Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.1994 й. 525-сон "Ўзбекистон Республикаси мева-сабзавот мажмуи корхона ва ташкилотларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.1994 й.

N 525



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕВА-САБЗАВОТ МАЖМУИ КОРХОНА

ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ

МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Турли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳолига cотишни кўпайтириш, бозор муносабатларини чуқурлаштириш ҳамда республика мева-сабзавот мажмуи қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи ва бошқа корхоналарининг иқтисодий мустақиллиги асосида рақобатли иш шароитлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Мевасабзавотузумсаноат" ҳудудий бирлашмаларининг Қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналари негизида 1-иловага мувофиқ деҳқончилик саноати фирмалари ташкил этилсин.

Деҳқончилик саноати комбинатлари 2-иловага мувофиқ деҳқончилик саноати фирмаларига айлантирилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, деҳқончилик саноати фирмаси маҳсулотларни етиштирувчи, сақловчи, қайта ишловчи ҳамда сотувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ихтиёрий бирлашмаси ҳисобланади ҳамда очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади.

Деҳқончилик фирмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар хўжалик мустақиллигини ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Корхоналар ва ташкилотлар, идоравий мансублигидан қатъи назар, деҳқончилик фирмаси таркибига киришлари мумкин. Уларнинг деҳқончилик фирмаси билан ўзаро муносабатлари шартномалар билан белгиланади.

Деҳқончилик фирмасининг юқори органи кенгаш ҳисобланади, унинг таркибига деҳқончилик саноати фирмасининг бош директори - кенгаш раиси, бош директор ўринбосарлари, деҳқончилик саноати фирмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнbнг раҳбарлари кирадилар.

Деҳқончилик саноати фирмасини бошқаришнинг намунавий тузилмасига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Жойларда мустақил деҳқончилик саноати фирмалари ташкил этилиши муносабати билан "Мевасабзавотузумсаноат" Қорақалпоғистон ва вилоят бирлашмалари белгиланган тартибда тугатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзмевасабзавотузумсаноат" давлат-кооператив концерни негизида "Ўзмевасабзавотузумсаноат" Ўзбекистон республика мева-сабзавот ва узумчилик уюшмаси ташкил этилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзмеввсабзавотузумсаноат" уюшмаси ўзига берилган ваколатлар ва функциялар доирасида қуйидаги вазифаларни ҳал этади:

тизимда бозор муносабатларини ривожлантириш, деҳқончилик саноатини интеграциялашнинг замонавий ташкилий шаклларини кенг ёйиш, давлат корхоналари ва ташкилотларини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига ҳамда мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш ишларини ташкил этиш;

меба-сабзавот мажмуи фаолияти самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, уларни сақлашни, қайта ишлашни ва сотишни яхшилаш;

фан ва илғор тажриба ютуқларини, замонавий техника ва технологияни жорий этиш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш технологик жараёнининг барча босқичларида нобудгарчиликнинг олдини олиш;

уюшма муассисларига маркетинг хизмати кўрсатишни таъминлаш ва шу асосда маҳсулот етиштириш ва уни сотишни кўпайтириш;

уюшмага кирувчи корхоналар ва хўжаликларни ихтисослаштиришни чуқурлаштириш асосида мева-сабзавот мажмуининг самарадорлигини ошириш ва экспортга йўналтирилганлигини таъминлаш дастури рўёбга чиқарилишини мувофиқлаштириш.


6 . Белгилаб қўйилсинки, "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган уюшма ҳисобланади ҳамда деҳқончилик саноати фирмаларини ва мева-сабзавот мажмуининг мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналари ва ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;

ўз фаолиятини муассисларнинг пай ва бошқа бадаллари ҳамда улар томонидан берилган ваколатлар ва функциялар асосида ташкил этади;

ўз фаолияти масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармалар ташкил иилади;

шартномалар ва мажбуриятлар бўйича "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


7. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасининг таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси:

бир ой муддатда ўз фаолияти Уставини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қабул қилсин;

икки ҳафта муддатда деҳқончилик саноати фирмасининг намунавий уставини ишлаб чиқсин.


9. "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси ижро этувчи аппарати тузилмасининг 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ бўлиши ҳамда ходимлари чекланган сонининг 114 нафардан иборат бўлишига розилик берилсин.

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасига раиснинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, битта биринчи ўринбосари бўлиши тавсия этилсин.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидаи тасдиқланади.


10. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси:

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси билан биргаликда 1994 йил охиригача уюшманинг қайта ишловчи корхоналарини очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсин. Бунда уларнинг маҳсулотларини қайта ишлайдиган хусусийлаштирилаётган корхоналар акциялари умумий миқдорининг камида 10 фоизини деҳқончилик саноати фирмалари таркибига кирувчи хўжаликларга ажратиш назарда тутилсин.

спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни акционерлик жамиятларига айлантиришда устав сармоясидаги давлат улушини 51 фоиз миқдорида белгиласин;

уюшмага акционерлик жамиятларидаги давлатга тегишли акцияларнинг эгаси функциясини берсин;

давлатга тегишли анциялар бўйича дивидендларни шартнома асосида уюшмага берсин;

савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда хусусий ва жамоа мулки қилиб сотсин.


11. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекбирлашув, "Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда фаолият кўрсатаётган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг техник-иқтисодий ва молиявий аҳволини муфассал таҳлил қилсинлар ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш (санация) ёки зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг бундан кейпн фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги ёхуд мувофиқ эмаслиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.


12. Республика мева-сабзавот мажмуини босқичма-босқич тубдан қайта ташкил этиш асосида унинг самарадорлигини ошириш ва экспортга йўналтирилганлигини таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш мақсадида 6-иловага мувофиқ ишчи гуруҳ тузилсин.

Ишчи гуруҳ икки ой муддатда, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларни жалб этган ҳолда, мазкур дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда корхона ва хўжаликларни ихтисослаштиришни чуқурлаштиришни ҳамда улар асосида қуйидаги деҳқончилик саноати фирмалари уюшмаларини ташкил этишни назарда тутсин:

узумчилик ва виночилик бўйича;

янги ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва узум етиштириш бўйича;

картошка етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича;

cабзавот-полиз экинлари ва картошка уруғи етиштириш бўйича.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавотчилик бўйича "Ўзмевасабзавотузумсаноат" концерни масалалари" тўғрисида 1991 йил 22 февралдаги 41-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш (Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

1-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги, қайта ишловчи ва хизмат

кўрсатувчи корхоналар негизида ташкил этиладиган

деҳқончилик саноати фирмалари

РЎЙХАТИ


"Нукус" деҳқончилик саноати фирмаси, Қорақалпоғистон Республикаси


"Андижон" деҳқончилик саноати фирмаси, Андижон вилояти


"Хўжаобод" деҳқончилик саноати фирмаси, Андижон вилояти


"Шоҳруд" деҳқончилик саноати фирмаси, Бухоро вилояти


"Ғиждувон" деҳқончилик саноати фирмаси, Бухоро вилояти


"Ғаллаорол" деҳқончилик саноати фирмаси, Жиззах вилояти


"Бахмал" деҳқончилик саноати фирмаси, Жиззах вилояти


"Дўстлик" деҳқончилик саноати фирмаси, Жиззах вилояти


"Китоб" деҳқончилик саноати фирмаси, Қашқадарё вилояти


"Шаҳрисабз" деҳқончилик саноати фирмаси, Қашқадарё вилояти


"Навоий" деҳқончилик саноати фирмаси, Навоий вилояти


"Наманганвино" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Наманганконсерва" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Ширинлик" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Самарқанд" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Каттақўрғон" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Ховренко номли деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Кишмиш" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Иштихон" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Денов" деҳқончилик саноати фирмаси, Сурхондарё вилояти


"Сариосиё" деҳқончилик саноати фирмаси, Сурхондарё вилояти


"Сирдарё" деҳқончилик саноати фирмаси, Сирдарё вилояти


"Ширин" деҳқончилик саноати фирмаси, Сирдарё вилояти


"Янгийўл" деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Янгийўлконсерва" деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Отажонов номли деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Соҳибкор" деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Наврўз" деҳқончилик саноати фирмаси, Фарғона вилояти


"Учкўприк" деҳқончилик саноати фирмаси, Фарғона вилояти


"Мастона" деҳқончилик саноати фирмаси, Фарғона вилояти


"Урганч" деҳқончилик саноати фирмаси, Хоразм вилояти






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

2-ИЛОВА


Деҳқончилик саноати комбинатлари негизида

ташкил этиладиган деҳқончилик саноати фирмалари

РЎЙХАТИ


Чортоқ деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


Янгиқўрғон деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


Булунғур деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Самарқанд деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Тойлоқ деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Олтинсой деҳқончилик саноати фирмаси, Сурхондарё вилояти


Оҳангарон деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Бўстонлиқ деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Паркент деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Зангиота деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Қибрай деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Тошкент деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

3-ИЛОВА


Деҳқончилик саноати фирмаларини

бошқаришнинг тахминий тузилмаси


Деҳқончилик саноати фирмаси Кенгаши


Бош директор


Бош директорнинг биринчи ўринбосари


Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлими


Қайта ишлаш бўлими


Бош директор ўринбосари


Иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими


Молия-ҳисоб-китоб маркази


Маркетинг ва ривожлантириш бўлими


Ташқи алоқалар бўлими


Маъмурий-хўжалик бўлими






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

4-ИЛОВА


"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси таркибига

кирувчи деҳқончилик саноати фирмалари,

корхона ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ



I. Деҳқончилик саноати фирмалари

II. Республика корхоналари ва ташкилотлари



I. Деҳқончилик саноати фирмалари


"Нукус" деҳқончилик саноати фирмаси, Қорақалпоғистон Республикаси


"Андижон" деҳқончилик саноати фирмаси, Андижон вилояти


"Хўжаобод" деҳқончилик саноати фирмаси, Андижон вилояти


"Шоҳруд" деҳқончилик саноати фирмаси, Бухоро вилояти


"Ғиждувон" деҳқончилик саноати фирмаси, Бухоро вилояти


"Ғаллаорол" деҳқончилик саноати фирмаси, Жиззах вилояти


"Бахмал" деҳқончилик саноати фирмаси, Жиззах вилояти


"Дўстлик" деҳқончилик саноати фирмаси, Жиззах вилояти


"Китоб" деҳқончилик саноати фирмаси, Қашқадарё вилояти


"Шаҳрисабз" деҳқончилик саноати фирмаси, Қашқадарё вилояти


"Навоий" деҳқончилик саноати фирмаси, Навоий вилояти


"Чортоқ" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Янгиқўрғон" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Наманганвино" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Наманганконсерва" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


"Ширинлик" деҳқончилик саноати фирмаси, Наманган вилояти


Булунғур деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Самарқанд" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Тойлоқ деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Самарқанд" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Каттақўрғон" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Ховренко номидаги деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Кишмиш" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


"Иштихон" деҳқончилик саноати фирмаси, Самарқанд вилояти


Олтинсой деҳқончилик саноати фирмаси, Сурхондарё вилояти


"Денов" деҳқончилик саноати фирмаси, Сурхондарё вилояти


"Сариосиё" деҳқончилик саноати фирмаси, Сурхондарё вилояти


"Сирдарё" деҳқончилик саноати фирмаси, Сирдарё вилояти


"Ширин" деҳқончилик саноати фирмаси, Сирдарё вилояти


Оҳангарон деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Бўстонлиқ деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Паркент деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Зангиота деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Қибрай деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Тошкент деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Янгийўл" деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Янгийўлконсерва" деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


Отажонов номидаги деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Соҳибкор" деҳқончилик саноати фирмаси, Тошкент вилояти


"Наврўз" деҳқончилик саноати фирмаси, Фарғона вилояти


"Учкўприк" деҳқончилик саноати фирмаси, Фарғона вилояти


"Мастона" деҳқончилик саноати фирмаси, Фарғона вилояти


"Урганч" деҳқончилик саноати фирмаси, Хоразм вилояти



II. Республика корхоналари ва ташкилотлари


"Ўзмевасабзавотимпэкс" ташқи савдо фирмаси, Тошкент шаҳри


"Ўзмевасабзавотмарказсервис" фирмаси, Тошкент шаҳри


"Ўзбекагротранс" РКИБ


"Ўзмевасабзавотлойиҳа" лойиҳалаш институти, Тошкент шаҳри


"Мевасабзавотузумсаноат" ЛКТБ лойиҳалаш-конструкторлик бюроси, Тошкент шаҳри


"Мевасабзавотузумсаноатқурилиш" фирмаси, Тошкент шаҳри


"Тошшаҳармевасабзавотсавдо" мева-сабзавотлар сотиш Тошкент шаҳар уюшмаси, Тошкент шаҳри


"Ўзсабзавотнавуруғлари" сабзавот-полиз экинлари, озуқабоп илдизмевалар, картошка ва саримсоқпиёз уруғлари етиштириш ҳамда тайёрлаш республика фирмаси, Тошкент шаҳри


"Зарафшон" Самарқанд спирт-ароқ заводи, Самарқанд шаҳри


"Тошкентвино" комбинати, Тошкент шаҳри


Тошкент шампань винолари заводи, Тошкент шаҳри






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

5-ИЛОВА


"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмасининг

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


1. Раҳбарият


2. Маркетинг ва ривожлантириш бошқармаси


3. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш бўлими


4. Конcерва саноати бўлими


5. Виночилик саноати бўлими


6. Иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бўлими


7. Давлат тасарруфидан чиқариш, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими


8. Молия ва нархларни бошқариш бўлими


9. Савдони ташкил этиш бўлими


10. Сақлашни ташкил этиш бўлими


11. Юк ташувларни ташкил этиш бўлими


12. Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими


13. Янги технологиялар, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш бўлими


14. Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

5а-ИЛОВА


"Ўзмевасабзавотузумсаноат"' уюшмасининг

ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ


  

Раис


  


Маркетинг ва ривожлантириш бошқармаси

Ишлар бошқармаси

  

Биринчи ўринбосар


Ўринбосар


Ўринбосар


Ўринбосар


Ўринбосар "Ўзмевасабзавотимпэкс" фирмасининг бош директори


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши бўлими

Иқтисодий таҳлил ва истиқболни белгилаш бўлими

Савдони ташкил этиш бўлими


Янги технологиялар қайта қуриш ва ва техника билан қайта жиҳозлаш бўлими


Консерва саноати бўлими


Давлат тасарруфидан чиқариш, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўлими

Сақлашни ташкил этиш бўлими


Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими


Виночилик саноати бўлими


Молия ва нархларни бошқариш бўлими

Юк ташувларни ташкил этиш бўлими


  

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 28 октябрдаги

525-сон қарорига

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси мева-сабзавот

мажмуининг самарадорлигини ошириш ва экспортга

йўналтирилганлигини таъминлаш дастурини

ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

1.

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари


2.

Султонов Ў.Т.

-

Бош вазир ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Чжен В.А.

-

Бош вазир ўринбосари


4.

Мардонов И. Т.

-

Вазирлар Маҳкамаси Деҳқончилик саноати мажмуи мудири, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


5.

Қўчқоров Ж. Қ.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


6.

Усмонов С.Н.

-

Ўзбекистон қишлок хўжалиги фанлари академияси президенти вазифасини бажарувчи


7.

Абдулхаиров Ў.А.

-

Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари


8.

Ғофуров Б.А.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири


9.

Носиров Б.Н.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси раиси


10.

Қурбонов Э.Қ.

-

"Ўзтайёрловсавдо" уюшмаси раиси


11.

Абдуғаниев Б.У.

-

Ўзбекбирлашув раиси


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 10, 48-модда.







Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск