, юзага келадиган низоли масалалар Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан қал қилинади.

Маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганда тайёрловчи бу қақда хўжаликка ёзма шаклда хабар бериши керак (товар-транспорт накладнойига белги қўйиш, телеграф орқали ва шу кабилар). Агарда тайёрловчи маҳсулотни қабул қилишни рад этганлигини ёзма ифодалашдан бош тортса, хўжалик Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича давлат инспектори ёки тумандаги юқори турган бошқа ташкилот вакили иштирокида рад этганликни тасдиқловчи далолатнома тузади.

Тайёрловчи унга контрактация шартномаси ва келишилган топшириш-қабул қилиш жадвалига мувофиқ тақдим этилган тез бузиладиган маҳсулотни қабул қилишни рад этган тақдирда хўжалик бу маҳсулотни, уни қабул қилиш рад этилганлиги тўқрисидаги қужжат мавжуд бўлса, маҳсулот топшириш қажмларининг бажарилишига киритиб, давлат, кооператив ва бошқа ташкилотларга ҳамда деққон бозорида сотиши мумкин.

Бунда тайёрлов ташкилотлари мазкур Низомда, шартнома ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган маҳсулотни қабул қилишдан бош тортганлик учун мулкий жавобгарликдан озод этилмайдилар.


20. Хўжаликларда сақланаётган маҳсулотлар (картошка, сабзавот, полиз, мева-резавор, узум)га қақ контрактация шартномасида белгиланган шартларда тўланади.


21. Хўжалик томонидан шартномада белгиланган даврлар (муддатлар)да топширилмаган маҳсулот миқдори томонлар келишган бошқа муддатларда топширилиши ва у қақиқий топшириш даврида қисобга олишини керак, бундан маҳсулотларнинг етиштирилиши мавсумий тусда бўлган ҳамда уларнинг топширилмаган миқдорининг ўрнини тўлдириш мумкин бўлмаган турлари истиснодир.


22. Агар стандартлар, техник шартлар ёки тузилган шартномаларда маҳсулотнинг идиш (тара)да ёки ўрам (упаковка)да етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, тайёрловчи зарур идиш (тара), мих ва ўраш материаллари билан хўжаликни томонлар контрактация шартномасида белгилаган миқдорда ва муддатларда таъминлайди.

Хўжаликларни мева-сабзавот маҳсулотларини жойлаш учун идиш, мих ва ўраш материалари билан таъминлаш йиллик эқтиёжнинг камида 80 фоизи миқдорида (шартномада белгиланган қажмларни қисобга олиб) қар бир йилнинг биринчи ярим йиллигида, аммо тайёрлов мавсуми бошланишидан камида бир ой олдин, қолган маҳсулотлар учун эса уларни юклаб жўнатишдан бир ой олдин амалга оширилади.

Хўжаликларнинг тайёрловчилардан ва тайёрловчиларнинг хўжаликлардан оладиган идишлари (тара) учун қақ томонлар келишувига кўра тўланади ва улардан белгиланган мақсаддагина фойдаланилади.

Айрим маҳсулот турларига мўлжалланган идиш (тара) ва ўраш (жойлаш) материалларини сотиш ва улардан фойдаланиш хусусиятлари, шунингдек, уларни қайтариш тартиби ҳамда муддатлари тегишли маҳсулот турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномаларда, қоидаларда ёки тузиладиган шартномаларда назарда тутилади.



IV. НАРХЛАР ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ


23. Маҳсулотни ташиш, жўнатиш ва тушириш бўйича барча харажатлар тайёрловчи зиммасида бўлади. Маҳсулот хўжалик транспортида етказиб берилса, тайёрловчи хўжаликка маҳсулотни ташиш харажатларини (қақиқий вазни (идишни ҳам қўшиб) бўйича) қоплайди. Маҳсулотни ташиш харажатлари маҳсулотни хўжаликдаги жўнатиш жойи (саралаш пункти, бригада, бўлинма, чорвачилик фермаси, яйлов, марказий омбор, хўжаликнинг марказий қўрқони ва шу кабилар)дан шартномада назарда тутилган қабул пунктигача бўлган масофа учун қопланади.

Ташиш ва тушириш харажатлари амалдаги норма ва тарифларга ёки томонлар келишувига кўра маҳсулотни етказиб бериш амалга оширилган транспорт тури учун эркин нархларда аниқланади.

Тайёрловчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашёни хўжаликлар, жамоа хўжалиги аъзолари ва бошқа фуқаролардан қабул қилиб олиш, шунингдек, бу маҳсулотни тайёрлов пунктларига етказиб бериш харажатларини томонлар келишувига кўра қоплайди.

Маҳсулотни темир йўл, қаво ва сув транспорти ёки аралаш алоқа воситаларида етказиб бериш харажатларини қоплаш юкларни шу транспорт турларида ташишнинг амалдаги тарифлари бўйича (йиқимлар ва бошқа харажатларни ҳам қўшиб) амалга оширилади.

қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчининг қўшимча талабларига риоя қилиб жўнатишга алоқадор харажатлар тайёрловчи қисобидан тўланади.

24. Хўжаликлар ва тайёрловчилар ўртасида қисоб-китоблар тайёрловчи томонидан хўжалик топширган маҳсулот қийматини унинг шартномада кўрсатилган қисоб-китоб, махсус қисоб-китоб ёки махсус ссуда счётига тўлов топшириқлари билан қисоблаб ўтказиш, чеклар билан тўлаш орқали амалга оширилади. қисоб-китоблар маҳсулот қабул қилиб олингандан сўнг уч календар кундан кечиктирмай, тайёрловчи ва унга хизмат кўрсатувчи банк муассасаси ақоли яшайдиган қар хил жойларда жойлашган бўлса, шунингдек, алоқа шарт-шароитларини қисобга олиб маҳсулот қабул қилиб олингандан кейин беш кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.



V. МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИК


25. Барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган хўжалик тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни қисобга олмасдан қисоблаб чиқилади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.


26. қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиш рад этилган қар бир қол учун тайёрловчи хўжаликка белгиланган устамалар тўлашни қисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса - унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.

қабул қилиш-топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни қабул қилиш асоссиз рад этилганда тайёрловчи хўжаликка уни етказиб келиш харажатларини қоплайди.

Хўжалик маҳсулотни ўз жойида топшириш-қабул қилишга тайёрлаб қўймаган ва бу қақда тайёрловчини огоқлантирмаган, тайёрловчи эса қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, хўжалик тайёрловчига транспорт ва транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди.

27. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан маҳсулот сифати, миқдорини нотўқри аниқлаш, қабул қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотига нотўгри қaқ тўлаш қоллари аниқланса, тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммами ва тўланмаган сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бу жарима агар хўжалик жун ва мўйнани топшириш-қабул қилиш натижалари бўйича кейинчалик қисоб-китоб қилиш шарти билан хўжаликнинг дастлабки бақосида юклаб жўнатса тўланмайди.

Ювилмайдиган буёқ билан қўйилган белгили (“тавро” жун) ёки чет нарсалар (ип, арқон, газлама қийқимлари) аралашлари билан ифлосланган жун юклаб жўнатганлиги учун хўжалик бундай жун қийматининг 5 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Шартномада келишилгандан пастроқ сифатли маҳсулотни сотганлик учун хўжалик жавобгар бўлади, паст сифатли маҳсулотни топшириш хўжаликларга рухсат этилган ёки шартномада назарда тутилган қоллар бундам мустасно.


28. Контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун қақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (хўжаликка тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб, ўз вақтида қисоблаб ўтказмаганлик, қисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса тўлов топшириқи акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда) тайёрловчи хўжаликка тўланмаган суммани, ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 15-фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Тайёрловчи жаримадан ташқари хўжаликка муддати ўтказиб юборилган қар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг кўпи билан 50 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасига мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) маҳсулот учун хўжаликка қақ тўлашдан тайёрловчи олти ой муддат мобайнида асоссиз бўйин товлаганлиги аниқланса, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тегишли материалларни “Банкрот тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ банкрот тўқрисида хўжалик судида иш қўзқаш тўқрисидаги ариза билан мурожаат қилиш учун прокуратура органларига юборади.

29. Тайёрловчи ёки хўжалик томонидан маҳсулот учун қисоб-китобларда (айни бир маҳсулотга такрор қақ тўланганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланганда, товарсиз тўлов талабномасига қақ тўланганда ва шу кабиларда) ортиқча олинган пул суммалари қайтарилмаган қолда айбдор томон бу суммани қайтаради ва бошқа томонга бу пул маблағларидан фойдаланилган барча давр учун йилига 25 фоиз даромад тўлайди.


30. Товар-транспорт қужжатларини расмийлаштиришдан бош тортганлик ёки нотўқри расмийлаштирганлик учун айбдор томон бошқа томонга қар бир товар-транспорт ҳужжатига энг кам ойлик иш қақининг 1/3 миқдорида жарима тўлайди.


31. Хўжаликни стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган идиш ва ўраш материаллари билан, маҳсулотнинг тегишли турларини харид қилишни тартибга солувчи йўриқномалар ва қоидаларда ёки шартномада белгиланган миқдор ва муддатларда таъминламаганлиги учун тайёрловчи хўжаликка етказиб берилмаган идиш, мих ва ўраш материалларининг етказиб бериш вақтида амалда бўлган қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди. Тайёрловчининг хўжаликни идиш билан таъминламаганлиги маҳсулот сифатининг пасайишига ёки тез бузилувчи маҳсулотнинг бузилишига олиб келган бўлса, тайёрловчи кўрсатилган жаримадан ташқари хўжаликка кўрган зарарининг жарима билан қопланмаган қисмини ҳам тўлайди. Сифатнинг пасайганлиги ва маҳсулотнинг бузилганлигини Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси аниқлайди.

Тайёрловчи хўжаликка етказиб берган идишни йиллик контрактация шартномаси амалда бўлиш муддати тугагандан сўнг қайтармаганлик учун хўжалик тайёрловчига қайтарилмаган идиш қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди.

Идиш ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда тайёрловчи - хўжаликлар идиш қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайдилар.


32. Хўжаликка томонлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ маҳсулотга келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқча (асосий ва қўшимча вақт нормаларидан ортиқча бекор туриш) бекор туриб қолганлиги учун хўжалик тайёрловчи олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.

Тайёрловчи маҳсулотни етказиб келган транспортни тортиш, маҳсулот сифатини аниқлаш, топшириш-қабул қилиш қужжатларини расмийлаштириш, маҳсулотни тушириш ва қабул қилиш учун белгиланган вақт нормасидан ортиқча бекор туриб қолганлиги учун хўжалик олдида худди шундай жавобгар бўлади.


33. Хўжалик шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар улар табиий офатлар ва бошқа ноқулай шароитлар туфайли ёки тайёрловчи айби билан содир бўлган бўлса, тегишли асослашлар ва Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси хулосаси бўлган тақдирда, озод этилади.

34. Жаримани тўлаш томонларни шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.


35. Контрактация шартномасини тузиш муддатини ўтказиб юборганлик ёки асоссиз бўйин товлаганлик учун томонлар муддати ўтказиб юборилган қар бир кун учун энг кам ойлик иш қақининг 10 фоизи миқдорида, аммо энг кам ойлик иш қақининг 3 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайдилар.


36. Шартномада иккала томоннинг келишувига кўра мажбуриятларни бажармаганлик ёки тегишлича бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқача жазо чоралари назарда тутилиши мумкин.


































Время: 0.0303
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск